Педиатрия ва болалар гигиенаси



Download 1,47 Mb.
bet11/61
Sana21.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#47220
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61
Bog'liq
Педиатрия мажмуа 19 й

Углеводлар. Углеводлар организм учун енг осон ва тез енергия берувчи модда бўлиб, улар картошка, донлар, мева-чева ва полиз маҳсулотлари таркибида кўп бўлади. Танага полисахарид кўринишида қабул қилинган углеводлар ошқозон ичак йўлида моносахаридларгача (масалан глюкозагача) парчаланиб, қонга сурилади ва тўқима хўжайраларининг фаолияти учун енергия беради.
Глюкоза фақат енергия манбаи бўлибгина қолмасдан нуклеин кислоталар ва хўжайра цитоплазмаси таркибига ҳам киради. СҲунинг учун ўсиш жараёнида унинг йетарли бўлиши муҳим пластик аҳамиятга ега. Сут емадиган болалар суткасида 1 кг. тана массаси ҳисобига 10-12 гр. углевод қабул қилиши лозим. Қабул қилинган меъёрлрга кўра 1-3 ёшли болалар суткасига – 193 гр., 4-7 ёшлар – 287 гр., 9-13 ёшлар – 370 гр. углеводларни овқат билан истеъмол қилиш белгиланган.
Витаминлар. Витаминлар бу организмнинг нормал фаолияти учун керакли органик моддалардир. Улар модда алмашинувида муҳим рол ўйнади ва уларни кўпчилиги ферментлар таркибига киради, гормонлар таъсирини мувофиқлаштиради, ноқулай ташқи муҳит омилларига чидамлиликни оширади, ўсиш ва ривожланишини таъминлайди ва ҳ.қ.
Витаминларни асосий манбаи ўсимлик маҳсулотларидир (мевалар, полиз маҳсулотлари, кўкатлар ва бошқаларда) яъни улар гўшт, тухум, балиқ, сут каби ҳайвон маҳсулотларида ҳам анчагина бўлади.
Витаминлар жуда қам миқдорда керак бўлсада, йетишмаслиги (авитаминоз) қатор касалликларга олиб келади.
Организмнинг нормал ҳаётий фаолияти учун қўйидаги витаминлар зарурдир: В1 (тиамин, анаврин), В2 (рибофлавин), РР (никотиномид), В12 (цианкоболамин), С (аскорбиновая кислота), А (ретинол, аксерофтол), Д (ергокалциферон).
Витамин В1 – нерв тизими иши ва углеводлар алмашинувини яхшилайди, унинг истеъмол қиладиган таомларда бўлмаслиги бери-бери ёки полиневрит касаллигини келтириб чиқаради. Уни йетишмаслигидан тез чарчашлик, ланжлик холлари келиб чиқади. Унинг манбаи тухум сариғи, мол жигари, ачитқи, дуккаклилар, буғдой ва бошқалар.
Витамин В2 - нон, помидор, сут ва сут маҳсулотларида, тухум, жигар, гўштда кўп учрайди. У йетишмаганида лаб териси зарарланади, ёрилиб усти корамтир пўст билан қопланади. Кейинчалик кўз ва тана терисининг бошқа қисимлари ҳам зарарланади, тери пўст ташлай бошлайди, кам қонлилик, нерв тизими фаолияти бузилиб, хушдан кетиш холлари ҳам учрайди, қон босим пасайиб кетади. Витамин РР – кўкатларда, сабзи, картошка, нўхат, бўғдой, пишлок, сут, гўшт ва жигарда учрайди. Бу витаминнинг йетишмаслигида болаларда оғзидан кўпрок сўлак ажралиш ва ич кетиш холлари учрайди, тери дағғаллашиб қолади ва унинг узақ вақт давомида йетишмаслиги болаларда руҳий касалликларга олиб келади.
Витамин В12 - ҳайвонлар ва балиқларнинг жигарида бўлади, уни йетишмаслиги камқонлик кассалигига олиб келади.
Витамин С – мева, полиз маҳсулотларида айниқса кора смородина, исмолоқ, карам, апелсин, лимон, мандарин такибига киради. Бу витаминнинг йетишмаслиги туфайли цинга касаллиги кузатилиб, тиш милки яллиғланиб, тишлар тушиб кетади, танада оқсиллар алмашинуви бузилади, организм турли касалликларга берилувчанлиги кучаяди.
Витамин А – сабзи, помидор, салат, абрикослар, тухум сариғида, жигарда, балиқ мойида, буйракда кўп учрайди. Бу витамин йетишмаслигида кўп учрайди. Биз витамин йетишмаслигида шапкўрлик касаллиги келиб чикади, болани бўйи ўсиши сусаяди, бу витамин қон яратилишини тезлаштиради ва оксидланиш жараёнларида қатнашади.
Витамин Д - организмда калций ва фосфор алмашинувида фаол катнашади. Унинг йетишмаслигида болаларда суякланиш жараёни бузилади ва рахит касаллиги келиб чиқади. Бунда оёг суяклари қийшаиб боради, танадаги бошқа суякларнинг ривожланиши ҳам сусаяди, бола юқумли касалликларга тез берилувчан, ёмон ухлайдиган инжиқ бўлиб қолади. Бу витамин кўпрок хайвон маҳсулотларида (балиқ ёғи, сариёғ, туҳум сариғи, денгиз маҳсулотларида) сероп бўлади. Ҳамда у терига куёш нури таъсирида синтезланади, шу сабабли болани қуёш нури тегадиган жойларга олиб чиқиш туриш лозим.
Сув ва минерал тузлар
Сув ва минерал моддалар тириклик учун жуда зарур, чунки танада амалга ошириладиган жараёнларда асосан сув ва минерал моддаларнинг иштироқида бўлади, яна у тана ҳароратини бир хил сақлашда ҳам қатнашади. Катта одам танасининг 60-65%, болаларда еса 75-80% сув ташкил қилади ва сувсиз одам бир неча кун чидайди холос.
Инсоннинг сувга бўлган ехтиёжи бир суткада 2-2,5 литрни ташкил етади, болаларда қанча ёш бўлса уларнинг сувга бўлган талаби юқорирок бўлади.
Ҳар бир организм доимий равишда овқат ва сув билан турли – туман минерал моддаларни олиб туриш шарт. Улар ҳазм ширалари, қон ва лимфа, ферментлар, гормонлар, ҳужайра цитоплазмаси ва бошқаларнинг таркибий қисмига киради. Минерал моддалар қўзгалиш жараёнида юрак ва тана мускулларнинг барча фаолиятларида қатнашиб, танадаги биологик суюқликларнинг осмотик босимини ҳамда ишқоркислоталик муҳитини тегишли ҳолда сақланишини таъминлайди.
Бола организми учун енг керакли минерал моддалардан калций ва фосфор ҳисобланади. Бу елементлар суяклар таркибида асосий модда ҳисобланиб, уларнинг ўсишини таъминлайди, тоғайларнинг суякланишида ҳам уларнинг йетарли бўлиши муҳим. Калций нерв тизими қўзғалувганлигида, мускул қисқаришида, қон ивишида, оқсил ва ёғлар алмашинувида фаол қатнашади.
Фосфор ҳам суяк тукмаси тараққиётидан ташқари нерв тизими, кўпгина безлар фаолиятида иштирок етади. Айтилган елементларга еҳтиёж боланинг 1 ёшлигида енг юқори бўлади. Сут ва сут маҳсулотлари қайд қилинган елементларга бой, шунинг учун боланинг кундалик рационида сут қатиққа йетарлича ўрин берилиши лозим.
Агар болалар соғлом овқатланиш тартибига амал қилмай, керакли озуқа моддаларини қабул қилмасалар бу уларнинг руҳий ва жисмоний фаоллигига таъсир қилади ва катталардаги айрим касалликларга масалан юракнинг ишамик касалигига чалинадилар.Агарда бошқа томондан уй шароитининг таъсири ва натижалари ўрганилади қайсики уларнинг ривожланишжига ва ҳаёт тарзига ижобий таъсирларини ўрганади.(Поwер Поинт 2009). Бошқа сўз билан айтганда ҳаётни боҳланиши ёмон бошланса уларнинг ривожланишидаги пасайиш ва саломатлигини пасайиш ҳаётининг ижтимоий иқтисодий аҳволини тубанлашишига таъсир қилади.(Пиллас, Суҳрcке 2009). Қийин вазиятларда илк ёш даврида саломатлик ҳолатининг фарқлари ҳолати кейинги ёш даврларида янада фарқларниг ошишига олиб келади.(Поултон ва бошқалар 2002).15

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish