Кетма кетлик тамойили - Кетма – кетлик тамойили асосида бир дарс ва бир нечта дарслар борасида ўқитиш вазифалари, воситалари методлари тартибга солинганлиги етади. Унинг асосида ҳар бир олдинги вазифа (восита ёки методлар) кейингисига асосланади. Келгуси вазифани ечиш учун асос яратади.
Ўқув тарбиявий жараёнининг барча элементларини бундай ўзаро богланиши ўқув материалларини шундай таксимлашга имконият берадикиЭ, ҳар бир дарснинг мазмуни келгуси дарснинг мазмунини хисобга олсин ва ўқув материалини келгуси дарсларда ўзлаштириш учун (фундамент) яратсин. Бу принципни амалга оиширш жисмоний машқларни ўрганишни бирин кетинлигини очиб берадиган ва улар орасидаги ўзаро богланишларни кўрсатадиган ўқув материалларини ривожлантиришдан бошланади.
Бундай жисмоний машқларни ўрганиш аста секин кўп йиллик келгуси ўрганишни хиосбга олиш ва у боланинг ёши ривожланиши қонуниятларини акс эттирсин ва ўқув материалларини логик тузилиши саклаб колсин.
Конкрет фаолиятини муваффақиятли эгаллаб олиш қандай жисмоний кобилиятлар билан аниқлашни билиш ва қайси ёши даврларда бу кобилият актив ривожланади ва шунда бирин кетинликни тўзиш мумкин ва боланинг имкониятларидан тўла фойдаланиш мумкин бўлсин.
Бир вақтда аста секинлик боланинг ҳар томонлама ривожланишини талаб қиладиган рухий физиологик хусусиятларини хисобга олиш зарур.
Бу шуни такозо қиладики болани ҳаракат фаолиятга ўргатиш ҳар хил ҳаракатларни: турмушда зарур бўлган юриш, югуриш, сузиш, сакраш ва бошқаларни кузда тутадиган келгуси жисмоний таълим касб ёки спорт йўналиши билан асос хисобланган умумий жисмоний таълимдан бошламок керак. Ўқув материалларини тузилиш логикаси жисмоний машқларга ўқитишнинг шундай бирин кетинлигини талаб қиладики, бунда малакаларни бир бирига утиш самарасидан фойдаланилсин ва ўқитишнинг преспективи қўлланилади. Охиргиси олдинги урганилган ҳаракатларда қўлланилган самара келгуси ҳаракатларни ўрганишда қўлланилади. Мисол: канатга уч усулида чиқишни режалаштирилганда умумий ривожланиш машқларини ўрганишда чирмашиб чиқишда зарур бўлган кул оёкларни координацион ҳаракатларни ривожлантириш учун урганилсин.
Ўқитишда кетма кетлик айрим вақтларда бир маъноли ечимга эга бўлмайди. Кўпинча ўқитувчига бир нечта ҳаракат жараёнининг ўргатишнинг кетма кетлик у ёки бу усулларини фойдалисини аниқлашга тўғри келади. уларни бир вақтда кетма кетлик ўрганиш мумкин. фикр борки бир вақтда ўрганишга кўп ўқув вақти талаб килинади. Шу ҳаракатларни навбатма навбат ўргатишга қаратилганда. Бинорбарин ҳар қандай ҳолатда вазифаларни ечишда ўқувчиларнинг билиш хусусиятларига суянмок керак. Юқорида баён килинган янги материалга ўргатишнинг аста секинлик сўз болада бор бўлган кўникмалар тўғри чизик аста секинлик бўйича эскидан янгисига асосида юритилади. Аста секин кўп вақтда ҳаракат фаолиятини кайта кайта ўрганишда тўзилган (коценгрик, аста секинлик, эскидан эскига янги сатхда).
Жисмоний тарбия дастури фақат жисмоний машқларнинг ўрганишнинг коценгрик кетма кетликка қаратилган. Жисмоний маданият фанининг ўқув материллари мазмунини характерли хусусиятларидан бири концентрик кетма кетлик асосида тўзилгандир. Юқорида баён килинганларнинг барчаси дидактик коидалари билан белгиланади: «Енгилдан осонга» , «Соддадан мураккабга» , «Ургангандан урганмаганга» , «Билимлардан кўникмаларга». Уларни окилона бажариш принципини амалга оширишда муваффақиятни таъминлайди. Коидаларни бажаришда 3 вазиятни эсдан чиқариш мумкин эмас:
1. Ҳар бир коидани қўллаш аста секинлик принципини амалга ошириб қолмасдан балки бошқа принципларни амалга оширишга ёрдам беради;
Айрим коидалар фақат кетма кетлик принципининг тамомлашдан бирини тўла акс эттиради. Шунинг учун ўқитишнинг ягона жараёнида барча коидалар ўзаро боглангандир: бир коидани бажариш ёки бажармаслик бошқани бажаришга ёки тормозлашга таъсир қилади.;
Барча коидалар умумий тендекцияни ифодалайди (бу эса кетма кетликни шартсиз белгиларидан узоқдир).
«Енгилдан осонга» коидаси кетма кетликни кузда тутадики бунда ўқитиш катта бўлмаган жисмоний рухий кучларни сарф қилишни, аммо уларни келгусида оиширшини талаб қиладиган жисмоний машқлардан бошланади. «Енгил, осон» тушунчалари нисбатан ва улар аниқланади:
а). Ўқувчининг тайёргарлик сатхи билан (бири учун огир бири учун енгил); б). Машқларни бажариш шарти билан (паст ёки баланд якка тўлиқ бажариш).
2. Соддадан мураккабга коидаси шундай аста секинлик кузда тутадики бунда урганиладиган машқлар тизимининг қийинлигини ўсиб бориши тартибида жойлашган. Содда ва мураккаб тушунчаси нисбатан аниқланади.
а). Ўқувчининг ҳаракат тажрибаси билан (нима ўзлаштирилган бўлса шу оддий хисобланади); б). Ўқитиш методикасининг ишлаб чикилганлиги билан жисмоний машқларнинг тузилиши.
Оддий машқлар хакида тушунча ҳамма вақт енгил хакидаги тушунчага мос бўлаваермайди. Мисол: тортилиш машқи тузилиш жихатидан оддий хисобланади. Жисмоний юклама бўйича енгил эмас. Бундан ташкари машқларни мураккаблик даражасини унинг фақат биомеханиқ тузилиши бўйича баҳолаш мумкин эмас. Ўзининг тузилиши бўйича жуда оддий ҳаракатлар бор. Мисол: бармокларни охирги қисмини букиш, уларни бажариш оддий эмас, бу шуни билан тушунтириладики иноснни ривожлантиришда у ёки бу ҳаракатларни аҳамият даражаси билан охирги натижасида эса координацион муносабатларни шакллантириш сатхидир. Машқлар одамнинг координацияси усули турмушда мухимлиги бўйича ухшашлигидир ва тез баҳоланади. Шунинг учун улар оддий бўлиб баҳоланса ҳам тузилиши бўйича мураккабга киритилади. Шуни унутиш мумкин эмаски бола учун доимо янги машқлар ҳамма вақт мураккаб бўлади.
И.П.Павлов «Стеристикни барча дастлабки ўргатишга таъсир қилиш системасининг мухим катта тасодифий меҳнатдир». Жисмоний машқларнинг тузилиши мураккаблик даражасини зарурий ҳаракат кўникмаларини шаклланитиришнинг қийинлиги улчови билан аралаштириш мумкин эмас. Бошқа сўз билан айтганда жисмоний машқларнинг тузилиши қийин бўлса, ҳамма вақт тез ўзлаштирилади. Мисол: уч усулда оркага тирмашиб чиқиш машқ тўзиш бўйича мураккаб усмирлар эса уни енгил эгаллаб оладилар.
3. Ўргангандан урганмаганга шундай аста секинлик фараз қиладики, бир томондан янги кўникмани шакллантириш учун олдинги уцрганилганлардан фойдаланишга бошқа томондан келгуси машқларни ўргатиш учун замин яратади. Ўқитувчи коидани куллаб бориб ўқувчи қандай билим ва кўникмаларни эгаллаб олинганликларини аниқлайди ва уларга асосланиб уларнинг билим ва ҳаракат тажрибасини кенгайтиради. Агарда дастлабки шаклланаётган кўникмалар эски урганилган кўникмалар билан тизим таркибий қисмларнинг ухшашлиги бўлса, ўқитишда ўзлаштириш тез утади. Мисол: Ўқувчи 3 усулда оркага тирмашиб чиқишни яхши урганган бўлса, 2 усулда тирмашиб чиқишни тез ўзлаштиради. Билимлардан кўникмаларга коидаси шундай кетма кетликни назарда тутадики бунда зарурий билимларни шакллантириш зарурий кўникмаларни шакллантиришни таъминлайди.
Бу коида жисмоний тарбия учун хосдир. Унда махсус билимларнинг киймати ҳаракат фаолияти сифатида билим хажми ва сифатини белгилайди. Бу коида онглилик принципиининг талабларидан бирини акс эттиради. Ўқувчи айрим билимларини кўникмаларини шаклланиши билан бир вақтда эгаллайди. Бу билимлар машқларни бажаришдаги биринчи ўриниш учун таняч хисобланади. Машқларни методик кетма кетлигини аниқлашда барча коидаларни ўзаро ҳаракатини хисобга олиш зарур.29