Жисмоний тарбияда кучига ярашалилик(меъёр) ўзгарувчандир. Шуғулланишнинг маълум даврида бу меъёрга чидаш учун катта жисмо ний, рухий тайёргарлик талаблари қўйилса, маълум вақтдан сўнг у кучи га яраша бўлиб, меъерга айланади - буни тарбия натижасининг ижобий томонга ўзгариши деб қаралади.
Маълумки, янги ҳаракат базаси эскиси базасида шаклланади. Шу сабабли жисмоний тарбия жараёнида асосий ҳал килувчи ролни машқни ўзлаштириш эгаллайди. Материални шундай бериш лозимки, унинг маз муни, организмга таъсир кучи, ўқитишнинг навбатдаги этапи учун погона ёки янги бир босқич бўлсин. Амалиётда бу фикр “маълумдан номаълум га”, “ўзлаштирилмагандан ўзлаштирилганга”, жисмоний машқлар билан шуғулланишда эса “кучига яраша эмасдан кучига ярашаликка” деб формулировка килинади.
Бундан ташкари, вазифаларни машғулотдан-машғулотга аста-секин лик билан қийинлаштириш ҳам таълим жараён нинг асосий шартларидан биридир. Бу эса осондан қийингалиликни такозо этади. Булар албатта таъ лим жараёнининг услубий хусусиятларини вужудга келтиради.
Индивидуаллаштириш ўқитишнинг мухим омили. Ўқувчининг жисмоний ривожланганлиги кўрсаткичлари (бўйининг узунлиги, танаси аъзоларининг узун ёки қисқалиги, йугон ёки ингичкалилиги, вазни, бўғинлар ҳаракатчанлиги, қисмларининг экскурсияси ва х.к. лар), жисмо ний сифатлари (кучилилиги, тезколрлиги, чаконлиги, чидамлилиги) нинг ривожланганлиги псиҳология нуқтаи назаридан қайси типга мансублиги ва шу кабилар индивиднинг хусусиятлари хисобланиб, улар таълимнинг самарадорлигига катта таъсир кўрсатади. Тарбиячи нинг кайд килинган хусусиятларидан бирортаси локайдлиги тарбияда, машғулотларда кузлан ган мақсаддан осонгина узоқлаштиришга олиб келади.
Кайд килинган хусусиятлардан - жисмонй ривожланаганлик кўрсат кичи, масалан, буйни дарозлиги (баландлиги) - “акцелерат”, машғулотнинг асосий қисмида паст буйли тенгдоши билан бир гурухга тушиб колса (таяниб узунасига куйган коньдан сакраш машқи) ўқитувчи учун муаммо ҳам вужудга келтиради, яъни баланд буйили учун депсиниш “мост» ини спорт жихозидан узоқрок қуйиш лозим бўлса, буйи тенгдошидан паст бўлган ўқувчи машқ техникасини бўзиб бажаришга мажбур бўлади. Чунки жихозидан узоқ қўйилган мостдан депсиниш буйи тенгдошидан паст ўқувчи учун кучига яраша эмас ва ўқитишда шуғуллаувчининг индиви дуал хусусиятини эътиборга олмаган деган хулоса олиб келади. Жисмоний юк меъри бир хил гурухдагилар учун ҳам турлича бўлиши мумкин. Бу жисмоний тайёрлик кўрсаткичларига боғлиқ. Танланган машқни шуғулланувчи кучига, тезкорлигига чидамлилигига боғлиқлиги индивид нинг хусусий порт ретининг тўлалигича чўзилишиа имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |