Шахрисабз шахар 2-умумий урта таълим мактаби
ўқитувчи ва 9-10-11-синф ўқувчиларининг умумий йигилиши
БАЁННОМАСИ
2019 йил _______ Шахрисабз шахри
Катнашдилар: ўқитувчилар 46 та , ўқувчилар 210та
Йигилиш раиси С.Юлдашева Йигилиш котиби: Х.Баракаева
КУН ТАРТИБИ:
1. Одам савдоси –аср муаммоси.
ЭШИТИЛДИ:
Масала юзасидан мактабнинг маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Хамидов сўзи тингланди. У ўз сўзида қуйидаги фикрларни баён қилди.
Одам савдоси - хозирги кунда дунё хамжамияти олдида турган энг жиддий муаммолардан бири. Мажбурий мехнат, болаларни эксплуатация килиш, «уй куллиги», хотин-қизлардан шахвоний максадларда фойдаланиш, тиланчиликка мажбурлаш, одамлардан уларнинг иродаларига карши турли куролли- кучларда„ можароларда фойдаланиш, шунингдек, инсон органларидан но-конуний фойдаланиш – буларнинг хаммаси бир жиноятнинг турли куринишдаги шафкатсиз шаклларидир. Бирлащган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кура, дунёда хар йили бир неча шахс одам савдосининг курбони бўлмоқда..
Афсуски, бундай холатлар республикамизда хам мавжуд булиб, фукароларимиз турли алдов ва фирибгарликлар таъсирида одам, савдоси курбонига айланмокдалар.
Ушбу йиғилиш орқали сиз ўқувиларни сизлар орқали ота-онангизни, ака-опаларингизни огохликка давъат этиш, ёлғон ваъдаларга учиб ўз хаётингизни хавф остига қўйишнинг олдини олишдир. Бугунги йиғилишдан олган фикр-мулохазаларингизни уйда оила аъзоларингиз билан ўртоқлашсангиз юртимизда одам савдоси қурбони бўлаётганларнинг сони камайишига ўз хиссангизни қўшган бўласиз деб ўз сўзини якунлади ва “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида” маълумот бериш учун сўзни хуқуқ фани ўқитувчиси Л.Насриддинова берди.
Сўзга чиқди. Хуқуқ фани ўқитувчиси Л. Насриддинова сўзга чиқиб , ўқувчиларга одам савдоси хақида тушунча берди. Жумаладан,
Сўзга чиқди Шахрисабз шахар хотин-қизлар қумита раиси уринбосари Бутун дунёда одам савдосидан жабрланаётган хотин-қизларнинг асосий қисмини шаҳвоний эксплуатацияга жалб килинаётган ёш кизлар ва аёллар ташкил этади. Экспертлар фикрига кура, мазкур жиноятнинг борган сари ривожланишига таъсир курсатаётган асосий омил бу - аъзоларининг фукаролиги ва миллатидан катъий назар, доимий фаолият курсатувчи жиноий уюшмалар тизимининг мавжудлигидир.
Бугун одам савдоси курол-ярог ва гиёхванд моддалар савдосидан кейинги уринда турадиган катта даромад келтирувчи ноконуний фаолият турига айланди. Узбекистан Республикаси хукукий демократик давлат сифатида инсоннинг кадр-киммати, хукуқ ва манфаатларини олий кадрият, деб билади ва уларнинг амалга оширилишини кафолатлайди. Шунинг учун хам мамлакатимизда одам савдосига карши кураш давлат фаолиятининг асосий йуналишларидан бири булиб келмокда. Чунки одам савдоси муаммоси давлатнинг миллий хавфсизлигига, баркарор ривожланишига тахдид солади, иқтисодиёт асосларини издан чикаради, инсон хукуклари ва ман-фаатларига жиддий путур етказади.
Шу сабабли азиз ўқувчилар дуч келган ўзингиз танимайдиган, билмайдиган кишиларнинг ваъдаларига учманг. Пул топиш илинжида қўллик гирдобига тушиб қолишнинг олдини олиш хар биримизнинг ўз қўлимизда. Ўзимиз яшаётган жойда хам халол мехнат қилиб маблағ топиш мумкин. Бу хақда хар бирингиз уйда ота-онангизга, ака-опаларингизга бу хақда маълумот берсангиз уларнинг одам савдоси қурбони бўлишини олдини олган бўласиз.
Масала юзасидан йиғлиш
Do'stlaringiz bilan baham: |