Тест топшириқлари:
2. Тинглаш, ўқиш, механик ёд олиш, эслаб қолиш ва матнни сўзма-сўз такрорлаш қайси ўқишда асосий фаолият турлари ҳисобланган. Бу ерда ўқишнинг қайси тури тасвирланган?
а) тушунтириш;
в) сократча;
с) архаик;
д) компьютерли;
е) *догматик.
4. Ўқитувчининг дарсга тайёрланишида қуйидаги босқичлар кўрсатилади:
а) ёрдамчи, синфдан ташқариш;
в) консультация, инструктаж, конференция;
с) фронтал, гуруҳли, индивидуал;
д) *диагностика (ташҳис қилиш), башорат (прогноз) қилиш, лойиҳалаштириш (режалаштириш);
е) дидактик, тарбиявий, ривожлантирувчи.
1. Тарбия нима?
а) шахсга касбий билимлар бериш жараёни;
в) ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабат жараёни;
с)* шахснинг муайян мақсад асосида ижтимоий ҳаётга тайёрловчи, тарихий-ижтимоий тажрибага суянган ҳолда олиб борилувчи фаолият жараёни;
д) бола тарбиясига нисбатан технологик ёндашувни ифода этувчи қараш;
e) барча жавоблар тўғри.
2. Тарбия қонуниятлари қайси жавоб вариантида тўғри кўрсатилган?
а) диалектик жараён;
в) *кўп қиррали, узоқ муддатли, узлуксиз, яхлит тизимли, икки томонлама алоқа, қарама-қаршиликлардан иборат жараён;
с) динамик жараён;
д) технологик жараён;
e) ижтимоий муносабатлар жараёни.
3. Болалар (ўқувчилар) жамоасининг шаклланиши қандай босқичларда кечади?
а) уч босқичда;
в) икки босқичда;
с)* тўрт босқичда;
д) бир босқичли бўлади;
5) беш босқичда.
4. Болалар (ўқувчилар) жамоаси шаклланишининг қайси босқичида гуруҳ (синф) фаоллари шахсга нисбатан талаблар қўяди?
а) *иккинчи босқичда;
в) тўртинчи босқичда;
с) бешинчи босқичда;
д) биринчи босқичда;
е) учинчи босқичда.
1. Фуқаролик тарбиясининг мақсади нимадан иборат?
а) *фуқаролик тушунчасининг моҳиятини англатиш орқали ўқувчиларда юксак даражадаги фуқаролик маданиятини шакллантириш, уларни халқ, Ватан, жамият учун фидоий инсонлар этиб тарбиялаш;
в) комил инсон ва малакали мутахассисни тарбиялаш;
с) етук ақлий салоҳиятга эга шахсни тарбиялаш;
д) техник ижодкорлик лаёқатига эга шахсни тарбиялаш;
е) ҳарбий-ватанпарварлик туйғусига эга инсонни тарбиялаш.
2. Ватанпарварлик нима?
а) ватанга хизмат қилиш;
в) ватан равнақи учун курашиш;
с) ватан тавнақи ва миллат тараққиётига ишонч;
д) *шахсга хос бўлган юксак фазилат бўлиб, ватанга бўлган муҳаббат, ўзи мансуб бўлган миллат ҳамда ватан тарихидан ғурурланиш, бугуни тўғрисидаги қайғуриш ҳамда истиқболига бўлган ишончга эгалик;
е) барча жавоблар тўғри.
3. Моҳиятига кўра қандай дунёқарашлар мавжуд?
а) табиий ва нотабиий;
в) оддий ва мураккаб;
с)* оддий ва илмий;
д) кенг ва тор;
е) барқарор ва беқарор.
2.Нутқ, диққат, хотира, тафаккур ва ижодий хаёл каби психологик қобилиятларни ривожлантиришда ижтимоий тарбиянинг қайси йўналиши муҳим аҳамиятга эга?
а) экологик тарбия;
в) ҳуқуқий тарбия;
с) ахлоқий тарбия;
д) *ақлий тарбия;
е) иқтисодий тарбия.
6. Қуйидаги таъриф қайси тушунча моҳиятини англатади: «Маънавий-ахлоқий юксаклиш, маърифий-тарбиявий ишларнинг ривожини таъминловчи, уларнинг мақсад ва йўналишларини аниқлашда етакчи ўрин тутувчи ғоялар тизими»?
а) маънавият;
в) маданият;
с) сиёсат;;
д)* мафкура;
е) иқтисодиёт
5. Жамият маънавиятини шакллантирувчи омиллар қайси жавоб вариантида тўғри кўрсатилган?
а) ахлоқий меъёрлар, сиёсий қарашлар, фалсафий назариялар;
в) маданият, маърифат, мафкура;
с) маърифат, иқтисодиёт, сиёсат;
д) моддий маданият, маънавий маданият, ахлоқий қадриятлар;
е) барча жавоблар тўғри
1. Қайси жавобда ўқитувчиларнинг профессионал малакасини оширишнинг самарали шакллари кўрсатилган?
а) мактаб кенгаши, педагогик кенгаш, методик кенгаш;
в) дарс, практикумлар, семинарлар, лаборатория ва факультетив машғулотлар;
с) *методбирлашмалар, педагогик ўқишлар, малака ошириш институтлари, илмий-амалий анжуманлар, муаммоли семинарлар;
д) Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Умумий ўрта таълим мактаби тўғрисида»ги Низом, «Умумий ўрта таълим мактаби Устави»;
е) педагогик олий ўқув юртлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |