Ёшлар ахлоқи ва одоби ҳақида Шарқ ва Ўрта Осиё мутаффакирлари битмас-туганмас педагогик ғояларни қолдирганлар. Абу Абдулло Рудакий, Фирдавсий, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Ал-Форобий, А. Жомий, А.Навоий, Бобур, Замахшарий, Ал-Бухорий, Ал-Фарғоний, Ибн-Сино, Нақшбандий, Бедил, Носир Хисрав, С.Шерозий, Муқимий, Фурқат ва бошқаларнинг бу соҳадаги ибратли ғоялари болаларни ахлоқий жиҳатдан тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Масалан, Ал Форобий ўзининг “Идеал шаҳар аҳолисининг фикрлари” деган асарида инсонийликни улуғлаб, бундай деб ёзган эди: “Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асос,- деб ёзади у, -инсонийликдир. Шунинг учун ўзаро тинчликда яшамоқлари лозим”. Буюк олим Абу Али ибн Сино ўзининг “Донишнома” асарида “Бола олти ёшга етгач, уни муаллимга топширилади,-деган эди у,-Таълим аста- секинлик билан берилиши керак. Уни бирданига китобга боғлаб қўймаслик керак”. Ибн Сино кишиларни эҳтиёткорликка чақириб: “ Сирингни кўчага айтишдан эҳтиёт бўл, чунки ақлли бўлиш деган сўз - эҳтиёткор бўлиш деган сўздир. Агар сирингни сақласанг, у сенинг асирингдир, барчага ошкора қилсанг, сен сирингни “асири “ бўлиб қоласан”, - дейди. Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг”, Аҳмад Югнакийнинг “Хибатул-ҳақойиқ” асарлари, Маҳмуд Қошғарийнинг”Девони луғотит турк”, А. Навоийнинг “Хамса”, “Маҳбуб–ул қулуб”, “Ҳайратул Аброр” асарлари, А Жомийнинг Баҳористон, Шайх Саъдийнинг” Гулистон ва Бўстон” асарларида ахлоқ-одоб масалалари яхши ёритилган. М. А. Жомийнинг ўғлига қилган насиҳати:
Такаббурлик зиёндир, ундан андиша қилғил,
Мулойим бўл одамга, камтарлик пеша қилғил.
Кўрдингми, у қамишни, бош кўтарди не бўлди,
Ўроғнинг зарбидан ерга йиқилди-сўлди.
Кўрдингми дон ўзини, тупроққа ташлар камтар.
Уни авайлаб ердан кўтарғусидир қушлар
Кимки камтарлик айлар, у дер улуғликка хос.
Эгилган бошни ҳар ким улуғлайди беқиёс.
Ёки: Мафтунқули ҳаргиз топмади омон,
Ёмон тилнинг захри тиғлардан ёмон.
Ёмон тил олдида захри кўп илон,
Чақса-да бир, чивин чаққанча бўлмас.
Ёки: А.Навоий: “Одами эрсанг, демагил одами,
Ониким йўқ, халқ ғамидин ғами.
Ёки: Э. Вохидов “Гарчи шунча мағрур турса ҳам,
Пиёлага эгилур чойнак.
Шундай экан мағрурлик нечун,
Кибру ҳаво нимага керак.
Камтарин бўл хатто бир қадам
Ўтма ғурур остонасидан
Пиёлани шунингчун инсон
Ўпар доим пешонасидан.
Мактаб ўқувчиларини ахлоқ-одоб руҳида тарбиялашда тарбиянинг қуйидаги усуллари, йўллари, шакллари ва воситалари қўлланилади:
- Ишонтириш усули.
- Машқлантириш- одатлантириш.
- Ибрат-намуна
- Суҳбат, мунозара, маъруза
- Рағбатлантириш ва жазолаш
-Этикага оид суҳбатлар, ҳикоялар
- Қатъий кун тартиби.
-Ижтимоий-фойдали меҳнат, адабиёт, санъат, радио, телевидение, матбуот материаллари ва ҳоказо
Do'stlaringiz bilan baham: |