Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Ўқувчиларни эстетик руҳда тарбиялаш



Download 0,74 Mb.
bet42/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Ўқувчиларни эстетик руҳда тарбиялаш


1.Эстетика ҳақида умумий назарий тушунча


2.Мактабда ўқувчи- ёшларни эстетик руҳда тарбиялашнинг мақсади ,вазифаси, мазмуни ва моҳияти
3.Мактабда ўқувчи- ёшларни эстетик руҳда тарбиялаш усуллари, йўллари ва воситалари
а) Ўқувчи- ёшларни дарс жараёнида эстетик руҳда тарбиялаш ;
б) Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий тадбирлар жараёнида ёшларни эстетик руҳда тарбиялаш.
4. Эстетик тарбиянинг бошқа тарбия тизими билан боғлиқлиги

Эстетик тарбия ўқувчи- ёшларни воқеликдаги, санъатдаги, табиатдаги, кишиларнинг ижтимоий ва меҳнат муносабатларидаги ҳамда, турмушдаги гўзалликни идрок қилиш ва тўғри тушунишга ўргатиш, уларнинг бадиий дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат ҳиссини уйғотиш ва ўз ҳаёти фаолиятида гўзаллик яратиш қобилиятини такомиллаштиришни назарда тутади.


Эстетика тарихига назар ташлайдиган бўлсак, эстетика сўзи “эстетис” деган юнон сўзидан олинган бўлиб ,ҳис этиш деган маънони англатади. Эстетика сўзини биринчи бўлиб фанга тадбиқ этган олим XVII асрда яшаб ўтган немис философи Баумгартендир. У ўзининг икки томлик «Эстетика» асарида «Эстетика гўзалик ҳақидаги фандир», “Эстетика санъат назарияси деган” назарияларга қарши чиқиб, «Эстетика инсонни объектив борликка, обектив оламга бўлгани эстетик муносабатидир,»- деб таъкидлаган эди. Эстетикада икки хил эстетик ва бадиий тушунчалар мавжуддир. Эстетик тарбия анча кенг тушунча бўлиб, фақат санъат воситасидагина эмас, балки ҳаёт, меҳнат кишиларнинг ўзаро таъсири ва бошқалар воситасида гўзалликни ҳис қилиш қобилиятини тарбиялашни ўз ичига олади. Бадиий тарбия эса- санъат воситалари (адабиёт, музика, ашула, тасвирий ва бошқа санъатлар) билан тарбиялашни назарда тутади.
Эстетикада икки хил тушунча борки, уларнинг бири гўзаллик, иккинчиси эса чиройлиликдир. Гўзаллик-деганда , ботиний ҳам зоҳирий ҳислатлар (яъни форма ва мазмун) бирлиги тушунилади. Чиройлилик деганда эса, бу тур тушунча бўлиб ,фақат форма, шакл ташқи кўриниши назарда тутилади.
Гўзаллик-эстетикада асосий марказий фигура бўлиб ҳисобланади ва гўзаллик туйғуси, тушунчаси инсонни ҳаёт жараёнида, ҳаёт тажрибаси, ўқимишли бўлиши, санъат ва адабиётни ривожланиши , инсон меҳнат фаолияти ривожланиши билан такомиллашиб боради. Меҳнат инсонни улуғлайди, бинобарин, меҳнат фаолиятида пайдо бўлган гўзаллик бутун тарихий босқичларда ривожланиб боради. У бир вақтнинг ўзида меҳнат фаолиятининг ўзига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Меҳнат фаолияти натижасида инсон табиий эҳтиёжларини қондиришгина эмас, балки унинг қанчалик чиройлилиги, нафис ва кўркамлилиги ҳам диккат марказида бўлди. Масалан, Мисрдаги пирамидалар, эҳромлар, қадимги Спарта давлатидаги, Римдаги иншоотлар, Самарқанддаги Темур обидалари, Гўру Амир, Шоҳи зинда, Бибихоним мадрасалари, Бухородаги, Хивадаги ва Қўқон хонликлари даврида бунёд этилган обидалар фикримизнинг далилидир.
Санъатда эстетиканинг турли туман масалалари намоён бўлади. Ўтмишнинг буюк санъати, дурдоналари – эстетик билим ва эстетик завқнинг асосий ва доимий манбаи бўлиб ҳисобланади. Беҳзод, Навоий, Хофиз, Форобий, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Микеланжело, Рафаэл, Тарвалдисон, Гёте, Бетховен маҳоратларининг, турли тарихий даврларда зўр истедод билан яратган санъат асарлари инсонга эстетик шавқ -завқ бағишлайди.
Шунинг учун ҳам буюк аллома Ибн Сино:
«Инсон меҳнатидан ранг олур ҳаёт,
«Инсон меҳнатидан ўзгарур жаҳон» деганда, бутун оламдаги гўзалликнинг манбаи меҳнатдадир, деб таъкидлашни назарда тутган эди.
Француз олими Д.Дидро «Меҳнат дунёдаги барча қувонч ва гўзалликлар манбаидир,»- деб бежиз айтмаган бўлса керак.
Санъат асарининг юксак эстетик- тарбиявий аҳамияти унинг халқчиллигида ҳаётнинг тўғри конкрет тарихий шароитларида узлуксиз тараққиётда кўрсатишда воқеликдаги асосий ва ҳам ҳал қилувчи нарсаларни тўғри акс эттиришдадир. Ойбек, А.Қодирий, Чўлпон асарлари, Тансиқбоев, Ч.Ахмаров ва бошқаларнинг санъат ва адабиёт асарлари, Самарақанд, Бухоро, Хива ҳамда Қўқонлик усталарнинг Самарқанддаги Имом ал Бухорий ва Бухородаги Баховуддин Нақшбандийга атаб қурган Ганж ва ўймакорлик мақбара, бинолари Қува ва Фарғонадаги Аҳмад ал Фарғонийга атаб қурилган обидалар ўзбек миллий санъат усталарининг, айниқса, мустақилликка эришгандан сўнг янада ривожлангани яққол исботлаб турибди.
Мухтор Ашрафий, Дони Зокиров, Юнус Ражабий музикаларини халқимиз юксак қадрлайди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, санъат соҳасида ижодкорликни камол топишига ва халқ амалий санъатини янада ривожланишига имкониятлар яратилди.
«Ҳар бир санъаткор –деб таъкидлаган эди И.А.Каримов ўзини санъаткор деб билган ҳар қандай киши ўз идеалига мувофиқ эркин равишда бемалол ижод қилиш ҳуқуқига эга» («Халқ сўзи» 1997 йил 28 май).
Кейинги йилларда айниқса (1960 - 1980) санъатда абстрактизм конструквизим, футуризм, кубизм, экспрессионизм ва шунинг сингари реакцион оқимлар пайдо бўлди. Булар санъатни воқеликдан чалғитадиган оқимлардир...
Шундай қилиб, эстетик вазифалар ўқувчиларда эстетик ҳис-туйғу, фикр мулоҳаза, тушунча, эстетик дид тарбиялашдан, уларнинг ижодий қибилиятларини, эстетик эҳтиёжларини, турмушни гўзал қилишга интилиш фазилатларини тарбиялашдан иборатдир.
Маълумки, ёшларни эстетик руҳда тарбиялаш асосан икки йўл билан амалга оширилади:
1. Турли хил фан (адабиёт, биология, меҳнат, чиройли ёзув, чизмачилик, ашула, музика) дарслари жараёнида ...
2 Ўқувчи- ёшлар билан мактабдан ва синфдан ташқи таълим –тарбия жараёнида амалга оширилади. Синфдан ташқари турли хил бадиий ва фан тўгаракларига иштирок этиш, музика тинглаш, бадиий кечалар ўтказиш, саналарга атаб бадиий кечалар ташкил этиш, мушоира, баҳс, мунозаралар ўтказиш, шеърхонлик кечаси, давра суҳбатлари ташкил этиш.
Мактабдан ташқари вақтларда эса, музика- мактабларига, музика тўгаракларига қатнашиш, дурадгорлик, ўймакорлик, ганж, кулолчилик ва шу сингари халқ тасвирий ва амалий санъатида иштирок этиш, каштачилик, бадиий безаклар ясаш ва хоказо.
Эстетик тарбияда – эстетик тарбия тизими катта рол ўйнайди:
- Оила, тасвирий санъат, ашула ва музика, бадиий адабиёт.
- Радио-телевидение эшиттиришлари, театр санъати ва бошқалар.
- Табиат қўйнига, музейларга, шаҳарларга экскурсия уюштириш .
Эстетикада-турмуш, одоб эстетикаси катта рол ўйнайди. Кийиниш эстетикаси, нутқ эстетикаси, меҳнат, ишлаб чиқариш эстетикаси, техник эстетика, маиший эстетика ва бошқалар катта роль ўйнайди.
(Ғ.Ғулом -1923 йилда “Гўзаллик нимада”)
Мактабда эстетик маданиятни янада ошириш мақсадида қуйидагиларга эътибор бериш талаб этилади:
1. Мактабда ўқитувчилар ва тарбиячилар, синф раҳбарларининг эстетик маданият даражасини ошириш учун эстетик тарбиянинг долзарб масалалари бўйича семинарлар ташкил этиш.
2. Мактабларда санъат, адабиёт тўгаракларини ташкил этиш ва йирик мутахассисларни жалб этиш.
3. Туман, шаҳар, вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институтлари ҳузурида эстетика бўйича курслар ташкил этиш .
4. Туман, шаҳар, вилоят халқ таълими бўлимлари қошида бадиий кенгашлар ташкил этиш.
5. Университет, институтларда тасвирий санъат ва музика тарихи курсини ўқитиш, талабаларни тўгаракларга жалб қилиш .

Мавзу юзасидан савол ва мустақил топшириқлар:


1. “ Эстетика” сўзини (терминини) биринчи бўлиб фанга тадқиқ этган ким ва у ўзининг қайси асарида бу ҳақда баён қилган? 2. «Бадиий тарбия» тушунчаси билан «Эстетик тарбия» тушунчаси ўртасидаги нисбатни тушунтириб беринг?


3. Ўқувчилар воқеликни билиб олишлари учун санъат асарларидан қандай фойдаланиш мумкин?
. 4. Эстетик тарбияда тасвирий санъат дарслари қандай аҳамятга эга?.
5. Эстетик тарбияда бадиий адабиётнинг ролини шарҳлаб беринг.
6. Қайси маънода меҳнатни болаларга эстетик тарбия бериш омили деб айтиш мумкин?
7. «Гўзаллик» тушунчаси билан «чиройлилик» тушунчаси ўртасидаги нисбатни айтинг.
8. Ёшларни, айниқса, касб – ҳунар коллежи ўқувчиларини эстетик рухда тарбиялашда улар танлаган ихтисоснинг аҳамиятини тушунтиринг.
9. Эстетик тарбияда синфдан ва мактабдан ташқари тадбирларнинг ролини изоҳланг.
10. Ўзбек классик рассомлари, музикашунос – олимлари, кўзга кўринган композиторларни номлари ва асарларидан намуналар келтиринг.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish