Ўқувчилар жамоаси , уни ташкил этиш ҳамда тарбиялаш йўллари.
1.Ўқувчилар жамоаси ҳақида умумий-назарий тушунча:
а) ўқувчилар жамоасини таркиб топтириш ва шакллантириш йўллари;
б) жамоа босқичлари ва уларнинг фаолияти мазмуни.
2. Ўқувчилар жамоасини шакллантиришда “Камолот”ёшлар ижтимоий ҳаракатининг тутган ўрни.
3. Жамоанинг таркиб топиши ва шаклланишида синф раҳбарлари, ўқитувчилар ва мактаб педагогик жамоасининг роли.
Педагогика фани ўқувчилар жамоасини тузиш ва уни тарбиялаш ишини комил инсон тарбиясининг энг асосий назарий ҳамда амалий муаммоси деб қарайди.
Ўқувчиларни жамоа орқали ва жамоа учун тарбиялаш тарбия назариясининг асосий шаклларидан биридир.
Жамоа деб, маълум бир шаклдаги, маълум бир ёшдаги мақсадлари ижтимоий манфаатга қаратилган ва шаклланган кишилар уюшмаси тушунилади.
Ўқувчиларнинг бир хилда уюшишлари натижасида жамоанинг барча аъзолари бутунлай тенг ҳамда жамоа олдида бир хилда масъулиятли бўлганлари ҳолда бир-бирлари билан маълум даражада ўзаро боғланишлик, бўйсуниш ва бир-бирига раҳбарлик қилиш муносабатига киришадилар ва бунинг моҳиятини англайдилар. Ўқувчилар жамоаси ўқувчиларнинг мустақил ташкилотидир. Жамоанинг фаолияти болаларнинг маълум бир мақсадни кўзлаб ҳаракат қилиши, улар ташаббускорлиги, фаоллиги билан белгиланади.
Ўқувчилар жамоасининг катта ёшдаги кишилар жамоасидан фарқи, уларнинг иш фаолияти романтика, таъсирчанлик, ҳар хил ўйин элементлари сингдирилган ҳолда олиб борилишидир.
Ўқувчилар жамоа таъсирида сиёсий, маданий ва ахлоқий жиҳатдан тарбияланадилар. Бунда ўқувчиларда бир-бирларига меҳрибонлик, ўзаро ёрдам, фақат ўзи тўғрисидагина эмас, балки бошқалар тўғрисида ҳам ўйлаш, жамоа манфаатларини ўз шахсий манфаатларидан юқори қўя билиш каби фазилатлар таркиб топади.
Кичик мактаб ёши даврида ўқувчиларнинг умуммактаб жамоаси билан алоқаси муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир ўқувчи мактаб жамоасига ўз бошланғич жамоаси - синф орқали киради. Бироқ ,ҳар бир синф мазкур умуммактаб жамоаси билан алоқадор бўлгани ҳолда унда турлича ўзини тутади. Болалар жамоаси I-II синфлардаёқ пайдо бўлади.
Жамоани тарбиялашда, айниқса, жамоага бериладиган индивидуал топшириқлар муҳим ўринни эгаллайди. Шунингдек, улар олдига бир хил педагогик талаблар қўйилиши ҳам катта аҳамиятга эгадир. Ўқувчиларга қўйиладиган талаблар биринчидан, ҳар бир ўқувчининг ёшидан қатъий назар, уларга самимий ҳурмат юзасидан бўлиши лозим. Иккинчидан ўқувчиларга қўйиладиган талаблар аниқ, конкрет ва мунтазам—истиқболли бўлиши шарт.
Учинчидан, ўқувчиларга қўйиладиган талаблар уларнинг ёшига мос, аниқ ва бажаришлари учун имкониятли бўлиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |