Процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш фанидан 2-мавзу: «Фукаролик ишлари буйича судларга такдим этиладиган даъво аризалари ва суд карорлари»



Download 191,85 Kb.
bet24/28
Sana04.03.2022
Hajmi191,85 Kb.
#481980
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
1b4d0fb2f55f4725a21169f5f61bbbab

Судга такроран мурожаат қилиш;
Фуқаро томонидан судга топширилган аризани қабул қилиш рад қилинган ёки ариза ҳаракатсиз қолдирилганидан кейин бунга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилмаганлиги сабабли қайтарилганлиги шахснинг судга такроран мурожаат қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.
Фуқаролик процессуал кодекси 152-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, аризани қабул қилиш рад қилинганда бунга асос сифатида:
– иш шу суднинг судловига тааллуқли эмаслиги;
– ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилганлиги;
– манфаатдор шахс номидан аризани иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс берганлиги кўрсатилган бўлиб, йўл қўйилган ушбу хатолар бартараф этилган бўлса, шу иш бўйича судга иккинчи марта ариза билан мурожаат этилиши мумкин.
Ариза суд томонидан ҳаракатсиз қолдирилганидан кейин бунга асос бўлган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, у судга берилмаган ҳисобланиб, даъвогарга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Фуқаролик суд ишларини юритишнинг тамойиллари;
Ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қоидалар тизимида умумий, йўналиш ва мазмун берувчи ўзига хослик мавжуд бўлиб, мазкур ўзига хослик тамойиллар кўринишида намоён бўлади.
ФУҚАРОЛИК СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШНИНГ БОСҚИЧЛАРИ;
-Суд томонидан фуқаролик ишини қўзғатиш ёки аризани қабул қилишни рад қилиш;
-Суд томонидан аризани суд мажлисида кўришга тайёрлаш;
-Суд томонидан аризани суд мажлисида кўриш ва ҳал қилув қарорини эълон қилиш.
Тамойилларнинг таъсир кучи унда белгиланган қоидаларнинг фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қанчалик тўғри йўналтирилганлигида, қанчалик ҳаётий эканлигида ўз ифодасини топади.
Фуқаролик процессуал кодексининг 1-бобида фуқаролик суд ишларини юритишнинг тамойиллари белгиланган бўлиб, унга кўра, фуқаролик ишлари бўйича одил судлов фақат суд томонидан ҳамда фуқароларнинг тенглиги, судьяларнинг мустақиллиги таъминланган ҳолда, тарафларнинг тортишуви асосида, ошкора амалга оширилади.
Ушбу қонун нормалари мазмунида халқаро ҳуқуқнинг муҳим ҳужжатларидан бири – “Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон Декларацияси”да белгиланган барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, ҳар бир шахс ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш, тиклаш ҳуқуқига эга эканлиги (Декларациянинг 7, 8-моддалари) қоидаларининг акс эттирилганлиги миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ўртасидаги ҳамоҳангликнинг тасдиғидир.
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексининг 9-моддасига кўра суд иши юритилаётган тилни билмайдиган шахсларга уларнинг ўз она тилида тушунтиришлар бериш, иш ҳужжатларини фуқаролик иши иштирокчиларининг она тилига таржима қилиб бериш кафолатланади.
Судда ишни кўришнинг бевоситалиги ва оғзакилиги тамойили эса тарафларга ўз важларини суд мажлиси жараёнида судга бевосита келтириш (маълум қилиш), судьяларга эса иш ҳолатларини аниқлаш ҳамда ички ишонч ҳосил қилиш имконини беради.
Суд томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, ажрим ва қарорлар давлат органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлиб, ушбу қоида суднинг қарорларида акс эттирилган фуқаролар манфаатларининг муқаррар таъминланишини кафолатлайди.
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексининг 17-моддасида суд фаолияти устидан юқори судларнинг назорати белгиланган бўлиб, бу ўз навбатида суд томонидан қабул қилинган қарорлардан норози бўлган шахсларнинг суд қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқларини таъминлайди. Мазкур тамойиллар фуқаролик суд ишларини юритиш учун умумий, йўналиш берувчи ва шу билан бирга риоя этилиши мажбурий бўлган қоидалар бўлиб, Фуқаролик процессуал кодекси нормалари таҳлил қилинганда, ундаги тамойиллар Кодекснинг барча моддалари мазмунида ўз ифодасини топганлиги кўринади.
Бу эса Фуқаролик процессуал кодекси тамойиллари фақат умумий қоида сифатида белгилаб қўйилмаганлигини, фуқаролик суд ишларини юритишни белгиловчи ҳар бир нормага ўз таъсирини кўрсатганлигини, уларга умумий қоидаларга асосланган ҳолда қиёфа берганлигини кўрсатади.
Жумладан, Фуқаролик процессуал кодексининг 7-моддасида белгиланган судьяларнинг мустақиллиги тамойили бузилган ҳолда, яъни судья(лар) ҳал қилув қарори, қарор, ажримни қабул қилишда ўз мустақил фикрига асосланмаса, ҳал қилув қарори, қарор, ажрим чиқаришда суд маслаҳатининг сир сақланишига доир қоидалар бузилса, Фуқаролик процессуал кодекси 314-моддаси 2-қисмининг 5-бандига кўра, ҳал қилув қарори, қарор, ажрим бекор қилинади.
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси 314-моддаси 2-қисмининг 3-бандига кўра, иш кўрилаётганида иш юритиладиган тилга доир қоидаларнинг бузилиши, ҳал қилув қарори, қарор, ажримнинг бекор қилинишига асос бўлади.
Ушбу ҳолатлар фуқаролик суд ишларини юритиш тамойилларига риоя этмаслик, ҳатто суд қарорларининг бекор бўлишига ҳам сабаб бўлишини кўрсатмоқда.

Download 191,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish