Методик усул - бу педагогнинг шундай таъсир фаолиятики, ўқитишнинг қандайдир маълум бир шароитида таълимнинг хусусий вази фаларини (ёки унинг бир қисмини) ҳал этиш учун қўлланилади. Масалан: машқни ўқувчига ёнламасига-ўзи ён томони билан туриб кўрсатиши.
Ўз навбатида, агар методлар комплекси (сўз билан ифодалаш, кургаз малилик ва амалий ургана бошлаш) оркали қўйилган вазифани ҳал қилиш мумкин бўлса (масалан, сакрашга ўрганишини), унда методик усуллар тизими таълимнинг аниқ бир шароититда методларни амалга ошириш, қўллашдек хизматларни утайди (масалан, сакрашни кўрсатишда профиллик кўрсатишни ёки олд кўриниши, қолаверса, иккала методик усулни ҳам қўллашга тўғри келади). Ҳар бир методнинг турли хил мето дик усуллари бўлиши мумкин. Улар сон-саноксиз даражада кўп бўлиб, маълум вақт мобайнида айримлари йўқ бўлиб кетса, айримларининг кўринишлари ўзгаради, ўқитувчининг ижодий изланиши, фаолияти нати жасида янгилари ҳам вужудга келиб, амалда қўлланилади. Кўпинча уки тиш даражасига хос ме тодик усуллар хажмини ўқитувчи (тренер) томонидан кўп билиш оркали гина фарклаш мумкин.
Тажрибасиз ўқитувчиларда баъзан услубият - методик усулнинг таш ки аломатларини ўзида мужассамлагандек кўриниши мумкин. Масалан: айрим машқларни бўлакларга ажратиб ўргатиш уларнинг тизимини ярата олмасликка олиб келади, натижалар кутилгандай бўлмайди. Бу усул кўп ҳолда методик усулга ухшаш бўлади.
Таълимнинг методларига қўйилган умумий талаблар. Ҳар қандай конкрет ҳолатда у ёки бу методни мақсадга мувофик ҳолда қўллаш қатор талабларга риоя қилишни таказо этади:
1. Методнинг илмий асосланганлиги (олий нерв фаолияти).
2. Қўйилган вазифага ўқитишнинг мувофиклиги.
Аниқ вазифаларнинг олдиндан белгиланмаслиги таълим методалари ни тўғри танлаш имконини бермайди. Мисол, дарсда “козёл” дан оёкларни кериб таяниб сакрашни ўргатиш (ўқитиш) вазифаси қўйилган бўлса, методни танлаш мумкин бўлмай қолади (бўлакларга ажратиш билан ва ҳаракатни тўла бажариш билан ўқитиш методларига таяниш мумкин ҳолос). Нибатан аниқ вазифа, масалан, “козёл” дан оёкларни сакрашда куллар билан “депсиниш» ни ўргатиш қўйилса, машқни бўлакларга ажратиш билан ўргатиш методини қўллашга имконият пайдо бўлади.
3. Таълимнинг тарбиялаш характерини шакиллантириш. Ҳар бир танланган метод айнан шу ҳаракат фаолиятини ўқитишнинг фақат самарали жараёнини таъминлаш нуқтаи назаридан гина баҳоланмай, тарбия вазифалари позицияси талабига қараб ҳам бахо ланиши зарур.
4. Методларнинг қўлланиши таълим системасидаги барча принципларнинг мувофиклиги ва амалга оширилишига таяниш и лозим. Методни алохида олинган прицип билан алоқасини бир томонлама изохлаш, тушунтиришга йўл қуйиб бўлмайди. Масалан: агар ўқитувчи кўрсатиш методини куллаган бўлса, уни кўргазмалилик принципини тўла амалга ошираётир деган хуло самиз нотўғри буларди. Маълумки, бу принцип қатор методлар тизими оркалигина амалга оширилади.
5. Ўқув материали хусусиятининг мувофиклиги.
Ўқитиш методлари маълум даражада бўлса-да жисмоний машқларни тур ларига боғлиқдир, айрим ҳолларда фақат сўз билан ифодалаш методининг ўзи кифоя қилса, нисбатан қийин вазифаларда эса кўрсатиш методини ҳам куллаб юьоришга тўғри келади. Ўйналадиган, гимнастика, спорт ва туризм тарзидаги машқларни ўқитиш ўзининг хусусий методларига эга эмас. Методлар жисмоний машқларнинг барча турлари учун бир хилдир. Шу билан бирга бу турларнинг ҳар қайсиси қандайдир даражада бўлса-да, бир хил методик усуллардан фойдаланишга йўналган бўлиб бошқаларидан нисбатан озроқ фойдаланилади. Бундай карамлилик қанчалар кам бўлса ўқитиш натижаси шунча яхши бўлади.
6. Ўқувчилар индивиди ва гурухни тайёргарлигини мувофиклиги. Масалан, айрим ҳаракат фаолиятларини ўзлаштиришда яхши тайёргарликка эга ўқувчилар учун қисмларга ажратиб ўргатиш методини қўллаш мақсадга мувофик эмас, нисбатан тайёргар лиги мавжуд бўлганлари учун эса бу фаолиятни эгаллашни йўлланма берувчи машқлар билан бошлаш керак бўлади. Сўз билан ифодалаш методидан фойдаланишда ўқувчилар умумий билими даражаси бир мунча юқори бўлса, “вираж” бўйлаб югуришни тушунтиришда уларни физика сохаси бўйича билимига таянишимиз мумкин улади.
7. Ўқитувчи индивидуал хусусиятлари ва имкониятларининг мувофиклиги. Албатта, ҳар бир педагог таълимнинг барча методларини тўла хажмда эгаллаган бўлиши лозим. Шунга карамай, баъзи ўқитувчилар бир хил методларни яхши билишса, айримлари эса бошқасини яхши биладилар. Жисмоний тарбия жараёнида бу хусусият ларни алохида хисобга олиш зарур. Агар маълум ҳолатда икки хил методдан бир хил натижа чиқиши аниқ бўлиб колса, албатта, ўқитувчи ўзи пухта билган методни қўллаши лозим.
8. Машғулотларшароитининг мувофиклиги. Масалан, мактабдаги дарсларда тирмашиб чиқишга ўргатиш фақат бир-иккита канат мавжуд ҳолда амалга оширилса, ҳаракатни бир бутунлигича тўла ўргатиш методидан фойдаланиш самара бермайди чунки бу машгу лот зичлигини айтарли паст бўлишига сабаб бўлади. Бунда сўздан фойдаланиш методида ўқитувчи залнинг акустикаси ва спорт майдонинг сатхи ни хисобга олиши керак.
9. Методларнитурли туманларидан фойдаланиш талаби. Методларнинг хеч қайсиси ягона, асосий ва универсал бўла олмайди. Методларнинг турли хилидан фойдаланганда, таълим самаралирок бўлади. Ҳар бир методнинг ўзига хос яхши томонлари бўлишини назарда сокит қилиб бўлмайди. Фақат саводсиз ўқитувчиларгина уларни ёмон қилиши мумкин. Айрим педагогик ҳолатларда самара бераётган методлар бошқа пайитда умуман, яроксиз, хатто зарарли ҳам бўлиб коли ши мумкин. Шунинг учун педагогик жараёнда таълимнинг тизимли метод ларидан ўринли фойдаланиш керак. Бу жараёнда метод ларнинг кучли (ўринли) томонларидан фойдаланиб, бўш(ўринсиз) жихатларини ажратиб танлаш лозим. Бу низом качонки кўрсатиш тушунтириш билан, тушунти риш ифодалаш билан, кўрсатма ва хоказолар билан кушиб олиб борилса, ўқув-тарбия жараёни амалиётдаги ишларда тасдикланади. Шуғулланув чиларнинг барчаси учун ярайдига, барча иш шароитига мос келадиган умуман йўқ десак, хато килмаган бўламиз. Қайси бир методни универсал метод сифатида юқори баҳоласак, уни барча ўқитувчи куллай бошлайди, бу, ўз навбтида, ўқитувчи ижодкорлигини чегаралаб қўяди, ўқувчининг барча имкониятларидан фойдаланиш имконини бермайди. Бу фикр П.Ф. Лесгафт томонидан образли тарзда ифодаланган: “айтиш мумкинки: “Усул - бу мен”. Усул шундан иборатки, билимли, тушунадиган ўқитувчи ўз ишини ўзи олиб бораверади”.30
Do'stlaringiz bilan baham: |