Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги



Download 0,74 Mb.
bet32/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

V. Тарбияда рағбатлантириш усули.

Бизнинг жамиятда, жамоанинг фикри, унинг маъкуллаши жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳаётида ғоят катта ўрин тутади. Жамоатчилик томонидан бериладиган фикрлар, ҳар бир кишининг ўз хулқ – атворини кузатиб бориш, ўзидаги камчилик ва нуқсонларни кузатиш учун ғоят қудратли омилдир. Демак, катта ёшдаги кишилар ҳаётида жамоатчилик фикри шундай катта аҳамиятга эга экан, ёш авлодни тарбиялашда жамоатчилик фикри янада катта аҳамият касб этади. Зеро, болалар ўз хатти – ҳаракати ва қилиқларига бошқаларнинг баҳо беришини истайдилар.


Тарбияда рағбатлантириш усули – болани ёмон хатти – ҳаракат ва қилиқлардан ўзини тийиб туришга ва ажойиб хислатларни эгаллашга ўргатади.
Рағбатлантиришнинг самарали натижа бериши асосан тарбиячининг обрўсига боғлиқдир.
Илғор ўқитувчи ва тарбиячининг намунавий иш тажрибаларига кўра, мактабларнинг иш тажрибасида қуйидаги рағбатлантиришнинг шакллари қўлланилади: маъқуллаш, кўнгилни кўтариш, далда бериш, ишонч билдириш, қайд этиш, мақташ, ёзма ташаккур билдириш, миннатдорчилик билдириш ва мукофотлаш.


VI. Тарбияда жазолаш усули.

Тарбияда рағбатлантириш (маъқуллаш) усули билан бирга, жазолаш (қоралаш) усули ҳам қўлланилади. Турли хил одобсизлик, хатти - ҳаракатларидан ўзини тия билиш қобилияти фақат ишонтириш билангина эмас, балки мажбур қилиш ва турли жазо чораларини қўллаш йўли билан тарбияланади. Жазо, болаларни ёмон одат ва қилиқлар, хатти – ҳаракатлардан сақлаш ва уларнинг олдини олиш усулларидан биридир. Бизнинг мактабларимизда жазо болаларни ахлоқли, одобли, интизомли қилиб тарбиялашга ёрдам беради. Ўқувчиларга нисбатан жазо чораларини қўллашда қуйидаги педагогик талабларга қатъий риоя этиш талаб этилади:


- Жазо беришдан мақсад – қуруқ жисмоний азоблаш бўлмаслиги лозим;
- Жазо олувчи бола жамоа, умумнинг манфаатини кўзлаётганлигини тушунган ёки бошқача айтганда, жамоа ундан нимани ва нима учун талаб қилаётганини билган тақдирдагина жазо фойдали бўлади;
- Жамоанинг манфаатларига ҳақиқатан ҳам зарар етказилган тақдирдагина ва айбдор буни очиқдан – очиқ ва онгли равишда бузган, жамоанинг талаб ва истакларини менсимагандагина жазо берилиши мумкин;
- Агарда айбдор бола: “Бўйсунаман, бундан кейин бу ишни қилмайман деб узр сўраса, (албатта, бундай узр сўрашда алдаш бўлмаса) баъзи холларда жазо бекор қилиниши мумкин;
- Жазо беришда жазо чораларининг ўзидан кўра, шу жазонинг берилиш факти ва шу муносабат билан жамоа томонидан айбдорнинг қораланиши муҳим ўринни тутади;
- Жазо, айбдорни тарбиялайдиган бўлиши лозим. Айбдор нима учун жазо олаётганини аниқ билиши ва жазонинг маъносига тушуниши лозим.
Профессор Н.И.Болдирев ўзининг асарида айб қилган, интизомсиз ўқувчиларга нисбатан қуйидаги жазо чораларини тавсия этади:
а) айб қилган ўқувчига ўқитувчининг синфда оғзаки танбеҳ бериши;
б) интизомни бузган ўқувчини синф доскаси ёки парта ёнига тикка тургазиш (қисқа муддатга).
в) айб қилган ўқувчини синфда ўқувчилар олдида огоҳлантириш;
г) айб қилган ўқувчига синфда ҳайфсан эълон килиш;
д) айб қилган ўқувчининг хулқига қўйиладиган баҳони пасайтириш;
е) айбдор ўқувчини дарсдан сўнг синфда олиб қолиш;
ё) ўқувчини (юқори синф ўқувчиси) ни мактаб педагогик кенгашига ота – онаси билан чақиртириш;
ж) интизомни бузаверган ўқувчини бир синфдан – иккинчи шундай синфга ёки бир мактабдан бошқа қўшни мактабга ўтказиш;
з) айб қилган ўқувчига дўқ – пўписа қилиш, койиш, уялтириш, қизартириш ва хоказо.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тарбияда ҳеч қандай усул универсал усул сифатида қўлланилмаслиги ва тавсия этилмаслиги керак.

Мавзу юзасидан савол ва мустақил топшириқлар:


1. Тарбия усуллари деб нимага айтилади?


2. Мактабда ўқувчиларга тарбия беришнинг вазифалари нималардан иборат?
3. Тарбия усуллари, шакллари ва воситаларини бирма – бир шарҳлаб беринг
4. Ўқувчиларни тарбиялашда шахсий ибрат ва намуна кўрсатиш қандай роль ўйнайди ва ўқувчиларга кимлар ибрат ва ўрнак кўрсатишлари мумкин?
5. Болаларда ахлоқий тасаввурлар ва тушунчалар тарбия усуллари ёрдамида қандай таркиб топади?
6. Ўқувчиларни тарбиялашда рағбатлантириш ва жазолаш усуллари қандай қўлланилади? Сиз кузатган талабангиз мисолида ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ёзма равишда изоҳланг.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish