Педагогика университети жисмоний маданият кафедраси



Download 13,26 Mb.
bet14/181
Sana14.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#550975
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   181
Bog'liq
ЖМН ва М 2 курс мажмуа 2020-2021

Жисмоний маданият - жамият аъзолари жисмоний камолатга эришишини мақсадга мувофиқ равишда амалга ошириш учун махсус воситалар, методлар ва шароитларни яратиш ва улардан рационал фойдаланиш бўйича эришилган ютуқларнинг мажмуасидир. Жисмоний маданият - умумий маданиятнинг бир қисми, унинг юксалиши жамият ривожланишининг социал, иктисодий усиши даражасига узвий боғлиқ бўлади. Жисмоний маданият - муайян тарихий шароитлар махсули. Ҳар бир ижтимоий-иктисодий формация жамият аъзолари жисмининг маданияти характерли бўлиб бу жисомний маданият жамият тараккиётининг муайян давридаги бутун бир ҳалк бойлиги, мулки бўлиб шахснинг ҳар тарафлама баркамоллигининг муштарак ва мажбурий шарти бўлиб қолаверади.
Жисмоний тарбия назариясининг асосий тушунчалари ичида жисмоний маданият (физкультура) кенг, жамловчи тушунча бўлиб, жисмоний тарбия “физкультура” тушунчасининг таркибий қисми сифатида уч хил йўналишга эга бўлган педагогик жараённи ўз ичига олади (Б.А. Ашмарин, 1979). Мактаб физкультураси - болаларни жисмонан тайерлаш учун кишилик жамияти яратган ва фодаланаетган моддий, маънавий бойликлари мажмуидир. Моддий бойликлар - хилма-хил спорт иншоатлари, махсус анжомлар, ускуналар, маблаглар, жамият аъзоларининг жисмоний камолоти даражаси (спорт ютуқлари) демакдир. Маънавий бойлик - эса тарбия тизими яратган, шакллантирган ғоявий, илмий, ташкилий, амалий ва махсус илмий ютуқлар хисобланади. Жисмоний тарбия оркали ҳар қандай инсон ўзига муносиб жисмоний маданият мазмунини ўзлаштиради, шу соха ютуги, унинг шахси мулкига (бойлигига) айланади.
Жисмоний маданият жамиятнинг ривожланишида маълум хизматларни бажаради:
- инсон ҳаракат фаолиятини рационал меъери (нормалари)ни белгилаш;23
- физкультурага оид маданий ахборотни туплаш (ахборийлик) хизмати ва уни авлоддан авлодга узатиш ва таркатишга воситачилик қилади;
- шахслараро мулокот, ўзаро алоқа (комуникативлик) муносабатларни шакллантиради;
- шахснинг ҳаракат эстетикаси талабини қондириш билан боғлиқ (эстетикага оид) хизмати;
- инсоннинг доимий ҳаракат қилишга бўлган табиий талабини қондириш билан боғлиқ бўлган ва унинг кундалик турмуш учун лозим даражадаги жисман - яроклилик ҳолатини таъминлаш (биологик) хизмати.
Бошқа хизматлари физкультурани базаси - спорт, амалий соғломлаштириш физкультураси деб аталмиш жисмоний маданият классификациясининг асосида етади.
Жамият аъзосининг жисмоний билими, жисман ривожланганлиги, жисмоний тайергарлиги эвазига актив хаетий фаолият учун зарур бўлган жисмоний камолотга эришишни заминини еки жисмоний маданиятнинг пойдеворини яратади. Шуғулланувчиларнинг ешига қараб жисмоний ривожланганлик, тайёргарлик ўзгарувчан ва ўзига хос хусусиятлар касб этади.
Жисмоний маданиятнинг бошлангич замини шартли равишда “мактабгача ва мактаб физкультураси» оркали яратилади. Бу билан мактабгача ешдаги болалар муссасаларида умумтаълим мактаблари ва бошқа ўқув тарбия муассасаларида физкультура ўқув предмети сифати да мажбурий машғулот эканлигининг тушунамиз. Бу ўз навбатида умумий жисмоний маълумот учун асос яратади, жисмоний кобилиятларининг ҳар томонлама ривожланиши, мустахкам согликнинг базасанинг вужудга кели шига сабабчи бўлади. Бу билан ҳар томонлама бир шахсга зарур бўлган жисмоний салоҳият даражасининг асосини яратишга кафоллат вужудга келади.
Мактаб физкультураси эса тарбияланувчида физкультуранинг заминини шаклланишида асосий пойдевордир.
Спорт жисмоний маданиятининг таркибий қисмидир. Спорт, хусусан, аҳамиятли даражада жисмоний ва унга боғлиқ бўлган кобилиятларнинг ривожланишини ва усишини таъминлайди. Жамият физкультурасининг таркибий қисми хисобланга спорт, бошлангич маънода “куч синашаман”, “мусобакалашаман” деган маънони беради. XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларигача унга дам олиш, кўнгил очиш, сўнг, жисмонан юқори кўрсатгичга эришиш воситаси, мусобакаларда галаба козониш тарзидаги фаолият деб қаралди.
Спортнинг ривожланиши асосан уч кўринишда - ўқув предмети сифатида, оммавий кўнгилли спорт, “катта“ спорт» тарзида руй бермокда.
Ўқув предмети сифатида спорт урта ва олий мактабда, армияда жисмоний тарбиянинг воситаси бўлиб хизмат килмокда.
Оммавий кўнгилли спорт дарсдан ташкари ва иш вақтидан сўнг давлат ва жамоат ташкилотлари оркали ва ҳар бир шахс нинг инициативи билан амалга оширилмокда.
“Спортчи” сўзи талаффўз этилганда, кўз унгимизга нафақат кучли, чидамли ва чаккон ҳамда кадди комати келишган йигит еки киз образи гавдаланибгина қолмай, иродали, тўғри, хаксўзли, хаетга доим яхши умид билан карайдиган, оптимистик кайфиятдаги, ҳар қандай қийинчиликларни осон енгувчи, камтарин ва ўз ютуқлрига хотиржам инсонни тушунамиз.
Шундай экан, спорт жамият манфаати учун хизмат қиладиган фаолият бўлиб, тарбиявий, ва коммуникативлик функциясини бажаради, лекин доимий касб эмас. Спорт ишлаб чиқаришсиз фаолият, яъни у моддий неъмат(бойлик) яратиш билан богланмаган ва ўқув тарбия жараени қонуниятларига буйсундирилган.24
Болалар спортида юқорида кайд килинган иккала белги шундай ифодаланганки, ўқувчиларнинг спорт фоалияти дарсдан ташкарида хисобланиб, ўқув фани сифатида умумтаълим мактаблари ўқув режалари ва дастурларига қисман киритилган ва синфдан ташкари ишлар, мактабдан ташкари муоссасаларидаги машғулотлар шаклида алохида аҳамият, эътибор билан кўнгилли тарзда йўлга қўйилади.

Спортнинг характерли аломатларининг барчаси бир бутун бўлиб, болалар спортида ўз аксини топган. Уни боланинг дарсдан ташкари фаолиятининг турли кўриниши деб белгилаш ҳам, махсус тайергарлик, мусобакаларда катнашиш ёки ўзидаги мавжуд имкониятларини хисобга олган ҳолда, олдиндан белгиланган оптимал ҳаракат кобилиятларини ривожлантиришдан иборат бўлган жараён деб караш мумкин. Болалар спорти уларнинг еши билан чегараланган, махсус тайергарликка киришишга рухсат берил ган муддатдан то умумтаълим мактабини битиргунгача бўлган даврни ўз ичига олади.


Ёшлар спорти. Бу тушунчада айтарли қисқа мазмун жойлашган. Унинг чегараси ёш группаси билан белгиланади: - ёшлар, усмирлар спорти. Ешлар спорти группалари асосан катта мактаб ешидаги ўқувчилар, студентлардан ташкил топади. Бу ибора шартли хисобланиб, спортда кизларнинг ҳам иштироки назарда тутилади.
Мактаб спорти шуғулланувчиларнинг ёши ва бошқа белгиларига қараб болалар спортига ухшаш. Фарки шундаки, болалар спорти мактаблар ва мактабдан ташкари муассасалар оркали, мактаб спорти эса фақат мактаб ўқувчилари билан мактабда йўлга қўйилади.
Спорт жамиятимиз жисмоний маданияти учун кўрсатаётган ташкари жисмоний тарбия қилиш хизматини ҳам ўзида мужассамлаштирган. Спортда жисмоний тарбиянинг хусусий томони шундан иборатки, жисмоний камолотга эришишнинг педагогик тизими мутахассислаштирилади ва спортчининг тайергарлиги деб номланади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, спорт жисмоний маданият тар кибига киради ва мавжуд жамият маданиятининг умумий мулки, спорт тайергарлиги эса жисмоний тарбиянинг мутахассислаштирилган бўлаги сифатида тарбия тизимининг манфаатига хизмат қилади.
Оммавий спорт ҳам жисмоний маданият таркибига киради. Катта спорт эса инсон жисми маданиятитнинг энг юқори даражасидир.
Амалий жисмоний маданият - касбга таалукли амалда қўлланиладиган ва ҳарбий-амалий физкультурага бўлинади.
Улар бевосита хунар (касб) фаолияти сохасида ҳамда маълум касбдан келиб чикадиган талаблар ва меҳнат шароитига боғлиқ махсус тайергарлик тизимини киритилиши билан белгиланади.
Физкультуранинг амалий тарлари, уларнинг органиқ боғлиқлиги, касбга оид амалий тайергарлик ва ҳарбий амалий жисмоний тайергарлик нинг умумий жисмоний тайергарлик базаси асосида йўлга қўйилиши, шаклланиши, вужудга келиши билан ифодаланади.
Бундан ташкари, жисмоний маданиятнинг амалий турлари мазмунига физкультура ва спорт заминидаги турли туркумдаги жисмоний машқлар киритилган.
Жисмоний маданият соғломлаштиришга йўналтирилиши мумкин ва даволаш мақсадида фойдаланилади. Шу тур физкультураси ўз олдига организмнинг вақтинчалик йўқолган функционал имкониятларини тиклаш мақсадини қўяди.
Жисмоний маданият гигиенаси иш куни рамкасига, кундалик турмуш ва дам олиш режимига қаратилган бўлиб, организмнинг кунлик ҳола тини яхшилашга хизмат қилади, ўз навбатида асосий хаетий фаолият функцияси “мухити» (фани)ни шаклланишга имконият яратади.
Жамият маданиятининг таркибий қисми хисобланган жисмоний маданият маданиятнинг бошқа турлари, бўлаклари билан туташган, умумийлашган ўзаро боғлиқликка эга.25
Жисмоний - маданий ва оммавий - театрлаштирилган томошаларни бир-бири билан мувофиклаштиришдан намойишлар ва намойишкорона чиқишлар вужудга келади. Уларнинг тарбиявий аҳамияти бепоендир. Жисмоний маданиятни классификациялаш катта аҳамиятга эгадир. У жамиятда жисмоний маданиятдан мақсадга мувофик фойдаланишни, унинг қайси йўлдан кетаетганлиги, йўналишини, физкультура амалиети, вазифаларини ҳал қилиш учун тавсия этилган унинг хилма-хил турлари имкониятларини англашга ердам беради. Агарда мактабда жисмоний билим(маълумот), умумий жисмоний тайергарлик бериш вазифалари ҳал килинса, хаети давомида ўқувчи жисмоний маданият учун база яратилади. Маданиятнинг бошқа барча турлари кайд килинган вазифаларни ечиши мумкин бўлса-да, физкультура базасининг урнини алмаштира олмайди. Жамиятда жисмоний маданиятнинг ривожланганлик даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан баҳоланади:
- жамият аъзолари кундалик турмушга жисмоний маданиятнинг сингдирилиши:
- жамият аъзоларининг соглиги ва жисмоний тайергарлиги:
- жисмоний маданий машғулотларнинг моддий-техник таъминланишининг мавжудлиги ва сифати:
- физкультура ҳаракатига рахбарлик килаетган ходимларнинг доимий таркиби (штати), квалификацияси ва фаоллиги:
- жамият аъзоларининг спорт ютуқлари.



Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish