Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш ва уларни сиёсий ҳамда ғоявий руҳда тарбиялаш



Download 0,74 Mb.
bet41/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш ва уларни сиёсий ҳамда ғоявий руҳда тарбиялаш


1.Илмий дунёқарашнинг моҳияти. Ўқувчиларда илмий дунёқарашни таркиб топтириш ва шакллантириш


2.Илмий дунёқарашни шакллантириш ва таркиб топшириш йўллари, воситалари ҳамда усуллари
а) Дарс жараёнида илмий дунёқарашни шакллантириш ва тарбиялаш;
б) Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар жараёнида илмий дунёқарашни тарбиялаш
3. Мактаб ўқувчиларини сиёсий ва ғоявий жиҳатдан тарбиялаш орқали болаларда илмий дунёқарашни шакллантириш
Дунёқараш - табиат ҳодисалари ва ижтимоий турмуш тўғрисидаги, ҳар бир кишининг ҳаётда тутган ўрни тўғрисидаги, воқеликка муносабати тўғрисидаги қарашлар системасидир. XXI асрда дунёқараш илмий билимлар асосида вужудга келтирилади. Илмий билимлар воқеликни объектив равишда инъикос эттирувчи билимлардир. Чинакам илмий дунёқараш дунёдаги борлиққа объектив ёндошишни, инсон онгини ва тафаккурини фалсафий асосда табиат, материя ривожланишининг маҳсули деб ҳисоблашни назарда тутади.
Диалектик усул оламни илмий равишда билишга олиб келади. Бу усул ижтимоий турмуш, нарса ва ҳодисаларни ҳамда воқеаларини ҳар томонлама, бир-бирига боғланган ва ривожланаётган ҳолда олиб, уларнинг зиддиятлари ва ижтимоий амалиёт билан боғланишини биргаликда текширади. Шундай қилиб, бу дунёқараш илмий дунёқарашдир.
Ўрта Осиёда яшаб ўтган буюк алломалар, философлар: Ал Хоразмий, Ал Беруний, Ал Форобий, Ибн Сино ва Ал Фарғонийлар ўша даврлардаёқ дунёни ва ундаги нарса ва ходисаларни илмий асосда билиш ҳақида ижобий фикрларни баён қилган эдилар. Масалан, Абу Наср Форобий “ҳиссий билиш” ҳақида гапириб, бундай деган эди: “У ҳаким ёки олим,”- деб кимни айтиш мумкин, деган саволга жавоб бериб, бундай дейди: “Назарий билимлардан хабардор бўлган етук санъаткор қайси билимдан бўлмасин, қуйида кўрсатилган уч нарсага эга бўлиши керак:
- Ҳар бир билимнинг усул ва қоидаларини тўла билиши лозим.
- Шу билимнинг турли кўринишларида унинг усул ва қоидаларининг натижаларини шарх ва изох этишга қобил ва истедодли бўлиши керак.
- Нотўғри фикр юритган муаллифларнинг назарияларини танқид эта билсин ва хатоларни кўрсата олсин.
У яна дунёдаги нарса ва ҳодисаларни билишининг асосий йўли илмий мушоҳададир деб, жонли мушоҳада юритиш, сўнгра мантиқий тафаккур қилиш ва охирида олган илмий тасаввурларни амалда синаб кўриш, билишнинг асосидир,- дейди. (“Форобий руҳий процесслар ва таълим тарбия тўғрисида”. М. Хайруллаев “Ўқитувчи” нашриёти, Т. 1967 й, 80 бет )
Форобий инсон боласининг дунёга келишида, унинг уч хил ҳиссиёт билан туғилишини кўрсатади:
а) табиий ҳиссиёт. Бундай одамлар табиатан мўътадил, инсонга хос ҳиссиёт билан дунёга келадилар
б) инсоний ҳиссиёт –булар наслдан-наслга ўтадиган ген билан боғлиқ ҳиссиёт бўлиб, улар тарбия натижасида яхши хислатли ва фазилатли кишилар бўлиб етишади.
в) ҳайвоний ҳиссиёт. Бу ҳиссиётли кишилар тарбияга жуда муҳтож бўлсаларда, аммо тарбия зое кетади, уларнинг хатти-ҳаракатида ҳайвоний қилиқ ва ҳислар ҳукмрон бўлади.
Буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони А.Навоий “Ақл, илм инсонинг энг гўзал ва зарурий фазилатларидан биридир, шунинг учун ҳам ҳар бир инсонинг энг муҳим бурчи –илм олишдир”,- деб ҳисоблайди:
“Баридин ғараз гарчи инсон эди,
Анга доғи мақсуд ирфон эди” (А.Навоий. Хамса, Т.1960 -721 бет)
Инсон ўзининг бутун умри давомида дунёқарашга доир янгидан-янги масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланади.
Педагоглар ва ота-оналар олдида шундай бир савол туғилди: Мактабларда, айниқса қуйи синфлардаги болаларда илмий дунёқарашни вужудга келтиришни реал мақсад деб бўладими? Ўқувчилар шу қадар мураккаб ғояларни англай оладиларми? Албатта, илмий дунёқарашни вужудга келтириш, умуман ўрта мактабларда амалга ошириладиган иш. Илмий дунёқарашнинг биринчи босқичи бошланғич синфдан бошланади.
Ўқувчиларда илмий дунёқарашни таркиб топтириш ва шакллантириш асосан икки йўл билан амалга оширилади.
1. Дарс жараёнида ўқувчиларда илмий дунёқарашни таркиб топтириш ва тарбиялаш.
2. Синфдан-мактабдан ташқари, яъни дарсдан ташқари болалар билан биргаликда амалга ошириладиган таълим- тарбия .
Мактабларда ўқувчилар математика, физика, география, ботаника, зоология, химия ва биология каби дунёвий фанларни ўзлаштириш орқали, шунингдек тарих, ижтимоий фанлар, айниқса, она тили, адабиёт дарсларида шоирларнинг ижодий фаолиятларини ўрганиш орқали, уларда илмий дунёқарашлар таркиб топади ва шаклланади.
Иккинчидан эса, болалар дарсдан ташқари пайтларда китоблар ўқиш, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан ишлаш, шеърхонлик кечалари, турли хил илмий баҳслар, мунозаралар, тортишувлар, савол-жавоб кечалари ташкил этиш, илмий оммабоп кинофильмларни томоша қилиш, фан тўгаракларига қатнашиш ва шу сингари ишлар орқали эришадилар.
Ўқувчиларда илмий дунёқарашни тарбиялашда тарбиянинг турли хил йўл ва усуллари ҳамда воситаларидан фойдаланилади. Улар ишонтириш, тушунтириш, ибрат –намуна, эътиқод шакллантириш, рағбатлантириш, суҳбат, лекция, илмий маърузалар каби тарбия усулларидан унумли фойдаланиш муҳимдир. Булардан ташқари, олимпиадаларда иштирок этиш, китобхонлар анжуманида иштирок этиш, турли хил кўрикларда қатнашиш, илмий адабиётлар, газеталар ўқиш, радио – телевидение кўрсатувлари, турли хил кўргазмали, илмий агитация ва ахборотлардан хабардор бўлиш ва хоказо .
Мактаб ўқувчиларини сиёсий –ғоявий руҳда тарбиялаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини шакллантиришни –ўқувчи -ёшларда илмий дунёқараш билан уйғунлашган ҳолда амалга ошириш лозим бўлади. Сиёсий –ғоявий тарбиянинг асосий мақсади ва вазифаси Ўзбекистон Президенти амалга ошираётган ички ва ташқи сиёсатга содиқлик, уни тушуниб етишдир. Ўзбек халқининг жанговар ва меҳнат анъаналарини давом эттиришга қобил бўлган ёшларни тарбиялаш, уларни ўзининг сиёсий билимларини мунтазам ошириб бориш, уларда сохта экстремистик идеология-ғояларига қарши ва шунингдек, чин ватанпарварлар қилиб тарбиялашни назарда тутади.
Ўзбекистон ҳукумати ёш авлодга сиёсий-ғоявий тарбия беришни биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган вазифа деб ҳисоблайди.
Сиёсий-ғоявий тарбиянинг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олади:.
- Ўқувчиларни сиёсий билимлар билан қуроллантириш.
- Уларда илмий дунёқарашни таркиб топтириш ва шакллантириш.
- Ёшларни сиёсий эътиқодли ва сиёсий ҳушёр қилиб тарбиялаш.
- Ўқувчиларни халқаро воқеаларнинг моҳиятини, халқаро ҳаётдаги масалаларни ҳал қилиш, Президентимиз ва давлатимиз сиёсатининг ролини тушунадиган кишилар қилиб тарбиялаш.
- Ўзбек халқининг умумий шаклда ўз меҳнати ва жамоа меҳнатининг тутган ўрнига тўғри баҳо беришга ўргатиш.
- Ижтимоий-сиёсий тушунчалари доирасини доимо кенгайтира бориш.
- Ижтимоий ҳаёт ходисаларининг моҳиятини тўғри тушунтириш, уларда мустақил фикрлаш қобилиятини ўстириш.
- Халқаро воқеаларга тўғри баҳо беришга ўргатиш.
- Ёшларни ҳар қандай ёт идеологияга қарши, ҳар қандай диний экстремизмга, исломий фундаментализм ғояларига қарши кураша оладиган кишилар қилиб тарбиялаш.
- Ёшларни ўз она ватанига содиқ, чин ватанпарварлар қилиб, теварак- атрофдаги содир бўлаётган воқеаларга бефарқ қарамаслик ҳисларини тарбиялашдан иборатдир.

Мавзу юзасидан савол ва мустақил топшириқлар:


1. Илмий дунёқараш деганда сиз нимани тушунасиз?


2. Илмий дунёқараш билан диний дунёқараш ўртасида қандай тафовутлар бор ва у нималарда кўринади?
3. Болаларнинг илмий онг ва дунёқарашини таркиб топтиришда мактаб уларга ижтимоий ҳаёт ходисалари ҳақида қандай билимлар беради?
4. Илмий дунёқарашни таркиб топиши учун дарслар ва дарсдан ташқари тадбирлар, бадиий асарларни ўқишдан қандай қилиб самарали фойдаланиш мумкин.?
5. Абу Наср Форобий, Ал Беруний, Ал Фарғоний ҳамда Абу Али Ибн Синоларнинг илмий дунёқараш соҳасидаги педагогик ғояларидан намуналар келтиринг.
6. Ўқувчиларни сиёсий – ғоявий рухда тарбиялашнинг мазмуни нималарни ўз ичига олади?
7. Мустақил, эркин фикрлаш деганда нимани тушунасиз?

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish