Психология юнон тилидан таржима қилинганда – таълимот, жон билим тўғрисида (“psyche” – жон, руҳ ва “logos” – таълимот, илм) деган маънони англатади



Download 125,24 Kb.
bet20/46
Sana23.02.2022
Hajmi125,24 Kb.
#123382
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   46
Bog'liq
Психология

Флегматик – темперементли киши яқин дистанцияга тез югура олмайди, боксда эса тез ҳаракат қила олмайди, аммо асаб тизими тренеровка қилиш натижасида бундай типни ўзгариши спортнинг айрим турларини эгаллай олганлиги исботланган.
Холерик – темпераментли кишилар яқин дистанцияга югуришга, боксга жуда мос келадилар, лекин мусобақа пайтида ошиқча ҳаяжонланадилар, учраган тўсиқларни енгишда аччиқланадилар.
3. Шахсда иродавий-ғоявий сифатларни шакллантиришда спортнинг аҳамияти.
Спорт мақсадга интилиш, интизомлилик ўз кучига ишонч, ташаббускорлик, мустақиллик, мардлик, қаътият, дадиллик, ўзини тута билиш, чидамлик каби иродавий сифатларни шакллантиришига таъсир кўрсатади. Спортчида бундай ижобий сифатлар режали ва тизимли тренеровканинг, тренер-ўқитувчи меҳнатининг оқибатидир.
Спорт жараёнида айтилган воситалар бир бутунлигида спортчининг юқори даражадаги иродавий ғоявий сифатини тарбиялашга эришиш мумкин. Спортчининг бу сифатлари қандайдир абстракт бўлмай балки, конкрет спорт фаолияти шароити билан боғлиқдир. Чунки ўзидан равшанки, спортнинг ҳар қандай тури ўзига хос психологик сифатларни талаб қилади. Спорт психологияси бўйича илмий текширишлар шуни тасдиқлайдики иродавий сифатлар спортнинг тури ва енгишга тегишли бўлган қаршиликлар даражасига қараб турлича бўлади.
Мисол: Штанга билан шуғулланиш мушакларни максимал даражада таранглаштириш ва диққатни тўплашни талаб этса, чанғи спорти эса барқарор иродани талаб қилади. Бу мисолдан маълумки спортнинг у ёки бу турини эгаллаш ва спортчи ўз номини сақлаб туриш учун спортчи тизимли машқ билан шуғулланади. Бу машқ жараёнида у ҳар қандай жисмоний ва психологик тўсиқларга дуч келади. Ана шу тўсиқларни енгиб ўтиш уни иродавий-ғоявий сифатларини тарбиялайди. Борган сари такомиллашиш натижасида спортчида кучли ирода ҳам ўсиб боради. Спортчида иродавий-ғоявий сифатарнинг яққол кўринадиган шароит – спорт мусобақасидир. Чунки мусобақада спортчининг барча қобилияти ва сифатлари намоён бўлади. Бу эса спортчини иродавий-ғоявий жиҳатдан тарбиялаш учун бутун бир реал имкониятдир. Шу асосида тренер-ўқитувчи ҳамда спортчи шахсан ўзи иродасидаги етишмовчиликларни тузатиш чораларини белгилаб олади. Спортчининг иродавий-ғоявий етуклиги қатор мусобақалардаги ютуқлари ва кўпчилик тасдиғи билан характерланади. Маълумки спортчи спорт жараёнида ўз олдига мақсад ва вазифалар қўяди. Бу мақсад ва вазифалар иродавий сифатларни тарбиялашнинг шароитидир. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, бу мақсад ва вазифалар қанчалик ижтимоий аҳамиятга эга бўлса, бўларни спортчи қанчалик аниқроқ англаган бўлса, шунчалик яхши натижа қайд эта олади.

Download 125,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish