Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Мактабшунослик. Мактабни бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш



Download 0,74 Mb.
bet46/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Мактабшунослик.

Мактабни бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш.


1.Мактабни бошқариш ва унга раҳбарлик қилишда бошқарув органларининг ҳуқуқ ва бурчлари.
2.Мактабни бошқариш, унга раҳбарлик қилишда мактаб директори, ўқув ишлари бўлим мудири, маърифий-маънавий бўлим мудирларининг иш фаолияти.
Мактабшунослик педагогика фанининг муҳим бир қисми бўлиб, Ўзбекистондаги халқ таълими органлари ва уларнинг вазифаларини, иш фаолиятининг мазмуни ва усулларини белгилаб беради, мактабларга раҳбарлик қилиш системасини баён қилади.
Халқ таълими системасини бошқариш, унга раҳбарлик қилиш ва унга доир масалани ҳал этиш Ўзбекистон давлат сиёсатининг тўғридан-тўғри ва бевосита ифодасидир.
Мактаблар ишига раҳбарлик яккабошчилик принципига асосланади ва бу вазифани мактаб директори бажаради.
Мактаб директори яккабош раҳбар бўлса ҳам, у ўз фаолиятида ўқитувчилар жамоасига ва мактабнинг маҳаллий органи-педагогика кенгашига, шунингдек, мактаб касаба уюшмаси ташкилотига суянади.
Мактаб директори зиммасидаги энг улкан ва давлат аҳамиятига эга бўлган биринчи вазифа - умумий мажбурий таълимни бажаришдир.
Ўзбекистонда умумий мажбурий таълимнинг жорий этилиши катта ютуқ бўлиб, 1997 йилда IX-йиллик мажбурий таълим амалга оширилди.
Ўқув ёшидаги болаларни ҳисобга олиш ишлари халқ таълими ҳақидаги янги Қонунда кўрсатилган. Қарорда кўрсатилишича, болалар ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар рўйхатга олинади. Қарорга мувофиқ, ўқувчиларнинг яшаш жойи билан мактаб ўртасидаги масофа кичик ёшдаги (7-11 ёшгача) болалар учун 2 километрдан узоқ бўлмаслиги, ўсмирлар (12-15 ёшдаги болалар) учун 3 км дан узоқ бўлмаслиги керак.
Болаларни синфга тақсимлашда ҳар бир ўқувчига 1,25 квадрат метрдан жой тўғри келиши керак. Мактабларга қанча ўқитувчи кераклиги синфлар миқдорига қараб белгиланади.
Мактабларга ўқувчилар қабул қилиш . Умумий мажбурий таълимни амалга оширишда Қонунга мувофиқ 7 ёшга тўлган бола мактабга тортилади. I синфга -7 ёш, II синфга 8-9 ёш, IV синфга 10-11 ёшли болалар қабул қилинади.
Мактабни бошқариш ва унга раҳбарлик қилишда мактаб директори, илмий бўлим мудири, маънавият ишлари бўлими мудирининг иш фаолияти қуйидагича амалга оширилади :
Мактабдаги ҳамма ишларга директор, илмий бўлим мудири, маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари раҳбарлик қилади. Мактаб директори олий маълумотли, камида 3-4 йил педагогик иш стажига эга бўлган, обрўли, ташкилотчи шахс бўлиши мумкин. Мактаб директорини шаҳар ёки туман ҳокимиятлари томонидан тавсия этилади ва республика халқ таълими вазирлигидан тасдиқдан ўтади.
Мактаб директорининг вазифаси, ҳуқуқ ва бурчлари кенг кўламли бўлиб, унга қуйидагилар киради:
- Мактаб ишларини режалаштириш
- Мактабга ўқувчилар қабул қилиш
- Умумий мажбурий таълим режасини бажариш
- Дарс жадвали, ички - тартиб қоидалар устидан назорат қилиш
- Педагогик кенгашга раислик қилиш
- М актабни жиҳозлаш, ремонт ишлари
- Ўқитувчиларни педагогик аттестациядан ўтказиш
- Ўқитувчилар малакасини ошириш
- Илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш, жорий этиш
- Мактабнинг молиявий ва хўжалик ишларини бошқариш
- Ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлаш.
- Ўқитувчиларнинг дарсларига кириб туриш ва тавсиялар бериш
Илмий бўлим мудири – директорнинг таълим ишлари бўйича ўринбосаридир. Олий маълумотли, камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган, энг яхши, талабчан ўқитувчиларгина бу ишга лойиқдир . Унинг номзодини директор тавсия этади, туман, шаҳар халқ таълими бўлими тасдиқлайди.
Илмий бўлим мудири, мактабдаги таълим жараёнини тўғри ташкил этиш, ўқув дастурини бажариши, дарсларнинг шароити, ўқувчиларнинг билим даражаси, ўқитувчилар ишига услубий раҳбарлик қилиш, дарс жадвали тизими, фан тўгаракларини бошқариш, ўқитувчиларнинг дарсларига иштирок этиш ва кўрсатмалар бериш ва х.о. Мактабнинг маънавият ишлари бўлим мудири - эса, мактабда синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларни бажариш, уларга раҳбарлик қилиш, мактабда онгли интизомни мустаҳкамлаш, давоматни яхшилаш, ота-оналар билан ишлаш ва хоказо ишларини бажаради.

Мавзу юзасидан савол ва мустақил топшириқлар:


1. Ўзбекистон Республикасида халқ таълимига раҳбарлик қилиш қандай ташкил этилган?


2. Жамоатчилик халқ таълимига раҳбарлик қилишнинг қандай шакллари иштирок этади?
3. Кадрлар тайёрлаш миллий модели нималарни ўз ичига олади?
4. Педагогик маҳорат нима ва уни қандай эгаллаш мумкин.?
5. Таянч мактабнинг иш режаси билан танишиб чиқинг, унинг ижобий ва салбий томонларини кўрсатинг.
6. Ўқитувчи кадрларнинг малакасини ошириш системаси қандай ташкил этилади?
7. Сиз мактабга директор бўлиб қолсангиз, ишни нимадан бошлаган бўлар эдингиз? в.х.
8. Мактабни бошқариш, унга раҳбарлик қилишда мактаб директори (лицей, касб – ҳунар коллежи) нинг ҳуқуқ ва бурчлари нималарни ўз ичига олади?



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish