Ўргатишнинг мунтазамлилик тамойили - Машғулотларнинг тизими, дам олиш билан жисмоний юкнинг алмашувининг тўғри навбатлашуви ва уларнинг кетма-кетлигининг ўзаро боғлиқлиги таълим жараёнида мунтазамлилик услубий принципининг асосий низомидир.
Машғулотларнинг мунтазамлиги ва жисмоний юк(лама)нинг дам олиш билан рационал алмашуви. Машқ қилишнинг эпизодликлиги таълим жараёнида етарли самара бермайди. Табиий ривожланиш кону ниятлари дан амалиётда биз шунга гувохмизки, машғулотлар узлуксиз ва мунтазам олиб борилса, жисмоний машқлар таъсиридан организмнинг функционал имконияти яхшиланиб, жисмоний кобилияти ортади.
Мунтазам машғулотлардан хосил бўлган рефлекслар узлуксизликни талаб қилади. Узлуксизликнинг бўзилиши малакани аста-секинлик билан усишига олиб келади. Мустахкамланиб автоматлашган ёки “олий ҳаракат тартиби» да бажарила бошлаган ҳаракат малакалари таълим жараёнида фаолиятнинг мунтазам такрорлаш шартини, керак бўлса, талабини қўяди. Чунки организмнинг функционал ҳолати мунтазам машқ қилиш ва маш гулотлар оркали маълум натижани намоён кила бошлаган бўлса ва бунда мунтазамлилик бир оз бўзилса, хосила аста-секин йўқка чиқиш мумкин.
Образли қилиб хулоса килганда, шуни айтиш лозимки, мунтазам тизимли машғулотлар оркали қолдирилган яримшарлар пустлогидаги “из» дан ижобий ўзгаришлар содир бўлади, янги ўзлаштирилмаганини ўрганиш осонлашади. Ж.Ламарк фикрича, “тизимли ва мунтазам равишда машқ килдирилган орган аста-секинлик билан ривожланади, усади, машқ килдирилмагани ўз кобилиятини сусайтиради ва хусусиятини йўқотиб боради”.
Нисбатан катта бўлмаган танаффус актив мускул хужайралари ваз нининг камайишига, компонентлари тузилишининг лозим бўлмаган узга ришларига, хатто морфологиясининг регрессиясига олиб келади. Айрим регрессив ўзгаришлар хатто 5-7 кунлик танаффусларда ҳам содир бўлиши мумкин (Н.В. Зимкин, О.И.Файншмидт ва бошқалар.)
Шуниси тушунарли бўлиши лозимки, жисмоний камолотга эришиш агарда жисмоний тарбия жараёни узлуксиз олиб борилса, яъни у танаффус ларсиз, окланмаган йўқотишларсиз, ҳар бир машғулотдаги самара олдинги машғулотнинг “из» и хисобига катлам-катлам бўлиб калинлашса ҳамда ав валги машғулотлар келтирилиб чиқарган ижобий ўзгаришарни тако миллаштирилса ва ривожлантирилсагина содир бўлади.
Бу талабни амалга ошириш жисмоий тарбияч амалиётида хафтада ян ги машғулотсиларда 2-3 марта машғулот (эрталабки зарядка ва бошқа кушимчаларни хисобга олмаган ҳолда) олиб борилади. Қолаверса, “шуғулланганлик» қанча юқори бўлса, машғулотлар орасидаги интерваллар шунча қисқаради ва жисмоний тарбия жараёни шунчалик зичлашгандек бўлади. Машғулотларнинг концентрацияси қанчалик юқори бўлса, спорт трнировкаси учун узлуксизликнинг ифодаланиши шунчалар характерли бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |