“Т а с д иқ л а й м а н”
Қумқўрғон туман 13-мактаб
директори, мактаб ҳузуридаги
вояга етмаганлар ишлари бўйича
мувофиқлаштирувчи Кенгаш раиси ___________Э.Буриев
“ 19” октябрь 2020 йил
Қумқўрғон тумани 13-сонли умумтаълим мактаби ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши
Б А Ё Н И
2020 йил “19”октябрь Боболочин маҳалласи
Раисликқилувчи: Э.Буриев – мактаб директори в.в.б , вояга етмаганлар
ишлари бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш раиси.
Қатнашдилар : директор ўринбосарлари, барча ўқитувчи ва ходимлар.
К У Н Т А Р Т И Б И Д А.
Туман халқ таълими бўлимининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-4-20- сонли йиғилиш баёнини кўриб чиқиш ҳақида.
Эшитилди:
Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори, вояга етмаганлар ишлари бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш раиси С. Жаббаровнинг чикиши эшитилди, у ўз сўзида туман халқ таълими бўлимининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-4-20-сонли баёнини йиғилиш иштирокчиларини таништирди ва қуйидагиларни баён қилди:
Жумладан, 2020 йил 9 ойи якунлари бўйича Қумқўрғон туманида вояга етмаганлар жинояти 2 тани ташкил қилмоқда, туманнинг “Хўжамулки” маҳалласидаги 6 мактабнинг 6 синф ўқувчиси Алимов Шерзод Салимбой ўғли томонидан ўта оғир турдаги қотиллик жинояти содир этилишига йўл қуйилган. Ушбу жиноятни содир этган Алимов Шерзод ва марҳум Бегматов Ўразали бир неча йилдан бери ўзаро тортишиб келишган, синф раҳбарлари, мактаб мутасаддилари бу турдаги жанжалкаш ўқувчиларнинг рўйхатини шакллантириб улар билан етарли даражада профилактик ишлар олиб бормаган.
2020 йил феврал ойида “Дўстлик” маҳалласида яшовчи тумандаги 3 мактабнинг 9 синф ўқувчиси Тошпўлатов Ислом томонидан ўғирлик жинояти содир этилган. Бунда ҳам мактаб ўқитувчилари, синф раҳбари ва мактаб мутасаддилари мактабда жиноятга мойил, жанжалкаш ёки ноқобил оила фарзандларининг рўйхатини шакллантириб, уларни қаттироқ назоратга олиб, етарлича профилактика ишлари шакллантириб ўз вақтида тушинтириш ишлари олиб борилганида мазкур жиноятнинг ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олди олиб қолинган бўларди.
2020 йил 9 ойи давомида туманда жами 89 та ҳолат бўйича Ўзб.Рес.МЖтКнинг 47-моддаси билан ҳужжатлар тўпланиб вояга етмаганлар комиссиясида кўриш учун юборилган. Бу материалларнинг ичида вояга етмаган мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқбузарликлари, улар томонидан сабабсиз дарс қолдиришлар каби ҳуқуқбузарликлар мавжуд.
Жумладан, тумандаги “Халқобод” маҳалласида жойлашган 14-умумтаълим мактаби директори Ш.Аллаяров туман ИИБ бошлиғи номига мурожаат қилиб, 2020 йил 22 феврал куни мактабнинг 4 - синф ўқувчиси Худойбердиев Жаҳонгир, 5 - синф ўқувчиси Хайруллаев Қувончбек ва 7 – синф ўқувчиси Эшдавлатов Салимбеклар кўчада ўзаро жанжаллашиб бир- бирини ҳақорат қилишгани ва бир нафар ўқувчи тан жараҳати олганлигини маълум қилган.
2020 йил 9 ойи давомида 5 нафар мактаб ўқувчилари ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун туман ИИБ томонидан профилактик ҳисобга олинган.
Тумандаги 33-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Юлдошева Севинч доимий равишда дарсларга қатнашмасдан уйидан сўроқсиз бир неча марта қочиб кетганлиги сабабли 2020 йил январь ойида Тошкент вилояти Чиноз туманидаги Республика қиз-болалар махсус тарбия мактабига жойлаштирилган ва ҳозирда ўша ерда тарбияланмоқда.
2020 йил 18-19 –сентябрь кунлари туман ИИБ, туман прокуратураси, туман ҳокимияти, туман ХТБ васийлик бўлими ва туман аҳоли бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида пахта далаларида рейд тадбирлари ўтказилганида, мактаб ўқувчилари дарс машғулотлари даврида далада пахта териб юрганлиги ҳолатлари аниқланди.
Жумладан:
1.Қумқўрғон тумани “Пахтаобод” маҳалласида яшовчи вояга етмаган, тумандаги
Do'stlaringiz bilan baham: |