Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Ўтмиш мутафаккирларининг маънавий – ахлоқий тарбия соҳасидаги педагогик ғоялари



Download 0,74 Mb.
bet34/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Ўтмиш мутафаккирларининг маънавий – ахлоқий тарбия соҳасидаги педагогик ғоялари.

Ёшларнинг маънавий – ахлокий тарбияси ҳақида Шарқ ва Марказий Осиё мутафаккирлари битмас – туганмас педагогик ғояларни мерос қолдирганлар: Баҳоуддин Нақшбандий, Имом ал Бухорий, Ал Хоразмий, Ал Беруний, Ал Форобий, Аз Замахшарий, Ал Фарғоний, А.Жомий, А.Навоий, Рудакий, Фирдавсий, Бедил, Носир Хисрав, Х.Шерозий, Муқимий, Фурқат ва бошқаларнинг одоб – ахлоқ соҳасидаги ибратли ғоялари ёшларимизни маънавий етук, ахлоқан пок, жисмонан бақувват қилиб тарбиялашда катта педагогик аҳамият касб этади.


Масалан, Ал Бухорий ўзининг бир ҳадиси шарифида бундай дейди: «Юртнинг ободончилиги, фуқароларининг тўклиги 4 та нарсада намоён бўлади: амалдорларининг одил бўлиши; олим ва уламоларнинг илмли бўлиши; бойларнинг саҳоватли, мурувватли бўлиши; фуқароларининг эса, дуогўй бўлишидадир». Сўз мулкининг султони А.Навоий ҳам камбағал ночорлар, мискинларга мурувватли бўлиш ҳақида ўзининг кўп асарларида жуда кўп ва хўб фикрларни баён қилган: «Юз йил осмонда дабдабали чақмоқ бўлгандан кўра, ерда бир тутам олов бўлиб, бирор бир бева аёлнинг қозонини қайнатиш – қирқ йил қуруқ тоат – ибодатдан афзалдир,» - деб таъкидлаган эди.
У, ўзининг «Ҳайратул аброр», «Маҳбуб ул қулуб» асарларида оила қуриш, оилада фарзандли бўлиш ва фарзандни тарбиялаш ҳамда уни вояга етказишда ота – оналарнинг ўз фарзандлари олдида учта муқаддас бурчи бор: биринчиси фарзанд дунёга келгандан сўнг унинг жисмига монанд яхши, чиройли исм қўйиш, иккинчиси ўғил бола бўлса, тўғри тарбиялаш, учинчиси ўғил бола бўлса, тенгини топиб уйлантириш, қиз бола бўлса, тенгини топиб узатишдир. Шоирнинг фикрича, шундан сўнг ота – онанинг фарзанд олдидаги бурчи адо этилиб, энди фарзанд умр бўйи ота – онадан қарз ва ота – онани ҳурмат қилиши, уларнинг измидан чиқмаслиги, бутун вужудини ота – онага бағишлаши зарур:

Бошни фидо айла ота қошиға,


Жисмни қил садқа она бошига
Тун – кун анга айлагали нури фош,
Бирисин ой англа, бирисин қуёш

Туркман халқининг буюк шоири Маҳтумқули ҳам инсоний муносабатларда одамларнинг бир – бирларини ҳурмат қилиши, ширин сўз, ширин муомалада бўлиши ҳақида бундай деган эди:


Маҳтумқули харгиз топмади омон,


Ёмон тилнинг захри тиғлардан ёмон,
Ёмон тил олдида захри кўп илон,
Чақсада, бир чивин чаққанча бўлмас.

Шарқ Аристотели деб ном олган Абу Наср Форобий ўзининг “Фозил одамлар шаҳри» номли асарида инсониятни улуғлаб бундай деб ёзган эди: «Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асос, - деб ёзади у , - инсонийликдир”.


Буюк аллома Абу Али Ибн Сино ўзининг «Донишнома» асарида: «Бола олти ёшга етгач, уни муаллимга топширилади, - деган эди у, - таълим аста – секинлик билан берилиши керак. Уни бирданига китобга боғлаб қўймаслик керак».
Ибн Сино кишиларни эҳтиёткорликка чақириб: «Сирингни кўчага айтишдан эҳтиёт бўл, чунки аклли бўлиш деган сўз эҳтиёткор бўлиш деган сўздир. Агар сирингни сақласанг, у сенинг асирингдир, барчага ошкора қилсанг, сен сирингни «асири» бўлиб қоласан! …». Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг», Аҳмад Югнакийнинг «Хибатул – ҳақойиқ», Маҳмуд Қошғарийнинг «Девони луғоти турк», Навоийнинг «Хамса», А.Жомийнинг «Баҳористон», Ш.Саъдийнинг «Гулистон ва Бўстон» асарларида маънавият, ахлоқ – одоб масалалари яхши ёритилган.
Умумий ўрта таълим мактабларида ёшларни маънавий – ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш масаласи бундан буён тарбияга ҳар томонлама комплекс ёндошишни тақозо этади ва у ёш авлодни маънавий жиҳатдан тарбиялашда қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Ёш авлодни мунтазам равишда жамият томонидан қабул қилинган маънавий – ахлоқий норма ва қонун – қоидаларга қатъий риоя қилиш ва онгли суратда бўйсуниш ва уни бажариш;
- Ўқувчиларнинг сиёсий онги ва ҳис - туйғуларини тарбия принциплари талаблари асосида тарбиялаб бориш;
- Ҳар томонлама камол топган, мустақил, эркин фикрлай оладиган Ўзбекистон фуқаросини тарбиялаб вояга етказиш в.х.
Мактаб ўқувчи - ёшларини маънавий – ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ўз навбатида тарбия принципларини, шунингдек, тарбия методлари ва усулларини ўз ичига олади.
Ишонтириш, машқлантириш, одатлантириш, ибрат – намуна, суҳбат, мунозара, маъруза, мусобақа, этикага оид суҳбатлар, ҳикоялар, рағбатлантириш, жазолаш ҳамда қатъий кун тартиби (режими), ижтимоий – фойдали меҳнат, адабиёт, санъат, радио, телевидение, журнал, газеталар ва хоказо тарбия воситаларини ҳам кун тартибига қўяди.

Мавзу юзасидан савол ва мустақил топшириқлар:


1. Мактаб ўқувчиларига маънавий, ахлоқий тарбия беришнинг вазифалари нималардан иборат?


2. Ахлоқ ва одоб, маънавият тушунчалари ўртасидаги мутаносибликни шархлаб беринг.
3. Ахлоқ деб нимага айтилади?
4. Ўқувчиларга тарбия бериш йўли билан сингдирилиши зарур бўлган ахлоқий сифатлар нималигини айтинг.
5. Ўқувчиларда ахлоқий, маънавий тасаввурлар ва тушунчалар қандай усуллар ва воситалар ёрдамида шаклланади ва таркиб топади?
6. Кичик ва ўрта мактаб ёшидаги ўқувчиларга ахлоқ, одоб, маънавий тарбия беришда ўрнак ва ибрат кўрсатишнинг роли қандай?
7. Ўқувчиларни тарбиялашда рағбатлантириш ва жазолаш усуллари қандай қўлланилади?
8. Тарбия ишида бир хил универсал усулни қўллаш мумкинми?
9. Ахлоқ – одоб тарбияси ҳақида ўтмиш мутафаккирларининг ғояларидан мисоллар келтиринг.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish