Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Ўқувчиларнинг билим, малака ҳамда кўникмаларини текшириш, ҳисобга олиш ва баҳолаш



Download 0,74 Mb.
bet26/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Ўқувчиларнинг билим, малака ҳамда кўникмаларини текшириш, ҳисобга олиш ва баҳолаш.
(Баҳо мезонлари).



  1. Ўқувчиларнинг билим, малака, кўникмаларини текшириш, ҳисобга олиш ва баҳолашнинг педагогик аҳамияти.

  2. Ўқувчилар билим, малака ва кўникмаларини текшириш, баҳолаш йўллари, усуллари ҳамда баҳо мезонлари.

  3. Давр талаблари асосида ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини янгича рейтинг усулида баҳолашнинг аҳамияти.

Маълумки, ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини текшириш, ҳисобга олиш ва баҳолаш давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим бир вазифадир. Зеро, ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини текшириш ва ҳисобга олиш орқали ҳар бир ўқувчининг билимларни қай даражада ўзлаштириши қобилияти аниқланади ва келгусида юқори даражада ўзлаштиришига замин ҳозирланади.


Ўқувчиларнинг билимларини текшириш, ҳисобга олиш ва баҳолаш фақат ўқитувчининг вазифасигина бўлиб қолмасдан, балки кўпчиликнинг вазифаси – оммавий характердаги вазифа бўлиши лозим, яъни бу иш билан бутун мактаб педагогик жамоаси, ота – оналар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ижтимоий ташкилотлар ҳам шуғулланиши талаб этилади.
Ўқувчиларнинг билимларини текшириш, ҳисобга олиш ва баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

  1. Ўқувчилар билимини кундалик тахминий текшириш. Бунда ҳар бир болага алоҳида муносабатда бўлиш, мунтазам, изчил суръатда ҳисобга олиб бориш, лозим бўлганда болага ўз вақтида тегишли ёрдам кўрсатиш талаб этилади.

  2. Чораклик текшириш (тематик текшириш) Чорак охирида ҳар бир бола фанлардан қанчалик ўзлаштирганини аниқлаш ва йўл қўйган камчиликларни келгуси чоракда бартараф этишни тақозо этади. Буни педагогик жиҳатдан тематик текшириш деб юритилади.

  3. Якуний (йил охирида) текшириш. Айниқса, қуйи синфларда ўқувчиларнинг ҳар бир чоракда олган баҳоларини ҳисобга олиб, якуний баҳо чиқарилади ва ўқувчини синфдан синфга кўчирилади.

  4. Синов имтиҳонларидан ўтказиш. Бу ҳам якуний текширишнинг бир тури бўлиб, юқори синфларда ўқувчиларни синов имтиҳонлари орқали якуний текширувдан ўтказилади.

Мактабларнинг таълимий иш тажрибасида ўқувчилар билимини текшириш характер жиҳатдан 3 турга бўлинади:

  1. Оғзаки текшириш.

  2. Ёзма текшириш.

  3. График текшириш.

Маълумки, 1917 йил октябр инқилобига қадар чор Россиясидаги мактабларда ўқувчилар билимини текшириш ва баҳолаш турлича бўлиб келган. Масалан, умумий таълим мактабларида, лицей, коллеж ва гимназияларда 2 балли, 4 балли, ҳатто, 100 балли баҳо системалари қўлланилган. Бизда, Ўзбекистон мактабларида эса 1920 – 1927 йилларда 2 балли баҳо системаси, яъни «Улгуради», «Улгурмайди» баҳо қўлланилган; 1935 йилга кадар 4 балки бахо системаси кулланилган: яъни «жуда яхши», «яхши», «коникарли», «коникарсиз». 1935 йилдан бошлаб ўқувчилар билимини 5 балли (ёзма) баҳо системаси билан баҳолашга ўтилди: «Аъло», «яхши», «ўрта», «ёмон», «жуда ёмон». 1944 йил январдан бошлаб, ўқувчиларнинг билимига қўйиладиган баҳо сўз билан эмас, рақам билан алмаштирилди: «5», «4», «3», «2», «1».
Чор Россиясининг ҳарбий ўқув юртларида (кадет корпуслари), Хотин – қизлар гимназияларида 12 балли баҳо системаси қўлланилган эди. Баъзи мактабларда эса, «5» балли баҳо системаси бўлиб, ёнига + ёки минус қўйилар эди.
«Балл» - сўзи (французча “шар” сўзидан олинган) собиқ СССР да, Чехословакия, Венгрия, Польша, ГДР, Монголияда «5» балли баҳо системаси қўлланилган. Италияда 12 балли баҳо системаси, Нидерландия (Голландия) да 10 балли баҳо системаси қўлланилади. Миср – Араб республикасида 2 балли, Собиқ ГДР ва Чехословакияда «1» баҳо аъло баҳо, «5» эса жуда ёмон баҳо ҳисобланар эди ва хоказо.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish