Аста-секинлик билан талабларни ошириш тамойили - Бу принципнинг жисмоний тарбия жараёнида шуғулланувчиларга қўйилаётган талабларнинг умумий тенденциясининг ифодалаб, янги қийин вазифаларни танлаш, қўллаш, бажариш, аста-секинлик билан унга боғлиқ юкламаларнинг хажми ва интенивлигини оширишни ўз ичига олади.
Юкламаларнинг оширишнинг умумий тенденцияси билан вазифаларни янгилашнинг доимий зарурлиги.
Кўрсатилиб утилганидек, жимоний тарбия жараёни, бошқа жараен лардай доиим ҳаракатда бўлиб, машғулотдан – машғулотга, этапдан-этап га узлуксиз ўзгариб боради. Бундаги характерли белги – машқлар мурак каблигини, улар таъсири давомийлиги ва кучини оширишдир.
Жисмоний тарбия жараёнида ҳаракат фаолиятларининг бир шаклдан иккинчи шаклига утиши айтарли даражада қийин бўлиб, биринчи навбатда, маълумот, билим бериш вазифаларини ҳал қилиш учун зарур: табиий ки, машқни янгиламай туриб, ҳаёт учун катта аҳамитяли зарурий ҳаракат малакалари ва кўникмаларини эгаллаш қийин. Бу кейинчалик такомиллаштиришнинг шартига ҳам айланиши мумкин, чунки машқ қанча янгиланса, ҳаракат малакаси ва бажара билиш захираси шунча бойиди, шу сабабли янги ҳаракат фаолиятлари шаклини ўзлаштириш, эгаллаш, аввалдан эгалланган малака ва кўникмаларни такомиллаштириш осонлашади. Ундан ҳам аҳамиятлиси, турли хил ҳаракат координацияларини ўзлаштириш жараёнида, бунинг натижасида содир бўладиган қийинчиликларни енгишда (ҳаракат вазифалари), ҳаракат фаолиятини ўз-ўзидан координация лаш кобилияти ривожланади ва такомиллаштиришнинг бепоён уфклари очилади.
Ҳаракат фаолитялари шаклини қийинлаштириш билан бир қаторда жисмоний тарбия жараёнида жисмоний юкнинг (нагрузкнинг) барча компонентлари ошиб бориши керак. Бу қуйидаги жисмоний сифатлар-куч, тезкорлик, чидамлиликни ривожлантириш қонуниятлари асосида ҳал килинади.
Аҳамиятли ҳолатлардан бири шундаки, жисмоний машқлар таъси ри дан организмда содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар даражаси (маълум даражадаги физиологик чегарада) юкламаларнинг хажми ва интенсивли гига пропорционалдир. Агарда лозим бўлган барча шароитларга риоя ки линса, шу қаторда юклама меъёридан, янги толикиш чегараси бошлана диган жойдан ошмаса - юклама қанча юқори бўлса, адаптация даври наг рузка учун шунчалик аҳамиятли ва пухта бўлади; юклама қанчалик интенсив бўлса, тикланиш ва “юқори тикланиш” жараёни шунчалик бакувват бўлади. Бу мускуллар энергияси ресурслариниг тикланиши мисолида таж рибада исботланган.
Организмнинг жавоби бир турдаги юкламаларга ўзгармас бўлиб ко лавермайди. Шу юкламага мослашган сари у келтириб чиқарган орга низмдаги биологик ўзгаришлар кариб боради, ташки иш бирлигига сарф ланган энергия озаяди, упка вентиляцияси, юракнинг минутли уриш часто таси ва кон босими камаяди: кон таркибидаги биохимик ва миорфологик ўзгаришлар сезилмас даражага бориб қолади. Физиологик нуқтаи назари дан “функцияни тежамлаштириш» содир бўлади. Организм функционал имкониятининг ўзгармас ишларига мослашишининг ортиши натижасида шу ишни бажаришда энергия сарфлашни иктисод қилиш, қисман оз зури киш билан бажаришга олиб келади. Юкламаларга биологик мосланишнинг маъноси анашулардан иборатдир. Бу жисмоний тарбия жараёнининг етакчи қонуниятларидан биридир.
Демак, биологик мосланиш организмда содир бўлса, ўзгариш – жисмоний сифатларнинг ривожланиши тухтайди. Бу, ўз навбатада, юкла мани системали ўзгартириб унинг хажм ва интенсивлигини ошириб боради.
Амалиёт бу қонуниятнинг жисмоний тарбия жараёнида рухий сифат ларни ҳам тарбиялашга ҳам таалукли эканли гини кўрсатади. Жисмоний сифатларни ривожлантиришдек рухий сифатлар шу сифатни талаб килув чи фаолиятларни бажариш оркали ривожлантирилади. Рухий сифатларни намоён қилиш даражаси псиҳологик қийинчиликларнинг улчови ва уни енга олишга боғлиқ. Шунга кура, рухий ҳолатини тарбиялаш махсус жисмоний юкламлар ва топширикларни аста-секинлик билан ошириб бориш ва уни енга олиш оркали тарбияланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |