Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги



Download 0,74 Mb.
bet28/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

III қисм. Тарбия назарияси.
Тарбия жараёнининг моҳияти ва мазмуни.



  1. Тарбия жараёни ва унинг таълим жараёнидан фарқи.

  2. Ўтмиш мутафаккирлари комил инсон тарбияси ҳақида.

  3. Тарбия жараёнининг хусусиятлари ва тарбия тамойиллари.

Маълумки, тарбия деб – тарбиячи томонидан тарбияланувчида барқарор ахлоқий сифатлар, хулқий фазилатларни таркиб топтириш ва шакллантириш мақсадида унинг онги ва иродасига аниқ мақсад йўлида мунтазам таъсир этишга айтилади.


Ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш кишилик жамиятининг яшаши ва тараққиёти учун энг зарур шартлардандир. Жамиятнинг инсонга тарбиявий таъсири унинг илк болалик давридан бошланади. Бу таъсир аввало оилада, мактабгача тарбия муассасаларида, мактабларда ва умуман халқ таълими системаси орқали амалга оширилади.
Тарбия жараёни аста – секинлик билан борадиган, узоқ муддатга давом этадиган ва кўп қиррали мураккаб жараёндир.
Тарбия жараёни тарбиячиларнинг мунтазам тарбиявий таъсирини ҳамда тарбияланувчиларнинг хилма – ҳил фаолиятини ўз ичига олади. Тарбия жараёнида болаларнинг ҳаёти ва фаолиятини педагогик жиҳатдан тўғри уюштириш ғоят муҳимдир.
Тарбия жараёнида қуйидагилар катта ўрин эгаллайди: ғоя, норма, қоидалар, фактлар, аргументлар, воқеаларни идрок этиш ва фаҳмлаш; умумлаштирилган ва системалаштирилган билимларни ўзлаштириш, уларни амалда татбиқ этиш, билимларни идрок этиш, ўзлаштириш, буларнинг барчаси бир – бирига мустаҳкам боғлиқдир.
Ёш авлоднинг тарбияси ҳақида буюк ўтмиш мутафаккирлари жуда кўп ибратли фикр ва ғояларни илгари сурганлар. Баховиддин Нақшбандий, Имом ал Бухорий, Абу Наср Форобий, Ал Беруний, ал Хоразмий, Аз Замахшарий, А.Навоий, Рудакий, А.Жомий, Шайх Саъдий, А.Бедил, Носир Хисрав ва бошқалар ёшларга битмас – туганмас педагогик мерос қолдирганлар. Масалан:
«Жаҳон шодликлари йиғилса бу кун,
Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун»
(А.Рудакий)
Такаббурлик зиёндир, ундан андиша қилғил,
Мулойим бўл одамга, камтарлик пеша қилғил,
Кўрдингми у қамишни, бош кўтарди на бўлди,
Ўроқнинг зарбидан ерга йиқилди, - сўлди.
Кўрдингми дон ўзини, тупроққа ташлар камтар,
Уни авайлаб ердан, кўтаргусидир қушлар.
Кимки камтарлик айлар, у улуғликка хос,
Эгилган бошни ҳар ким улуғлайди беқиёс.
(А.Жомий)

Бошни фидо айла ато қошиға,


Жисмни қил садқа она бошиға
Тун – кун анга айлагали нури фош,
Бирисин ой англа, бирисин қуёш
(А.Навоий)

Тарбия жараёни муҳим хусусиятларга эга бўлиб, унинг энг муҳим хусусиятларидан бири, унинг системали олиб борилиши ҳамда муайян мақсадга қаратилганлигидир. Тарбия ишларининг самарали бўлиши тарбиячига ва тарбияланувчига боғлиқдир. Буюк аллома Абу Али ибн Сино: «Тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлмоғи лозим,» - деб жуда тўғри айтган эди.


Тарбиянинг яна бир хусусиятларидан бири, ўз – ўзини тарбиялаш ва қайта тарбиялашдир. Тарбия жараёни фақат тарбиячи ва ўқитувчилар раҳбарлиги остидагина амалга оширилмайди. Тарбия жараёнида тарбияланувчиларнинг ўзлари ҳам иштирок этадилар, яъни улар ўзларини – ўзлари тарбиялайдилар. Ўз – ўзини тарбиялаш инсоннинг ўзида муайян фазилатларни ўстиришга қаратилган онгли интилиш ва ирода кучидир. Болалардаги ўз – ўзини тарбиялаш фаолиятига албатта ўқитувчилар, тарбиячилар ва ота – оналар раҳбарлик қилиши, болаларнинг ўз – ўзини тарбиялаш жараёнини кузатиши, муайян мақсадга қаратиши лозим.
Болаларнинг ўз – ўзини тарбиялашда ўқитувчилар жамоаси катта роль ўйнайди. Айниқса, ёш болаларда тақлидчанлик кучли бўлади, улар катталарга тақлид қиладилар, оиладаги катта ёшдаги кишилар болаларга ижобий намуна кўрсатишлари лозим. Ёшларда салбий нарса ва ҳодисаларга тақлид қилиш, ёт таъсирларга берилиб кетиш ҳоллари кўп учрайди. Масалан, чекиш, ичиш, наркотик моддаларни истеъмол қилиш, ёмон оқимларга, диний экстремизм, хизбут тахрир, ваҳобийлар, акромийлар таъсирига берилиб кетишларига асло йўл қўйиб бўлмайди.
Тарбия жараёнининг яъни бир муҳим томони қайта тарбиялаш масаласидир. Мактаблар, болалар тарбия муассасалари болаларни тарбиялаш иши билангина шуғулланиб қолмай, баъзи бир ўқувчиларни қайта тарбиялаш иши билан ҳам шуғулланишга мажбур бўладилар. Айрим оилаларда болаларга ёшликдан нотўғри тарбия берилиши сабабли, улар интизомсиз, эрка, тантиқ, ишёқмас, қайсар бўлиб ўсадилар, шунинг учун ҳам улар қайта тарбияланишга муҳтождирлар. А.С.Макаренко, болани мумкин қадар кичик ёшдан тўғри тарбиялашга киришиш ҳақида гапириб: «Болани қайта тарбиялашга нисбатан уни тўғри ва нормал тарбиялаш анча осондир,»- деган эди (А.С.Макаренко Т.П. асарлар. М, - 1946, 239 бет).
Тарбиядаги яна бир хусусият болалар ҳаёти ва фаолиятини уюштиришдир. Тарбиялаш – болаларга раҳбарлик қилиш, улар ғайрати ва кучини фойдали иш томонга йўналтиришдир. Тарбия жараёнида таълим ҳам муҳимдир. Бу жараёнда асосий нарса ўқувчилар фаолиятидир. Уларнинг асосий фаолияти билим олиш, ўрганиш фаолиятидир. Мактабдаги ўқиш фаолияти ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнатни ўз ичига оладики, булар бир – бирлари билан мустаҳкам алоқададир. Ўқувчилар ўқитувчи ёрдамида фан асосларини эгаллайдилар, уларда илмий дунёқарашлар шаклланади, бунинг натижасида ўқувчиларда ахлоқ – одоб нормалари таркиб топади ва онгли интизом шаклланади.
Тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари билан бирга, тарбиянинг тамойиллари (принциплари) ҳам борки, улар тарбия жараёнини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish