Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Тарбияда оила, мактаб ва жамоатчиликнинг



Download 0,74 Mb.
bet43/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Тарбияда оила, мактаб ва жамоатчиликнинг

ўзаро ҳамкорлиги


1.Болаларни тарбиялашда оиланинг роли.
2. Бола тарбиясида мактаб, оила ва маҳаллий жамоаларнинг тутган ўрни ва ўзаро ҳамкорлиги .
3. Бола тарбиясида “Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг тутган ўрни.
Маълумки, оила боланинг шахсини таркиб топтирувчи муҳим омилдир. Болаларни жисмоний тарбиялаш, уларга ахлоқ ва меҳнат тарбияси бериш негизлари оилада вужудга келади, теварак -атроф муҳит тўғрисидаги биринчи билимлар оилада берилади, боланинг нутқи, шу билан бирга, унинг тафаккури ҳам оилада ривожлана бошлайди.
Бола мактабга қабул қилиниши билан уни тарбиялаш масъулияти оила зиммасидан соқит бўлмайди. Ота-оналар болаларини мактабга ўз вақтида юбориши учун, уларнинг ўқиш машғулотларига мунтазам равишда қатнаб туришлари учун, уларнинг хулқи учун давлат олдида жавобгардирлар.
Мукаммал оила шундай бир жамоадирки, бу жамоада бир-бирига меҳр -муҳаббат ва бир-бирини ҳурматлайдиган ота-оналарнинг асосий вазифаси- болаларни тарбиялашдан иборатдир: оилада ота-оналар билан болаларнинг манфаатлари муштаракдир: ота-оналар барча оила-аъзоларининг меҳнатини ҳам, дам олишни ҳам оқилона тарзда ташкил этадилар. Уйда ҳар бир боланинг қўлидан келадиган ўз вазифаси бўлади. Оила аъзолари хурсандликни ҳам, ғам-ғуссани ҳам биргаликда ўтказадилар. Оилада эр билан хотин ўртасида, ота-оналар билан болалар ўртасида аҳиллик ва ўзаро ҳурмат бўлса, бундай оилаларда болани тарбиялаш муваффақиятли бўлади. Бундай оила одатда мустаҳкам оила ҳисобланади.
Ўзбекистон Президенти жамиятимиз учун фойдали фуқароларни ўстираётган мустаҳкам оилани рағбатлантириб келмоқда. Масалан: 1999 йилнинг “Оила йили” деб эълон қилиниши, шунингдек, 2000 йилни “Соғлом авлод йили” деб эълон қилиниши фикримизнинг яққол далилидир.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисидаги қонун оилавий муносабатларнинг мустаҳкамланишига ва оилада болаларни тарбиялашни янада яхшилашга имкон беради.
Бизнинг жамиятимизда мактаб билан оиланинг бола тарбиясидаги мақсади ягонадир. Болалар билан олиб бориладиган тарбиявий иш системасида етакчи бўғин бўлган мактаб оилавий тарбияни тўғри ташкил этишда ота-оналарга кўмаклашишга мажбурдир. Шу билан бирга, педагоглар олдида ва болалар ташкилотлари олдида турган таълим-тарбия вазифаларини бажаришда мактаб ота-оналар ёрдамидан фойдаланишга интилади. Шундай қилиб, мактаб билан оила ўртасидаги болаларни тарбиялашда ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилади.
Оилада болаларни муваффақиятли тарбиялашнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
Оилада аҳиллик, ҳамжиҳатлик бўлмаса, бундай оилада болаларни тарбиялашда катта қийинчиликлар вужудга келади. Оила - бошланғич, табиий жамоадир, лекин оилада ота-она, ака-ука, опа-сингиллар бўлгандагина, уни жамоа деб тасаввур этиш мумкин. Агар ота-оналардан бири оиладан кетиб қолса, бундай оила жамоа хусусиятини йўқотади, бу билан болага таъсир ўтказиш кучи ҳам йўқолади. Ўзининг оилавий бурчларига енгилтаклик билан қараб, оилани ташлаб кетаётган ота ёки она шу нарсани тушуниб етмайдиларки, болани моддий жиҳатдан таъминлаб туришни давлат ўз зиммасига олиши мумкин, аммо болага кўрсатадиган ота ёки онанинг шахсий таъсирини ҳеч нима билан алмаштириб бўлмайди.
Болаларни оилада муваффақиятли тарбиялашда яна ота-оналар обрўси алоҳида аҳамият касб этади. Баъзи ота-оналар, фарзандим менга қулоқ солмаяпти, менинг гапимга кирмайди, деб шикоят қиладилар. Болаларнинг гапга қулоқ солмаслиги ота-оналарнинг обрўйи йўқлигини кўрсатувчи белгидир. Ота-оналар ҳар доим болаларига ижобий ибрат бўлишлари лозим. Агар ота-она биргаликда, жиддий, одил ва ўз фарзандларига яхши муомалада бўлса, табиийки, бундай ота-оналарнинг болалари олдида обрўси яхши бўлади. А.С. Макаренко обрўни бир неча турларга бўлган эди. Масофа обрўси, апоқ-чапоқлик обрўси, узоқ-яқинлик обрўси, сохта обрў ва бошқалар. (Агар ота билан бола ўртасида ота-болалик обрўси бўлмаса, ота-ота ўрнида, бола-бола ўрнида бўлмай, булар ҳақиқий улфатга айланиб қолсалар, бундай боладан яхшилик кутиш мумкин эмас, ёки она ва қиз.
Оилада болани тарбиялашда кундалик оилавий ва мактаб кун тартибини қатъий ўрнатиш ва унга риоя қилишга ўргатиш педагогик жиҳатдан катта аҳамиятга эгадир. Кундалик қатъий режим организмнинг бир маромда ишлаши, бола саломатлигини сақлаш, мустаҳкамлашгагина ёрдам бериб, шу билан бирга, уни ҳамма нарсани ўз вақтида бажаришга, тартибли бўлишга одатлантиради.
Маълумки, болани мактабда қандай ўқиши кўп жиҳатдан оилага боғлиқ. Оилада боланинг ўқиши учун ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш (стол-стул, ўқув қуроллари, дарсликлар билан таъминлаш каби шарт-шароитларни яратиб бериш муҳимдир. Ўқитувчи ўз қўл остидаги ўқувчиларнинг оилалари билан, ҳар бир бола қандай турмуш шароитида яшаётганлиги билан мумкин қадар яқинроқ танишиб борса, нур устига нур бўлади. Иккинчи томон - ота-оналар ҳам боланинг мактабда қандай ўқиётганидан, ўзини қандай тутаётганлигидан, кимлар билан ўсиб ва ўртоқлашаётганлигидан хабардор бўлиб турсалар, мақсадга мувофиқ иш қилган бўладилар. Оиланинг ўзаро муносабати тўғри ташкил қилингандагина бола тарбиясида яхши натижаларга эришиш мумкин.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish