Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолаш йўллари



Download 0,74 Mb.
bet27/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолаш йўллари.

Ҳар бир фан ўқитувчиси ўқувчиларнинг билимларига қўйиладиган педагогик талабларни яхши билишлари шарт. Бундай талаблар қуйидагича бўлиши мумкин:


- Ўқувчи фан асосларини ўрганар экан, фактларни, ходисаларни яхши билиши, ҳамда уларни тўғри, илмий жиҳатдан ишончли тарзда тушунтириб бера олиши керак.
- Ўқувчи фан асосларини ўрганар экан, илмий тушунчалар, қонунлар, режалар, қоидаларни эгаллай олиши, янги факт ва аргументларни тушунтиришда, турли саволларни ва амалий вазифаларни ҳал эшитишда улардан тўғри фойдаланиши лозим.
- Ўқувчи ўз жавобларида фикрнинг ғоят равшан ва аниқ бўлишига эришиши, ўз қарашларини ишонарли далиллар билан ҳимоя қилиши лозим.
- Ўқувчининг билимлари амалий аҳамиятга эга бўлиши зарур.
- Ўқувчининг билимлари, оғзаки ва ёзма нутқларга қўйиладиган талабларга қатъий риоя қилиши, оғзаки жавоблар тўла, далилли бўлиши талаб этилади.
- Ўқувчининг ёзма ва оғзаки жавобларида, унинг мустақил фикр юритиши, эркин, мантиқий тафаккур қилиши ва замон ҳамда макон талаблари нуқтаи – назаридан ундаги сиёсий – ғоявий савия юқори даражада бўлиши.


Ўқувчи билимини баҳолашдаги талаблар.

- Агар ўқувчи, ўқув дастурида кўрсатилган бутун ўқув материалини билса, саволларга онгли суратда жавоб берса, оғзаки жавобда адабий тилда сўзласа, ёзма ишларда ва оғзаки жавобда ҳеч қандай хато ва камчиликларга йўл қўймаса, унинг билимига “аъло” баҳо қўйилади.


- Агар ўқувчи дастур талаблари асосида талаб қилинган ўқув материалини билса, баъзи йўл қўйган хато ва камчиликларини ўқитувчининг бир оз ёрдами билан тузатса, оғзаки жавобда ва ёзма ишларда енгил хато ҳамда камчиликларга йўл қўйса, бу ўқувчининг билимига “яхши” баҳо қўйилади.
- Агар ўқувчи дастур талаб қилган ўқув материалини тўлиқ билмаса, олган назарий билимини амалда қўллашда қийналса, жавоб беришда кўпроқ ўқитувчининг ёрдамига муҳтож бўлса, нуткда, ёзма ишларда хато ва камчиликларга йўл қўйса, бу ўқувчининг билимига “ўрта” баҳо қўйилади.
- Агар ўқувчи ўқув дастурида талаб қилинган ўқув материалининг кўп қисмини билмаса, фақат ўқитувчининг енгил, осон саволларигагина жавоб берса ва бу жавобни ҳам ишонч билан айта олмаса, нутқида ва ёзма ишларда принципиал, қўпол хатоларга йўл қўйса, бу ўқувчининг билимига “ёмон” баҳо қўйилади.
- Агар ўқувчи ўқув дастурида талаб қилинган ўқув материалини сира билмаса, бу ўқувчининг билимига жуда ёмон баҳо қўйилади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг, ривожланган мамлакатлардаги таълим тизимини ўрганиш ва бу соҳадаги илғор тажрибаларни республикамиз таълим тизимига жорий этиш билан 1997 йилда «Таълим тўғрисида» ги Қонун қабул қилинди ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ни ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилди. Шунга кўра, мактабларда ҳам олий ўқув юртларида ҳам талабалар билимини янги рейтинг тизими асосида текшириш, ҳисоблаш ва баҳолаш жорий этилди.
Юқоридаги баҳо қўйиш мезонларини ҳамма фанлар учун қўлланилиши шарт эмас, зеро, ҳар фаннинг ўз мутахассислик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда талабалар билимини баҳолаш мазкур фандан дарс берувчи ўқитувчига боғлиқ.

Мавзу юзасидан савол ва мустақил топшириқлар:


1. Мактабда ўқувчилар билим, малака ва кўникмаларини текшириш, ҳисобга олиш ва баҳолашнинг аҳамияти нимада деб биласиз?


2. Собиқ советлар давридаги мактабларда ўқувчилар билимларини текширишнинг қандай йўллари ва турларидан фойдаланилган эди?
3. Сиз иштирок этган дарсларда ўқувчилар билимларини текширишни уюштиришда қандай камчиликларни сездингиз?
4. Ўқувчилардан оғзаки сўраш қандай ташкил қилинади?
5. Талабаларнинг билимларини рейтинг асосида баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги нимадан иборат?
6. Ҳозирги мактабларда амалда қўлланиб келинаётган баҳолаш усуллари ҳақида ўз шахсий, танқидий фикрларингизни изоҳланг.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish