Процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш фанидан 2-мавзу: «Фукаролик ишлари буйича судларга такдим этиладиган даъво аризалари ва суд карорлари»


Суднинг ҳал қилув қарори тушунчаси



Download 191,85 Kb.
bet26/28
Sana04.03.2022
Hajmi191,85 Kb.
#481980
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
1b4d0fb2f55f4725a21169f5f61bbbab

Суднинг ҳал қилув қарори тушунчаси
Судга мурожаат қилган шахсларнинг талабларини суд муҳокамасида кўриб чиқиш натижалари бўйича суднинг якуний муносабати – хулосаси ҳал қилув қарори ҳисобланади. Бу борада қонунда берилган таърифга кўра биринчи инстанция судининг ишни мазмунан ҳал қиладиган қарори ҳал қилув қарори шаклида чиқарилади.
Суд ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан чиқаради.
Ҳал қилув қарорининг Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилиши унинг қатъий, мажбурий ва муҳокама қилинмайдиган сифатга эгалигини билдиради
СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
-қонуний бўлиши керак;
-асосланган бўлиши керак;;
-адолатли бўлиши керак.
Суднинг ҳал қилув қарори иш кўриб бўлинганидан сўнг дарҳол чиқарилади. Алоҳида ҳолларда жуда мураккаб ишлар юзасидан асослантирилган ҳал қилув қарорини тайёрлаш кўпи билан уч кунга кечиктирилиши мумкин, лекин ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини суд ишни кўриш тамомланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиши керак.
Қонунга мувофиқ суд ишни даъвогарнинг даъво талаблари доирасида ҳал қилади. Шу сабабли даъвогар судга ариза билан мурожаат қилишда ундан кўзлаган барча талабларни келтириши, ўз даъво талабларининг доирасини аниқлаши лозим.
Айрим ҳолатларда суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасидан четга чиқиши мумкин.
Ҳал қилув қарори кириш, баён, асослантирувчи ва хулоса қисмларидан иборат бўлади.
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЧИҚАРИШ ВАҚТИДА СУД:
-далилларга баҳо беради.
- иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатлар аниқланганлигини, қандайлари аниқланмаганлигини аниқлайди.
- ишга нисбатан қандай қонун қўлланилиши лозимлигини аниқлайди.
- арз қилинган талабни қаноатлантириш лозимлиги ёки лозим эмаслигини аниқлайди.
- суд харажатларини тақсимлайди. ҳал қилув қарорини ижро этиш тартиби ва муддатини белгилайди.
Ҳал қилув қарорининг кириш қисмида ҳал қилув қарори чиқарилган вақт ва жой, ҳал қилув қарори чиқарган суднинг номи, судьянинг фамилияси (суд таркиби), суд мажлисининг котиби, тарафлар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг баён қисмида даъвогарнинг талаби, жавобгарнинг эътирозлари ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг тушунтиришлари кўрсатилиши керак.

Download 191,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish