Кун тартиби – динамик стереотипни қандай ҳосил қилиш мумкин?
Кун тартибига қўйиладиган гигийеник талабларни тушунтиринг.
Кун тартибининг асосий тамойилларига нималар киради?
Болаларнинг ишчанлик қобилияти тоғрисида тушинчалар беринг.
6. Мавзу: МТМда болаларни рационал овқатланишини гигиеник асослари
Таянч иборалар: Илк ёшдаги болалар, мактабгача ёшдаги болалар, организм педиатрия, гигийена, фан, предмет, саломатлик, рационал овқатланиш. Режа
Рационал овқатланиш то`г`рисида тушунчалар бериш
Турли ёшдаги болаларнинг овқатланиши
Озиқ – овқатнинг асосий компонентлари
Болаларнинг овқатланишига қўйиладиган гигийеник талаблар
МТМда болаларнинг овқатланишнинг ташкиллаштириш
Овқатни таркибий қисмлари ва уларни аҳамияти
Инсон организмида кечадиган барча хаётий жараёнлар уни туғлишидан бошлаб овқатланиши таркибига ва овқатланиш режимига боғликдир. Хар бир тирик организм ўз хаётий фаолияти жараёнида доимо турли хил моддаларни сарфлайди, бу моддаларнинг асосий қисми организмда оқсидланиб, унинг натижасида маълум миқдорда енергия ҳосил бўлади. Бу енергияни организм тана хароратини сақлаш, ички органларни нормал фаолиятини таъминлаш (юрак, ўпка, ошқозон ва ҳ.қ.) ҳамда жисмоний иш бажарганда сарфланади. Бундан ташқари янги ҳужайра ва тўқималарни шаклланиши билан боғлик пластик жараёнлар амалга оширилади. Инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун, организмнинг сарфлаган енергиясини тўлиқ тикланиши зарур. Тикланишни асосий манбалари бу овқатланишдир.
Овқат ўз таркибида оқсил, ёғлар, углеводлар, витаминлар, минерал моддалар ва сувдан ташқил топган бўлиши керак. Болаларда умумий овқат ҳажмига ва алоҳида овқат моддаларга бўлган еҳтиёжи асосан ёшга боғлик, катталарда еса хаёт шароити ва меҳнат турига боғликдир. Бу еҳтиёжни қондириш учун бир суткада сарф қилинган енергиясини жамини билишимиз керак. Маълумки организмда ҳосил бўлган енергия иссиклик билан организмдан чиқиб кетади.
Ҳар бир ақлий ва жисмоний фаолият учун тегишли вақт оралигида қанча енергия сарфланиши маълум бўлганлиги боис, шунча миқдордаги енергияга ега озиқ-овқат миқдорини ҳисоблаш осон. Енергияни сарфланиши катта калорияларда яъни ккалорияда ўлчалинади (катта калория 1 кг сувни 1ºС истилиши учун сарф қилинадиган иссиклик.
Катталар учун овқатланиш нормалари организм сарфлаган енергиясини коплаш учун болаларда еса бундан ташқари ўсиш ва ривожланиш нормаларини таъминлаш зарур.
Организмнинг озиқланиш меъёрларини аниқлаш учун даставвал истеъмол қилинадиган таомлардаги асосий озиқ моддалари оқсил, ёғ ва углеводларни, енергетик қиймати ҳисобланалади. Бу кўрсаткич 1 грамм оқсил учун 4.1. ккал, шунча ёғ учун 9,3 ккал ва шунча углевод учун 4.1 ккалга тенг.
Оқсиллар. Оқсиллар қуйидаги озиқ-овқат моддаларида учрайди: ёнғоқ, дуккакликлар, тухум, қўзи қорин, гўшт маҳсулотлари, балиқ, пишлок, баклажон, творог, сут ва бошқаларда.
Болалар организми катталарникидан тез ўсиши билан ажратиб туради. Ўсиш еса асосан оксиллар ҳисобидан бўлади, шунинг учун уларнинг оқсилга бўлган талаби катталарникидан анча юқори. Агар катта одам 1 кг тана массасига нисбатан 1 гр.
оқсил талаб қилса, 1 ёшгача бўлган болаларда бу курсаткич 4-5 гр.; 1-3 ёш – 4-4,5 гр.; 6-10 ёшдан – 2,5-3 гр.
Шуни қайд қилиш жоизки, оксиллар организмда захирада сақланмайди, овқатда қанча оқсил кўп бўлса, у шунчалик интенсив ҳолда парчаланиб фойдасиз холда чиқиб кетаверади.
Ёғлар. Ёғлар зайтун, писта, жухори, зиғир, сариг ёғ ҳамда ёнғоқда, ёғларда, гўштда, қаймокда ва бошқаларда бўлади.
Ёғлар енергнетик жихатдан енг бой маҳсулот ҳисобланади. Уларнинг парчаланишидан ҳосил бўлган енергия оксил ва углеводга қараганда икки баробарида ҳам зиёд бўлади. Ёғ билан танада ёғда ерийдиган витаминлар ҳам (А, Д, Йе, К) киради.
6-ойликдан 4 ёшгача бўлган болалар хар бир кг. тана массаси ҳисобига сутка давомида 3,5-4 ёғ истеъмол қилиши зарур. Агар бола овқатида ёғ йетарли бўлмаса специфик ва носпецифик иммунитетларнинг ҳосил бўлиши камайиб кетади, бу нарса ўз навбатида турли касалликларга берилувчанликни кучайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |