Ҳаракат фаолиятининг ўқитувчи (ёки ўқувчи) томонидан намойиш килиниши жисмоний тарбия таълимнинг кенг тарқал ган методларидан хисобланади.
Таклид қилишда ўқувчининг онги унга кўргазмали сингдирилга нини қабул қилиб олиб тахлил кила олиш кобилиятига боғлиқ. Агар ўқувчи кўрган ҳаракат актини тахлил кила олса ва у шунга ўргатилган бўлса, унда таклид қилиш ўқувчини билими ўзлаштириш кобилиятини усиши учун самарали усуллардан бирига айланади. Ўқитувчининг сўзсиз таклид қилиш “кўргину бажар» принципи асосида таклид қилиш, курга нини тушунмай, у хакида фикирламай мантиксиз такрорлашга айлантириб қўяди. Натижада ўқувчи ўқитувчиси кўрсатганини куркурона бажара диган, ҳаракат фаолият ларининг асосий қонуниятлари маъносини англа майдиган ижрочиларига айлантириб қўяди.
Таклид қилиш асосан ўқувчининг ёши ва тайёргарлиги даражасига боғлиқ. Кичик мактаб ёшидаги болаларда таклид қилишга интилиш, синч ковлиги, кизикувчанлиги оркали содир бўлади (асосан, катталарга ухшаш га ўриниш), катта макта ёшидаги болаларда ҳаракат фаолиятига онгли муносабат бўлиб, тушунган ҳолда ҳаракат техникасини осонрок ва тезрок эгаллашга интилиш асосида содир бўлади.
Таклид қилишнинг самарадорлиги тўрт факторга боғлиқ:
1) ўқувчиларнинг таклид қилишга тайёрлиги, яъни уларнинг тайёр гарлиги даражасининг таклид килинадиган объектнинг қийинчилигига мувофиклиги, шунга кура, жисмоний машқ ижроси қийинлиги шундай бўлиши керакки, уни эгаллаш учун ўқувчилар фақат максимал зурикиш намоён қилиш оркалигина эришишлари лозим;
2) ўқувчиларнинг таклид объекти хакидаги тасаввурларини тўлалиги;
3) таклиднинг таълимга хос туб мативининг мохияти даражасига ай лантиришга имкон берадиган кизикиш сабабини ўқувчида уйготиш;
4) ўқувчини таклидга хохиши, яъни кузатаётганини актив такрорлаш.
Жисмоний машқни кўрсатиш учун қўйиладиган айрим методик талаблар: а) кўрсатиш доимо сўздан фойдаланиш билан олиб борилиши лозим, бу урганилаётган ҳаракат фаолиятини ижодий такрор лашга имконият очади: б) кўрсатиш пайитида ўқувчиларнинг ўқитувчи нинг эмоционал ҳолатига таклид қилишини эътибордан четда қолдирмас лик лозим. Чунки бу ўзлаштирилаётган фаолиятга ва таълим жараёнига муно сабатнинг шаклланишида мухим аҳамият касб этади.33
Кўрсатишнинг мазмунини ўқитиш вазифалари мазмунига мувофиклиги: а) биринчи кўрсатишда ўзлаштирилаётган жис моний машқ техникаси хакида тўла тасаввур хосил килиниши, ундан сўнг кўрсатилганни ўқувчи такрорлай олиши мумкин бўлсин, курса-ю, бажара олмаса, таълим жараёнидан кузланган самарага эришиш мумкин бўлмай қолади; б) ҳаракат фаолиятини қандай қилиб эгаллаш, ўрганиш керак лигини кўрсатиш талаб этилса, техника ижроси кўрсатувда ишдивитдуаллаштирилиши, спорт махоратининг юқори босқичини ифодалайдиган бўлиши лозим; в) качонки, ўқувчи диккатни алохида ҳаракатларга ва ак центлаштирилган зурикишларга қаратиш лозим бўлиб колса, кўрсатишда айнан уша жойлари такрорий, ургу бериб, секинлаштирилиб намоён кили нади, аниқ бўлмаган, палапартиш кўрсатишларга йўл қўйилмаслиги ло зим, чунки у ўқувчилар томонидан намуна сифатида қабул килиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |