Педагогика университети жисмоний маданият кафедраси


МУНДАРИЖА I



Download 13,26 Mb.
bet2/181
Sana14.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#550975
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   181
Bog'liq
ЖМН ва М 2 курс мажмуа 2020-2021

МУНДАРИЖА




I.

ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАР.

4


1-маъруза. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси фанининг мақсади ҳамда вазифалари.

4


2-маъруза. Ўзбекистон Республикасида жисмоний маданият тизимини ривожланишининг умумий тавсифи.

17


3-маъруза. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг жисмоний маданият ва спорт бўйича қабул қилган ҳужжатларининг аҳамияти.

38


4-маъруза. Жисмоний маданиятнинг жамиятдаги вазифалари ва шакллари.

45


5-маъруза. Жисмоний тарбия назарияси бўйича олиб борилаётган тадқиқот услублари.

53


6-маъруза. Жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосий воситаси.

73


7-маъруза. Табиатни соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллар.

85


8-маъруза. Жисмоний тарбиянинг дидактик тамойиллари.

88


9-маъруза. Жисмоний тарбия машғулотларида қўлланиладиган жисмоний тарбия методлари.

102


10-маъруза. Ҳаракатларга ўргатиш босқичларининг тузилиш асослари. Ўргатиш босқичларининг асосий йўналиши ва хусусияти.

122


11-маъруза. Ўргатиш босқичларининг асосий йўналиши ва хусусияти.

132


12-маъруза. Ҳаракат малакаларининг ташкил этиш қонуниятлари.

156


13-маъруза. Куч қобилиятини тарбиялаш.

160


14-маъруза. Тезкорлик қобилиятини тарбиялаш.

168


15-маъруза. Координацион қобилиятлар ва эгилувчанликни тарбиялаш.

173


16-маъруза. Чаққонликни тарбиялаш методикаси.

178


17-маъруза. Чидамлиликни тарбиялаш.

183

II.

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ.

202

III.

СЕМИНАР МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ.

206

VI.

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАШҒУЛОТЛАРИ.

228

VI.

ГЛОССАРИЙ.

229

VII.

ИЛОВАЛАР.

254


Фан дастури.

255


Ишчи фан дастури.

282


Тарқатма материаллар.

299


Тестлар.

313

I. ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАР


1-МАВЗУ. ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ҲАМДА ВАЗИФАЛАРИ.
Режа:
1. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси фанининг мақсади, вазифалари.
2. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси фан ва ўқув предмети сифатида.
3. Жисмоний маданият назарияси ва амалиётида асосий тушунчаларга тавсиф.
4. Фаннинг мазмуни ва тузилиши.

Жисмоний маданият назарияси фани жисмоний маданият ва спорт ҳамда организмга таъсир кўрсатадиган биологик умумий қонун коидаларини урганади ва умумлаштиради. Жисмоний маданият тизимининг мақсад ва вазифаларини, восита ва усулиятларини, тамойилларини, жисмоний юклама ва уни қўллаш қонуниятларини, жисмоний тарбияни звеноларидаги жисмоний тарбия хусусиятларини, жисмоний тарбиянинг аклий, ахлокий, эстетик ва меҳнат тарбияси билан боғлиқ бўлган спорт тренировкаси ва уни қонуниятларини очиб беради.


Жисмоний маданият назарияси амалиёт билан чамбарчас богланган ҳолда ривожланиб боради. Ривожланиш манбаи бўлиб республикамизда ва чет давлатларда олиб борилаётган илмий тадкикотлар ва илгор тажрибалар хисобланади.
Жисмоний маданият назарияси предметини ўрганишда, бошқа илмий ўқув фанлари сингари, биринчи навбатда унинг имкониятларига қараб ушбу предметга тааллукли дастлабки тушунчаларни аниқлаш зарур. Жисмоний маданият назарияси пердмети кенг маъноли тушунчаларга эга.
Жамият таракккиёти тарихи шуни кўрсатадики, фақат маъанвият маърифат кенг кулоч ёйган илм тубдан тараккий этган мамлакатдагина адолатли жамият куриш ва унда бир-бирига мехр окибатли, камолатли инсонлар шаклланиши мумкин.
Шахс ва жамият яратган маънавий илмий бойликлар, инсоннинг ўзига янгича муносабат, ёндашувни юзага келтиради. Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек: «Фукаролар энди ижтимоий иктисодий жараёнларни иштирокчиси, бажарувчиси эмас, балки бунёдкори ва ташкилотчисидир». Бундай янгича ёндашувлар жисмоний маданият фанинг объекти ва предмедини кенгайтиради1.
Жисмоний маданиятда кенг илмий тадкикотлар маданиятнинг қатор бошқа соҳаларига караганда анча кеч бошланди. Лекин бу, жисмоний маданиятнинг ривожланиши маълум вақтгача умуман махсус билимлар тизимини шаклланиши билан боғлиқ бўлмади, деган маънони англатмайди. Улар албатта шаклланди, лекин кўп вақтгача эмперик (тажрибага асосланган) характерга эга бўлди. Жисмоний маданият ҳаракатининг амалий кенгайиши ва жисмоний маданиятнинг жамият ҳаётидаги солохиятини ортиб бориши\, уни илмий жихатдан фикрлашга бўлган талабини орттирди, шу билан бирга, уни ҳаётга сингдириш учун имкониятлар яратилди. Жисмоний маданият хакидаги илмий билимлар тизимнинг ҳар хил бўлимларини тикланиши баб-баравар содир бўлгани йўқ. Бошқа билимларидан олдин, жисмоний тарбия хакидаги билимлар пайдо бўлди. Бунга биринчи навбатда, жисмоний тарбия, жисмоний маданиятнинг асосий шакли сифатида, ўз тарихининг бошланишидан бошлаб тарбиянинг умум ижтимоий амалиётининг катта қисмини ташкил этганлиги сабаб бўлди. Унинг асосида пайдо бўлган жисмоний тарбия назарияси ва усуляти бевосита педогогика фани билан боғлиқ ҳолда тараккий килди ва нисбатан ривожланган илмий-амалий предмед сифатида анчагина илгари шаклланди2.
Ўзбекистон республикасининг «Таълим тўғрисидаги» ги қонунида (1997 й) таълим давлатимиз ижтимоий тараккиёти сохасида устивор деб эълон килиниши жисмоний маданият фани зиммасига жуда катта маъсулиятли улугвор вазифаларни юклади. Жуда бой илмий, маънавий, маданий, диний меросимизни кайта тикланиши, уларни замон рухи талаби билан уйгунлаштириб фақат шахсий, миллий манфаат касб этилиб қолмасдан умум жахон маънавий ижтимоий иктисодий тараккиётга улкан хисса бўлиб қўшилмокда.
Жисмоний тарбия илмий назариясининг қатор асосий масалалари бизнинг мамлакатларимизда ҳам буюк олимлар ва жамоат арбоблари томонидан илгари сурилган, (жумладан Абу Али Ибн Сино (980-1037), Амир Темур (1360-1436) ва уларнинг издошларини айтиш мумкин.
Шунга карамасдан, жисмоний тарбия назарияси ва услубиятининг умумлаштирилган масалалари биринчи марта 1930 йилларда кенгайтирилган монография шаклида чоп этилди ва олий жисмоний маданият таълимотида ўқув предмети сифатида расмийлаштирилди. Махсус шаклланган предметлар уртасида жисмоний маданият билан бевосита богланган предмед бу жисмоний тарбия назариясидир. Лекин у бутун жисмоний маданият назариясини акс эттиролмайди, чунки жисмоний маданият фақат жисмоний тарбия шаклидагина намоён бўлмайди. Жисмоний маданият сохасидаги илмий билимларни умумлаштирувчи бошқа ривожланган предмет бу спорт назариясидир. Бу фанни тез ривожланишига, айникса охирги ун йилликлар ичида, олимпия ўйинларидава умуман ҳалкаро спорт ҳаракатидаги кўрсатилган юқори спортнатижалари сабаб бўлади.
Шуни таъкидлаш шартки, ҳалкаро микёсдаги мусобакалар мустакил Ўзбекистонимизни дунёга танитди. Ёшларимизни маънавий ва жисмоний етук инсон қилиб тарбиялаш буюк келажак сари интилаётган жамиятимизнинг асосий вазифасидир. Чунки, жисмоний бакувват, маънавий етук комил инсонларгина жамият тараккиётини белгилаб беролади2.
Шу сабабли олимпияда, жахон чимпионатларини аниқлаш ва максимал даражадаги ривожланишнинг янги усулларини кидириб топишда, кўпгина таткикотчиларни жалб этишнинг ўзига хос таббий лабораториясига айланди ва табийки спорт хакидаги илмий билимларни тез тупланишида ўз аксини топди. Спорт назарияси хозирги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида, спорт сохасидаги мутахасисларни бўлажак касбига тайёрлашнинг етукчи предмети сифатида шаклланган. Шу билан бирга, жисмоний маданият сохасидан, жисмоний тарбия ва спорт тааллукли бўлмаган анъанавий қатор мухим таркибий қисмлари кейинги йилларгача кенг куламда илмий тадкикот ишлари утказилишида четда қолди. Бунда биринчи навбатда, аҳолининг бўш вақти, дам олиш тартиби ва маданий фволиятини камраб олаётган жисмоний маданият шакллари – кундалик турмушда кишиларни жисмоний маданиятга жалб этишнинг мустакил шакллари хакида, ишлаб чиқариш жисмоний маданияти хакида, соғломлаштириш- организмни тиклаш ва бошқа кўпгина шакллар хакида фикр юритилади. Оммавий жисмоний маданият амлиётининг ушбу таркибий қисмлари кўп киррали илмий тадкикотлар олиб борилишини талаб этади.
Бу эса жисмоний маданият назарияси фанини фақат спортчиларга таълим тарбия жараёнини назарий методик амалий таъминловчи фан эмас, балки комил инсонни шаклланишини, ривожланишини таъминловчи кенг соҳаларни ўз ичига олади. Маълумки, ҳар қандай илмий билимлар тизимини ривожланишида ҳар доим икки йўналиш ўзаро боғлиқликда бўлади:
-табакалашган (айрим шахсий объектга ва йўналишга тегишли билимларни ихтисослашуви ва бўлиниши) ва интеграция (кўпгина шахсий билимларни бир бутунликка бирлаштирувчи умумий билимларни шакллантириш). Жисмоний маданият ва у билан боғлиқ ходисаларни (нарсаларни) урганувчи илмий фанларни шаклланиши кўпгина даврларда, асосан табаклаштирилаётган йўли билан амалга оширилади. Натижада жисмоний маданиятни ва унга чегарадош ходисаларни ошириш томонларини акс эттирувчи кўпгина айрим предметлар пайдо бўлди. Уларни айримлари жисмоний маданият ва спорт амалиётининг аниқ бўлимларидан келиб чиккан ва ўз таркибига, касбга тааллукли амалий билимларни киритади (гимнастика, ўйин, яккама – якка кураш, енгил атлетика, сузиш ва х.к.) айримлари эса, жисмоний маданият сохасида яритилмаган, билимлар доирасида пайдо бўлмаган, лекин узларининг тармоклари билан унга ҳам тегишли табий ва бошқа фанлар ёки илмий – амалий предметлар (анатомия, физиология, биохимия, гигиена, биомеханиқа, псиҳология ва х.к) ихтисослашгансоха шаклида намоён бўлади. бир пайтни ўзида умумлаштирувчи предметлар ҳам шакллана борди. Масалан ХХ нчи йиллардаёк жисмоний маданият институтларининг ўқув планига «яжисмоний маданият назарияси назарияси ва умумий услбуияти» мажмуий предмети киритлган эди. Лекин дастлабки аниқ маълумотларни тўлиқ эмаслиги ва айрим бошқа сабаблар уни яхлит илмий предмет сифатида шаклланишига ҳалакит берди. Кейинги ун йилликларда, ҳар хил фан соҳаларида маълумотларни тез суръатлар билан ортиб боришига боғлиқ ҳолда илмий билимларнинг интеграциялашиш тендленцияси ортди. Гап шундаки, инсон фаолиятининг у ёки бу томонларининг акс эттирувчи таркок айрим илмий маълумотларни тупланиши, ўз – ўзидан ишнинг мохиятини яхлит ҳолда тушинишга ваколат бера олмайди ва амалиётмини илмий жихатдан етарли даражада таъминлаш учун асос бўла олмайди. Бундан ташкари, умумий назарияни мантики билан тартиблаштирилмаган айрим маълумотларни кўплиги бутунликни тўғри тушунишга ҳалакит бериши мумкин. Айнан шунинг учун ҳам хозирги замон фанида «маълумотга ботиш» хафи таъсирида синтезли ёндошишни (масалан, интегратив - тизимли) қўллашга ва кўпгина айрим маълмуотларни интегративлаштиришга, уларни бир яхлит кондепцияга бирлаштиришга муайян дунёнинг объектларини бутунлигини акс эттирувчи умумий назарияни ишлаб чиқишга бўлган эътибор кескин тезлашади.
Синтез - илмий метод.Кенг умумлаштирувчи жисмоний маданият назариясининг шаклланишига хозирги замон илмий билимлар таркибида табора катта аҳамият кашф этаётган бутун маданият назариясини актив тараккиёти шароитида амалга оширилмокда. Жисмоний маданият назариясининг шаклланишига социология, антропология, ижтимоий псиҳология, ижтиомий жараёнлашишни ташкил этиш ва бошқа кенг умумлаштирувчи фанлар ҳам салмокли таъсир этмокда.
Жисмоний маданият назарияси фан ва ўқув предмети сифатида - Жисмоний маданият назарияси деб кенг маънода жисмоний маданият амалиётида қўлланиладиган назарий билимларнинг ҳамма тупламига айтилади. Ҳар бир мустакил фан ўзининг предмети ва методологик асосларига эгадир. Бошқа фанлар сингари жисмоний маданият назарияси ҳам фан сифатида пайдо бўлди. Жисмоний маданиятнинг талаб ва эхтиёжлари асосида пайдо бўлди. Жисмоний маданият у ёки бу қонун коидаларини тушунтиради, уни мақсадга мувофик равишда бошқаришга хизмат қилади. шу билан бирга бундай билимларнинг мажмуаси бир биридан аниқ фан ва назарий умумлаштириш савияси билан фаркланувчи турли фанлар рамкасида шаклланиб келган ва шаклланиб бормокда. Бу жихатдан қуйидагиларни ажратиш мумкин:3
Хусусий махсус предметлар. Жисмоний маланиятнинг айрим ёки маълум якин унсурларини ўз ичига олиб методик билимлар сифатида (гимнастика турлари, спорт ўйинлари ва бошқалар) берилади. Бундай предметлар ўз чегарасида катта бўлмаган аниқликда нисбатан қисқа умумлаштирилади.
Соха предметлари.Жисмоний маданиятни ҳар хил типдаги катта компонентларини ўрганишга қаратилиб (таълим тизими, меҳнатни илмий ташкил қилиш, маиший хизмат, махсус соғломлаштириш тиклаш тадбирларида қўшилади), жамиятда уни асосий шакли ва йўналишидиан мақсадга мувофик равишда фойдаланиш (асосий жисмоний тарбия, касб – амалий жисмоний тайёргарлик, спорт тренриовкаси ва усулиятининг асосий касбга йўналтирилган предметлари дейилади. Хозирги вақтда булардан энг ривожланганлари жисмоний тарбия назарияси ва спорт назариясидир.
Умумлаштирувчи назарияга жисмоний маданиятнинг умумий назарияси ёки жисмоний маданият назарияининг умумий асослари деб юритилади.
Умумий жисмоний маданият назарияси мнтегратив бутунлигича тафаккур қилишни такозо этади.
Шундай қилиб, жисмоний маданият назарияси (уни умумий асослари), жисмоний маданиятни мохиятининг билдирувчиилмий билимларни интегратив тизими, умуман олганда, шахсни ижтиомий ташкил топишида ва кишини ҳаётий кучларни ривожлантиришини оптимал ривожланиши, тарбиявий омиллар тизимини янада ривожлантириш учун йўналтирилган ҳолда фойдаланишни умумий қонуниятлари ва уларни амалда (функционирование) қўлланилиши тушунилади.
Умумий жисмоний маданият назарияси тушуниб етиш, методологик ва амалийаҳамиятга эга.
Ўқув фани сифатида.Жисмоний маданият назарияси (умумий асослари) ўқув фани сифатида жисмоний маданият ва спорт бўйича, мутахассисларни касбга тайёрлашда уларга маълумот беришда асосий фан бўлиб хисобланади. Жисмоний маданият институтларининг ўқув режасида бу фан 1979 йилда киритилган бўлиб жисмоний тарбия назариясидан, жисмоний маданият билимларнинг тўла тизимига утиш курси хисобланади. Жисмоний маданият ўқув фани сифатида туртт и катта бўлимни ўз ичига олади.
1. Жисмоний маданият назариясига кириш. Бу қисмда назарияининг аппарати, унинг предмети ва тадкикот услбуларини ташкил этувчи тушунчалар ифодаланган, асосий имжтимоий функциялари ва жисмоний маданият шаклларига тизимли характеристика берилган, жамиятда унинг ривожланиш оқимлари кузатилиб умумлаштирилган.
2. Жисмоний тарбиянинг умумий асослари. Бу бўлимнинг мазмуни жисмоний тарбия тўғрисидаги фанда асосий оқим бўлиб қолади. Бу ерда жисмоний тарбиянинг асосий белгилари ва қонун коидалари таълим ва тарбиявий мақсадларидан жисмоний маданият фойдаланиладиган жараёни. Бунда ҳал этиладиган асосий вазифалар, уларни ҳал қилиш учун қўлланиладиган воситалар ва услбулар, машғулотларнинг тузилиш усуллари ва шу кабилар сифатида кўриб чиқилади. Бунда жисмоний тарбия ижтиомий амалиётини ташкил этишни юқори тури хисобланган жисмоний тарбия ва спортга ўргатиш ва тарбиялашнинг маълум чегаралини аниқловчи характеристикасига алохида эътибор берилган.
3. Жисмоний маданиятдан фойдаланишнинг типик йўналишлари ва шаклларининг таснифи. Бу бўлимда жисмоний маданият жамиятда, инсон ҳаёти таркибида айникса ҳаётий фаолиятнинг асосий соҳаларида фойдаланувчи турли йўналишлар ва унга мос шаклларининг хусусиятлари урганилади. Аниқроги бу бўлимда жисмоний маданият умумий таълим ҳамда касб – амалий тайёрлаш тизимда меҳнатни илимй ташкил этиш тизимидаги ва кундалик турмушдаги хусусиятларни урганиб боради. Шунингдек спорт жисмоний маданиятнинг асосий компонентлардан бири ҳамда спорт фаолиятининг махсус шакли сифатида (спорт тренировкаси, мусобакалар) тахлил килинади.

  1. Жисмоний маданиятдан инсон ҳаётининг турли даврларда фойдаланишнинг илмий амалий асослари. Мазкур бўлимда жисмоний маданиятни мақсадга мувофик равишда қўллаш масаласи «ёш жихатдан» курилади. Шу билан бирга инсоннинг фаолияти давомида шарт шароитларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган хусусиятлари характерланади.

Шундай қилиб, жисмоний маданият назарияси курси жисмоний маданият ва спорт бўйича мутахассисларни касб таълмиотининг базасига кирувчи кенгайтирилган билимлар мажмуасини ўз ичига олади. У бўлгуси жисмоний маданият сохасидаги мутахассисгакасб фаолияти мазмунини тўлиқ тушинишга имконият яратади дунё карашини кегайтиради, жисмоний маданият сохасидаги бошқа ишчиларини умумий ишлари билан боглайди ва шу билан бирга мутахассис эгаллаши зарур бўлган кенг касбга йўналтирилган дунё карашни шакллантиришга ёрдам беради.
Жисмоний тарбия услубияти илмий ва ўқув билимлари фани сифатида жисмоний тарбия сохасида касбий фаолиятини аниқлашга қаратилган асосий билимлар системасини шакллантиради.
Ўқитувчи томонидан жисмоний тарбия назарияси ва услубиятини чукур билиш ва унинг педагогик фикрлашни етакловчи ривожланиши шартидан хисобланиб, жисмоний тарбия муаммоларини барча шароитларда ҳар хил формаларда ижодий ечишга, янги маълумотларни йўналишини ўрганишга имкон беради, амалий ҳаракатларни ва у ёки бу назарий ҳолатларни танкидий қабул қилади ва жисмоний тарбия вазифаларини амалга оширишда илмий фанларнинг ролини тўғри баҳолайди ва шахсий педагогик ижодиёти учун асос яратади.
Жисмоний тарбия тизимининг асосий тушунчалари - Жисмоний маданият назарияси предметини ўрганишда, бошқа илмий ўқув фанлари сингари, биринчи навбатда унинг имкониятларига қараб ушбу предметга тааллукли дастлабки тушунчаларни аниқлаш зарур. Жисмоний маданият назарияси пердмети кенг маъноли тушунчаларга эга.
Жисмоний маданият асосий тушунчаси сифатида нимани олиш керак? Унинг коидасини ифодалашдан аввал, тушунчаси билан боғлиқ уни мохиятини мақсадга мувофик равишда очиб беришга ёрдамлашадиган маданиятга оид айрим масалаларга тухталиб утамиз. Умумий «маданият тушунчасини тушунтиришда кўпинча» табиатни борликни ўзлаштириш ва ўзгартириш тушунчаси билан таккосланади. Табиатда, инсонга боғлиқ бўлмаган ва уни иш фаолиятини натижаси хисобланмаган, табиий қонуниятлар бўйича мавжуд бўлган ҳамма нарса дунёдаги тирик ёки улик, инсон томонидан ўзгартирилмаган нарсалар киради.
Маданият ходисаси эса, иносн фаолиятини ўзгартирадиган усул ва натижалар, яъни инсоннинг талабларини қондирадиган учун, табиатни ўзгартиришга қаратилган фаолиятини тушунамиз.
Маданият ривожланиш жараёнида (уни мавжудлиги бўлиб), шундай фаолият турлари (шакллари, усулятлар) кириб қолдики, улар кишининг ўз – ўзини такомиллаштиришга, шахсий «табиатини» ўзгартиришга йўналтирилгандир. Мана шундай маданиятнинг таркибий қисми жисмоний маданият ҳам киради. Жисмоний маданият инсоннинг ҳаётдаги мухим сифтларига, имкониятларига йўналтирилган ҳолда таъсир этади. Булар табиатдан заколат тарикасида олиниб наслдан наслга узатилади (ривожланишнинг генетик асослари сифатида), авлодлар ҳаёти даврида, ҳаёт шароити, фаолияти ва тарбия таъсирида ривожланади.
Жисмоний маданият термини жисмоний ривожланиш атамаси билан узвий равишда боғлиқдир. Жисмоний ривожланиш бу инсон организмининг табиий шароитида морфофункционал ҳолатини ва унга асосланган жисмоний сифатларини кейинчалик ўзгаришини қонуний жараёни тушунилади.4
Албатта, инсон ҳам, жамият ҳам умуман ўзини объектив ривожланиш қонунларини бекор кила олмайди ва ўзгартира олмайди, чунки улар инсонга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир. Масалан, организмни аста секин сон ва сифат жихатдан ўзгариши, организмда функционал ва тузилиш ўзгаришлар қонуни, организм ва унинг ҳаёт шароити билан бирлиги ва хакозо қонунлар. Шундай бўлсада, қонуниятлар билан биргаликда табиий ривожланиш жараёнига (жумладан организмнинг жисмоний ривожланишига) жамиятни ва шахсни талабига жавоб берувчи маълум тузилиши бўйича йўналиш бериб таъсир кўрсатиш мумкин. Бу томондан жисмоний маданият, кишининг жисмоний ривожланиш жараёнига махсус ижтимоий омил сифатида мақсадга мувофик равишда, таъсир кўрсатиб жисмоний сифатлар ва кобилиятларини йўналтирилган ҳолда тарбиялашга ёрдам беради. иноснни жисмоний ривожланишига, ижтимоий ҳаёт шароити, тарбия жумладан жисмоний тарбия, генетик ва акцелерация жараёни таъсир этади. Жисмоний маданият энг аввал, ёш авлодни ва катталарни меҳнатга тайёрлашдаги, жамиятнинг амалий талаблари таъсирида тарихан руёбга чикди. Шу билан бирга жамиятда ўргатиш ва тарбиялаш тизимини ташкил топишида, жисмоний маданият, асосий омил сифатида, ҳар хил ҳаракат кўникмалари ва малакаларини амалга ошириш ва кишини фаолият имкониятларини кенгайтириш, жисмоний кобилиятларини, шу билан бирга интеллектуал, ахлокий ва эстетик тарбияни амалга ошириш органиқ равишда кириб келди. Техника тараккиёт шароитида, меҳнат характерини ва ҳаёт шароитини ўзгариши, кишининг жисмоний маданиятини ўзгартиришдакатта бойлик сифатида, касалликнинг олдини олиш организмининг функциялар ишини яхшилашни иш фаолиятини ошириши ва саклаб туришда, қисқача қилиб айтганда, соглигини саклаш ва мустахкамлашда унинг жисмоний ҳолатини энг юқори даражадаги восита сифатида қўлланилади.
Шунинг ҳам, жисмоний маданият, умумий маданиятини катта ва ажралмас қисми бўлиб қолди. Умуман жамият маданияти сингари, жисмоний маданиятнинг ҳам ҳар хил томондан ва ҳар хилсоха бўйича кўриб чиқиш зарур. Нисбатан тўлиқ тавсиф бериш учун уни энг бўлмаганда уч соха бўйича кўриб чиқиш керак.

  1. Фаолият сифатида (маданият – фаолиятини, мақсадга мувофик ташкил этиш жараёнидир);

  2. Предметлар – бойлиги сифатида (маданият – жамият ва шахсни талабини қондириш учун маълум бойлик келтириб чиқарувчи «предметлар» йиғиндисидир);

  3. Натижа сифатида (маданият – фаолиятини натижаси).

  1. Жисмоний маданиятнинг фаолият тури – сифатида инсоннинг ўзига хос, мақсадга мувофик ҳаракат фаоллигини ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда ҳаракат фаолиятини аниқ шакллари кўрсатилган. Жисмоний маданиятга ҳамма шаклдаги ҳаракатлар кириб қолмасдан, балки ҳаракат фаолиятини аниқ машқлари кирадики, булар ҳаётда керакли ҳаракат кўникма ва малакаларини ташкил топтира оладиган, ҳаётга аҳамиятли бўлган, жисмоний сифатларни йўналтирилган ҳолда ривожланишини таъминлай оладиган, инсоннинг соглиги ва иш кобилиятини юқори даражада ушлаб тура оладиган бўлсин. Бундай жисмоний маданият фаолиятини асосий унсурлари, жисмоний машқлар деб ном олган.

Тарихий текшришларнинг кўрсатишича, жисмоний маданиятга таъсир кўрсатувчи шакллари, меҳнат фаолиятини биринчи элементар шаклларини кайтарган ҳолда, кўпрок жисмоний меҳнат характерида бўлган. Жисмоний маданиятнинг кейинги ривожланиш жараёнида, кўпрок ҳаракат ва фаолиятни махсус (ўйин, спорт, гимнастика ва хакозо) маданий таълим, тарбиявий, соғломлаштириш ва бошқа вазифаларни ечиш учун, махсус «тўзилган» шаклларни ўз ичига олади. Бу эса, окибатда меҳнат билан ўз алоқасини тўлиқлигича йўқотди деган сўз эмас. Юқорида кайд килинганидек жисмоний маданият амалий томондан, меҳнат амалиётига олдингидек тайёрлаш воситаси ссифатида қолади.5
Бу эса, меҳнат операцияларини тез эгаллаб олишни таъминлаши, унумли меҳнат қилишни, ҳамда ҳаётда амалий вазифаларни ечиш учун керак бўладиган кўникма ва малакаларни, жисмоний сифатларни ривожлантиришни ва юқори иш кобилиятини таъминлайдиган жисмоний тайёргарликка олиб келади.

  1. Жисмоний маданият- предметлар бирлигининг бойлиги сифатида жамият томонидан яратилган моддий ва материал бойликни, жисмоний маданият фаолиятини самарали равишда таъминлаш натижасидир.

Жисмоний маданиятни ривожланишидаги ҳар бир босқичда уни бойлик (кишини талабларини қондирадиган бойликни) мазмунини ким шуғулланаётган бўлса ўргатиши, ишлатиш бу билан бирга имконияти борича кейинчалик ривожлантириши мумкин. Бу ерда сўз жисмоний маданиятнинг хозирги кунда кўп тарқалган шакллари: гимнастика, спорт турлари, спорт ўйини туридаги ўйинлар, жисмоний машқларни мажмуи сифатида жисмоний маданиятни амалий ва бошқа бўлимларига киритилган.
Ижтимоий ҳаёт ва фаолиятни узоқ ривожланиш йўлида, жисмоний маданиятнинг мазмуни ва шакли ҳам аста секин фаркланиб борди (таълим ва тарбия, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат фаолияти, кунлик ҳаётда ва дам олишда, медицина ва бошқалар). Бу эса жисмоний маданиятда, кўпгина ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бўлимларни мактабда, ишлаб чиқаришда, турмушда, рекреатив даволаш жисмоний маданият ва бошқани ташкил топишига олиб келди. Буларни илмий – амали томондан ишлаб чиқилиши, методик ва техник ва бошқалар томондан бойиши, жисмоний маданиятни восита ва услубларини самарали равишда фойдаланишга таълим тарбия, соғломлаштириш ва бошқа вазифаларни ижобий ҳолда амалга оширишда жамият ва шахс учун ўз таъсирини орттирди ва бугунги кунда яна ҳам ўз салоҳиятини оширмоқда.
Шунинг билан бир қаторда маданий бойлик предмети сифатида, уни таркибий қисмини аҳамияти ортиб бормокда.
Мақсадга мувофик ишлаб чикилган ҳаракат фаолиятини турлари, жисмоний маданият сохасидагибойликлар билан бирга бевосита махсус амалий билимлар, тамойиллар, жисмоний машқларни ишлатиш коидаси ва услубияти этик нормалари, жисмоний маданият сохасидаги фаолият жараёнида кишилар уртасидаги муносабатларда намоён бўлади. спортдаги ютуқлар жамиятда жисмоний маданиятини самарадорлигини ошириш учун махсус тайёрланган материал техник ва бошқа шароитларга боғлиқ (жисмоний маданият – медицина таъминоти, жисмоний маданият- спорт ифнормацияси, жисмоний маданият - акс эттирувчи санъат махсулотлари, спорт курилишлари махсус асбоб ва ускуналар ва хакозо).
Тўғриси буларни ҳаммасини, фақат жисмоний маданиятга тааллукли деб бўлмайди, чунки кўрсатилганларни кўпчилиги жисмоний маданиятгагина муносабати бўлмасдан маданият сохасидаги аралаш фанларга ҳам тегишли.

  1. Жисмоний маданият фаолият натижаси сифатида керакли натижаларни бир бутунлигича ишлатилиши, жамиятда предмет бойлиги сифатида маданийлаштирилиши билан характерланади. Буларга қисман: жисмоний маданият фаолияти натижасида эгалланган жисмоний тайёрланганликва шу асосида ҳаракат кўникма ва малакаларини такомиллаштириш босқичига эришиш, ҳаётий кучлар, спорт ютуқлари даражасини, жисмоний маданият билан алоқада бўлиши билан орттирган натижалардир. Шундай қилиб жисмоний маданият фаолияти, одам билан ташки муносабатда бўлиб қолмсдан балки, кўникма малака кобилият сифатида уйгунлашган ҳолда ички бойлик сифатидаги шаклида ҳам бўлади.

Ижтимоий ҳаёт образига, аниқ органиқ шароитида жисмоний маданият ҳамма соҳаларини тўлиқлигича киритиш натижаси ҳалк оммасини жисмоний камолоти бўйича мажмуий кўрсаткичига эришганлигидандир.6
Жисмоний камолот – бу ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик ва гармоник жисмоний ривожланган, меҳнат ва бошқа соҳалардаги талабларга жавоб бера оладиган индивидуал талантини юқори даражада ривожланганлигини кўрсатади, шахсни ҳар томонлама ривожланиш ва узоқ йиллар соглигини мустахкамлаш қонуни билан муросада бўлади.
Жисмоний камолотни таркибий қисми, аниқ тарихий характерга эга бўлиб, жамиятни аниқ талабини кўрсатган ҳолда, ҳамма вақт бир хилда қолмасдан ижтимоий ривожланиш босқичига қараб ўзгаради, хозирги даврда «Алпомиш ва Барчиной» махсус тест мезонлари Республика спорт классификацияси мезонлари билан қўшилган ҳолда жисмоний камолотнинг асосий, таркибий қисми бўлиб хисобланади.
Жисмоний маданиятни ривожланиши ва маълум даражадагивазифани бажариши, жамиятдаги ҳаёт шароитида белгиланган ҳаратерда ишлатилишига қараб уни аниқ бахоси ва роли билан боғлиқдир. Жисмоний маданиятни шароитга боғлиқлигига қараб, кишига ҳар хил принцип бўйича таъсир кўрсатиши (шахсга бир томонлама ёки ҳар томонлама) мумкин.
Жамиятда жисмоний маданият, шахсни гармоник ташкил топишида, фақатгина жисмоний камолот омили бўлиб қолмасдан балки ахлокий, эстетик, интеллектуал тарбиянинг воситаси сифатида, жамиятни ҳамма аъзоларига маданиятни бошқа томонлари билан бирга қўшилган ҳолда ҳар томонлама ривожланишига ёрдам беради.
Жисмоний маданиятдан жамиятда йўналтирилган ҳолда фойдаланиш иктисодий усишга ва Ватанниҳимоя қилишга кенг равишда ёрдам берибгина қолмасдан, кишиларни рухий талабини ҳам қониқтириб, шахсни ҳар томонлама гармоник ривожланишига, соғломҳаёт тарзини ташкил топтириш воситаси сифатида фойдаланилади.
Юқорида айтилганларни ҳаммаси «жисмоний маданият» тушунчасини қуйидагича аниқлашга имкон беради.
Жисмоний маданият – жамият ва шахс маданиятининг таркибий қисми бўлиб, унинг махсус мазмунини негизи, маъносн фаолиятидан аниқ фойдаланишни ташкил қилса, амалиётидажисмоний тайёргарлик, жисмонийҳолат ва ривожланишини оптимал равишда ушлаш омилларидир. Бунга: фаолият ва уни ўсиб бораётган ёшларини ва кишиларни йўналтирилган шароитда усулларни ташкил топишида жамият ютуқларини йиғиндисидир ҳақиқий ғоявий жамиятда жисмоний маданият шахсни ҳар томонлама гармоник ривожланишини самарадор воситаси, ҳар бири кишини жисмоний камолотга эришишда ижтимоий омил бўлиб қолади.
Айрим аралаш ва қисман бир бирига қўшилган тушунчалар - «Жисмоний маданият» термини билан, бир бирига қўшилган ҳолда қуйидаги тушунчалар: «Жисмоний маданият ҳаракати» , «спорт» , «жисмоний тарбия» , «бадан тарбия» ва бошқалар боғлиқдир. Буларни хеч бўлмаганда қисқа маънода аниқламасдан туриб жисмоний маданият курсини мазмунини кўриб чиқишга ўтиб бўлмайди.
Жисмоний маданият ҳаракат – ижтимоий йўналиш бўлиб, бунинг оқимида кишиларни биргаликда, жисмоний маданият бойликларини ишлатиш ва кўпайтиришга қаратилган фаолиятидир.
Жисмоний маданиятни гуллаб яшнаши, кишиларни биргаликдаги фаолиятсиз, кейинчалик ривожлантиришга интилмасдан уни кенгайтириш қийин. Мана шундай биргаликдаги ишни шакли жисмоний маданият ҳаракатидир. Хозирги кунда дунёда бу оқим жамиятда катта йўналиш бўлиб қолди.
Дунёнинг кўпгина мамлакатларида кенг йўлга қўйилган жисмоний маданият ҳаракати мамлакатларида кенг йўлга қўйилган жисмоний маданият ҳаракати, жамиятни тузилишига қараб, ҳар қайси (умумий хусусияти бўлса ҳам) ўз хусусиятига эга. Булар эса, кўпинча ғоявий асосда, жисмоний маданият ташкил қилиш тамойиллари ва шаклларида намоён бўлади.7
Ўзбекистон мустакилликка эришгандан кейин, «Соғлом авлод учун» жисмоний маданият ҳаракати биринчи навбатда, жисмоний маданият фаолиятини умумий иш ғоявий жамият куриш билан богланган бўлиб, шахсни ҳар томонлама гармоник ривожланиши ва соғломлантиришга йўналтирилганлиги, жамият ва давлат ташкил қилиш шаклларини бирлилиги, оммавийлиги, умум ҳалк ҳаракатини кўтарилиб бориши билан фаркланади.
Жисмоний тарбия тушунчаси кенг маънода умумий тарбия тушунчасини ичига киради, бу эса, жисмоний тарбия бошқа турдаги тарбиялар сингари, педагогик жараёни бўлиб, умумий кўриниши бўйича (педагогнинг бошқарувчи роли, педагогик принциплари бўйича тарбиячи ва тарбияланувчини фаолиятини мос келиши ва хакозо) хисобланади. Жисмоний тарбияни бошқа тарбиялардан фарки шундаки, бу жараёнда шуғулланувчиларда ҳаракат кўникмаси ва малакаларини ва жисмоний сифатларини ривожлантириш, буларни бирлашиши эса, уларни жисмоний салоҳиятини аниқлаб беради. шунинг учун жисмоний тарбияда икки махсус томони фаркланади: ҳаракатларга ўргатиш (ҳаракат фаолияти) ва жисмоний сифатларини тарбиялаш.
Ҳаракатларга ўргатиш ўзини асосий мазмуни билан – жисмоний маълумотни – ўз ҳаракатини бошқаришни рационал усулларини тизимли равишда ўрганиш билан ҳаётда керак бўладиган ҳаракат кўникмалари ва малакаларини ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган билимлар фондини эгаллашдан иборатдир. Жисмоний тарбияни иккинчи томонини негизи, мақсадга мувофик равишда ривожлантиришга қаратилган жисмоний сифатларга (куч, тезкорлик, ҳаракат уйгунлиги, чидамлилик ва хакозо) таъсир кўрсатишдир.
Шундай қилиб, жисмоний тарбия умумий тарбиянинг тури бўлиб, унинг махсус мазмуни ҳаракатларга ўргатиш ва кишини жисмоний сифатларини тарбиялашдан иборатдир.
Умумий педагогик тизимни рационал ташкил килганда, жисмоний тарбияни махсус мазмуни ахлокий, эстетик ва меҳнат тарбияси билан органиқ равишда боғлиқ бўлади.
Жисмоний тарбия мана шундай боғлиқликда шахсни ҳар томонлама тарбиялашни асосий омиллик аҳамиятига эга бўлади.
«Жисмоний тарбия» термини билан олдин эсалб утилган «жисмоний тайёргарлик» термини ҳам қўлланилади. Булар ўзини мазмуни бўйича ухшасада, иккинчи термин, жисмоний тарбияни меҳнат ёки бошқа фаолиятга нисбатан талаб килувчи жисмоний тайёргарликни амалий йўналишини кўрсатиш учун ишлатилади.
Жисмоний тайёргарлик – эришилган ва бирлашгнан ишчанликни, амалий ҳаракатдаги кўникма ва малакаларини, мақсадли фаолиятини самарадорлигига таъсир кўрсатиши бўйича ташкил топган жисмоний тайёргарлик натижасидир.
Жисмоний тарбия атамасини жисмоний маданият атамаси билан таккослаганда уларни бир бири билан чамбарчас боғлиқлигини курамиз. Лекин бир бири билан кушиб юбориш ёки бири иккинчисини қисми деб караш нотўғри.
Чунки жисмоний маданият, жисмоний тарбияга нисбатан, уни қисми эмас, балки педагогик томондан тарбия тизимидаг бойликларни йўналтирилган ҳолда ишлатиш ёки жисмоний маданиятдан, педагогик ташкил килинган жараёнда фойдаланишдир. Жисмоний тарбия ижтимоий амалиёти бу ерда жисмоний маданият бойликларини катта ёшдаги авлод, кичик ёшдаги авлодга бериш канали бўлиб хисобланади. Бир вақтнинг ўзида бу маданий бойликларини кўпайтириш йўли, чунки ёш авлод фақатгина уларгача бўлган нарсаларни тушуниб олиш билан бирга, уни ривожлантиради, янги кўрсаткичларга интилади.
Спорт – қисқа маънода шахсий мусобака фаолияти дейилса, кег маънода. Шахсий мусобака фаолияти, шу фаолият асосида келиб чикадиган махсус тайёргарлик ҳамда унинг норма ва ютуқлари тушунилади.8



Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish