25. Darsningtexnologikxaritasinimauchunxizmatqiladi?
A) O’qituvchivatalabafaoliyatihamdaungataqsimlanganvaqtme’yoriniharbirbosqichbo’yichato’g’ribelgilash;
B) Mashg’ulotnime’yoridatashkiletish;
C) Talabalarfaoliyatinifaollashtirish;
D) Vaqtme’yorinibelgilash, bilimvako’nikmalarniegallashlariuchunzarurhajmnishakllantirishhamdaishlabchiqarishmalakasiniyanadaoshirishnimaqsadqilibqo’yadi.
1. Ҳамкорлик педагогикаси қачондан бошлаб вужудга келган?
Ж: Ҳамкорлик педагогикаси XX asrning 80-йилларнинг бошида собиқ СССР ҳудудида шаклланган бўлиб, у очиқ таълим тизимининг ривожланган кўришидир.
2. Ҳамкорлик педагогикаси намояндалари кимлар ва улар қайси дидактик тизимни танқид этишган ва қандай танқид этишган?
Ж: Ҳамкорлик педагогикаси намояндалари Ш. А. Амонашвилли, С. Н. Лисенкова, Ф. Шаталов K.D.Ushinskiy, N.P.Pirogov, L.N.Tolstoy, J.J. Russo, Ya.Korchak, K.Rodjеrs, E.Bеrn, S.T.Shatskiy, V.A.Suxomlinskiyва бошқалар. Улар ўз қарашларини асослаш учун классик ва прогрессивдидактик тизимларни танқид этишади: таълимнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ўқитувчидир. Ўқитувчи айтади, сўрайди, талаб этади,танқид этади, маъқуллайди, қоралайди, мажбур этади, текширади; у доимо қатъий, кулмайди, болаларга табассум қилмайди. Ўқувчилар ўқитувчи айтган ишларни бажаришади, улар ижрочилардир. Ўқувчи ижрочи ролида иштирок этган таълим жараёнида ўқув-тарбия ишларининг самарадорлигини ошириш мумкин эмас.
3. Ҳамкорлик педагогикаси тарғиботчилари қандай ғояларни илгари суради?
Ж: Ҳамкорлик педагогикаси тарғиботчилари юқоридаги камчиликдан ҳалос бўлиш йўлини таълимни қайта қуришда кўришади. Уларнинг фикрича, мактаб таълими ҳаётий мазмун касб этганда, болалар шавқ-завқ билан ўқиганларида, таълим болаларнинг ривожланишига, улар шахсининг шаклланишига мўлжаллаб ташкил этилгандагина самарадор амал қилади.
Педагогик жараён, деб қайд этишади, ҳамкорлик педагогикаси асосчилари, қийинчиликларни бартараф этиш жараёнидаги ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорлигидир. Агар таълим жараёнида болалар маълум бирор ишни бажаришни уддалай олмасалар, ўқитувчи мимикаси, сўз оҳанги билан ўз норозилигини изҳор этиб, ўқувчиларга ёрдам берди дейлик. Бу ҳамкорликми? Бу ҳамкорлик эмас. Болаларнинг имкониятларини ривожлантиришга қаратилган ёрдам ҳақиқий ҳамкорликдир Таълимда ҳамкорликни таъминлаш учун болаларни ўқувчилик ролига ўргатиш керак. Болаларни ўқувчилик ролига тайёрлашда ўқитувчи қуйидагиларни амалга оширади: болаларда ўқув билув фаолиятини ривожлантириш, ўқиш мотивларини тарбиялаш, иродани тараққий эттириш, бурчни англашга ўргатиш, коллективда яшай олиш ва ишлай олиш кўникмаларини ўстириш, ўз-ўзини тараққий эттиришга мойилликни шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |