Педагогика университети жисмоний маданият кафедраси



Download 13,26 Mb.
bet36/181
Sana14.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#550975
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   181
Bog'liq
ЖМН ва М 2 курс мажмуа 2020-2021

Жисмли қўлланмалар нисбатан чегараланган дидатик имкониятларга эга. Тўла кўриниши, ёнбошдан, шарнирли моделлари ҳара катнинг айрим звенолари, гавданинг тўла ҳаракати траёкторияси, ампли тудасини намойиш қилиш имконини беради.
Кинофильм, барча техник қийинчиликларга карамай, педагогик жараёнда жуда катта дидактик имкониятларга эга. Кинофильм ҳаракат фаолияти ижросининг энг юқори спорт махорати даражасида, қолаверса, уни катталаштириб секинлаштириб, турли плоскостьда, тўлалигича, ай рим деталларига акцентни қаратиб кўп маротабалаб такрорлаш имконини беради. Кўргазмали хис қилишда ҳаракат ҳолатининг тездаштирилган час тотада кинога олиш жудда катта аҳамиятга эга, чунки унда оддий кинога олишдагига нисбатан жуда секинлаштирилган суратлар хосил бўлади. Бу, ўз навбатида, ҳаракатнинг барча деталларини куриш имконини беради.
Овоз ва рангли сигналлар керак бўлган товушли ва ранг ли мулжаллар - ҳаракатни бошлаш ёки тугаллаш (ёки алохида ҳаракат лар) учун лозим бўлган темп, ритм, амплитуда ва хоказоларни беришда кул келади. Бу метрономни “уриши” - ҳаракатга керакли темп бериш учун, ердаги белгилар, байрокчалар, улоктириш ва х.к. Кенг тарқала бошлаган электрон овзли етакчилар, автоматлаштирилган мулжаллар (мишеньлар), зудлик билан ахборот берувчи махсус курилмалар таълим жараёнининг самарадарлигига таъсир кўрсатмокда.
Амалий услублар - Бу методлар ўқувчиларнинг узларини актив ҳаракат фаолиятларига асосланган. Шартли равишда уларни икки гурухга ажратамиз: катъиян ва қисман регламентлаштирилган машқ методлари (Б.А. Ашмарин, 1976). Улар орасидаги фарк нисбий. Даражаси ва характери турлича бўлса-да, регламентлаш дакикаси ҳар бир методда ҳам мавжуд. Маълум шароитда турлича кичик гурухлардаги (подгруппадаги) икки хил метод бирлаштирилиши мумкин. Қисман регламентлаштирил ган машқ методи ва мусобака методи оркали бир хил ҳаракат фаолияти уки таверилиши мумкин.
Катъиян регламентлаштирилган машқ методи ҳаракат шаклини, юклама катталигини, унинг ортишини, дам олиш билан тўғри навбатлашуви ва хоказоларни регламентлаштириш оркали ҳаракат фаолиятини кўп маротабалаб бажариш билан характерланади.34
Бу нинг натижасида алохида ҳаракатларни танлаб олиб, аста-секинлик билан улардан зарур бўлган ҳаракат фаолиятини тўзишга имконият яратилади.
Ҳаракат фаолиятини ўзлаштиришдаги бўлакларга(қисмларга) ажратишни тўла ўргатиш методлари билан бир бирини тулдириши ва турли шароитга мувофик, ўқув вазифаларини аниқ белгилаб ўқувчилар нинг гурухли ва индивидуал характеристикасига, таълим этаплари, ўқув материалининг характери ва мазмуни, ўқув воситаларининг сони (жихоз лар, снарядлар ва бошқалар) га қараб қўлланилиши керак. Асосан, бу методдан жисмоний сифатларни ривожлантириш мақсадида фойдаланилади. Машқ белгиланган вақт ичида танланган ҳаракат суръати (темпи), ритми, амплитудаси ҳаракат фазаларини ўзгаришсиз берилган кетма-кетликда бажаришни таказо қилади.

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish