Педагогика университети жисмоний маданият кафедраси



Download 13,26 Mb.
bet20/181
Sana14.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#550975
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   181
Bog'liq
ЖМН ва М 2 курс мажмуа 2020-2021

Таянч сўзлар ва иборалар: сув, инфрақизил нурлар, қуёш ҳарорати, ҳаво намлиги, гигиеник талаб нормаси.
Назорат учун саволлар.
1. Гигиена сўзининг маъноси нима.
2. Гигиеник омиллар деганда нимани тушунасиз.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Асосий адабиётлар, дарслик ва ўқув қўлланмалар






Муаллиф

Адабиёт номи

Адабиёт тури

Нашр йили

Адабиётнинг АРМ даги шифри

Адабиётнинг АРМ даги инвентар рақами

Адабиётнинг АРМ даги сони

1

Mахкамжонов K.M.

Жисмоний маданият назарияси ва методикаси

дарслик

Тошкент 2008 й

75.1 M18

U-6912/3

31

2

Maхкамжонов K.M., Нурматов Ф.A, Иноземсева Л.А, Рустамов Л.А.

Спорт байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси

дарслик

Тошкент 2008 y

75.1
S78

U-6913

25

3

Юнусовa Ю.М.

Теория и методикa физической културы

Учебное пособие

Tошкент 2007 г

75.1
YU564

U-6730/1

50

4

Юнусовa Ю.М.

Основы методики физической културы

Учебное пособие

Tошкент 2005 г

74.267 YU564

U-6339

90




  1. Қўшимча адабиётлар

1. Абдуллаев А., Хонкельдиев Ш. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. Тошкент., Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, 2005 йил.
2. Ливисский А.Н. Мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний тарбия назарияси ва методикаси Тошкент 1995 йил.
3. Саломов Р.С. Спорт машғулотининг назарий асослари-Тошкент., Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, 2005 йил.
4. Гончарова О.В. Ёш спортчиларнинг жисмоний қобилиятлари ривожлантириш Тошкент., Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти 2005 йил.
5. Махкамжонов К.М., Туленов Х.Б. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. Тошкент ТДПУ, 2001-2002 йил.



  1. Интернет сайтлари

1. www.tdpu.uz
2. www.pedagog.uz
3. www.edu.uz
4. www.nadlib.uz (А.Навоий номидаги Ўз.МК)
5. http://ziyonet.uz — Зиёнет ахборот-таълим ресурслари портали


8-МАВЗУ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ ДИДАКТИК ТАМОЙИЛЛАРИ.
Режа:

  1. Онглилик ва фаоллилик тамойили.

  2. Кўргазмалилик тамойили.

  3. Мунтазамлилик тамойили.

  4. Аста-секинлик тамойили.

  5. Кетма-кетлик тамойили



Таълим жараенида онглилик ва фаоллилик - Ўқитишга онгли муносабат ва унда шуғулланувчининг фаоллиги ҳар қандай педагогик жараённинг кимматини оширади. Улуг рус педагоги, ана томи, врачи П.Ф. Лесгафт илгари сурган таълимдаги онглилик ва фаоллик принципи ҳаракат фаолиятларини механиқ равишда таклид қилиб бажа риш оркали ўзлаштиришни катъийян коралади ва биринчи бўлиб ҳаракатларни таккослай олиш, унинг тахлилини қилиш оркали назарий билимларни эгаллаш ғоясини илгари сурди. У “жисмоний машқ билан машқ қилиш фақат кучни, жисмоний ривожланганликни кўрсаткич ларини оширади”, - деган кўпол тушунчани асосий хатолардан бири деб кўрсатди.
Тарбия жараёнида бу принципни қўллаш машғулотни умумий вазифа ларига кизикиш уйготиш ва фикрлашни шакиллантириш билан бошланади. Энг аввало, ҳаракат фаолиятини хаетий-амалийлиги аниқ мисоллар ёрдамида таълимнинг мавзулаштириш оркали амалга оширила бошланиши лозим. Тарбияси танланган мавзу мохиятини аста-секинлик билан оча бошлайди. Ўқитишнинг бошлангич этапидаги тор, онгли фикрлаш доираси мазмуни (коматининг чиройли бўлиши, кучининг ортиши вах.клар) машғулотлардаги хаетий-амалий ҳолатлар оркали, жисмоний маданият ва спот машғулотлари шахсни ижодий меҳнатга ва Ватан мудофаасига тайерлаш дек вазифаларни аста-секинлик билан мутахассис билимларга таяниб тушунтирилади. Махсус аммабоп адабиётлар, қўлланмалар тавсия килина ди. Назарий билимлар ортишига эришиш онглилик принципининг узак мақсадларидан биридир. Бу мақсадга эриша олмаслик кундалик бажариладиган жисмоний машқлар билан шуғуллашниш машғулотларига одатнинг шакилланиши сусайтиради, машқ қилишнинг турмуш тарзига айланишига тускинлик қилади. Бундан ташкари, шуғулланувчилар жисмоний маданият, спорт мавзуларига оид мунтазам лекциялар, сухбатлар, хикоялар эшитишлари, мактаб физкультура дастўрининг назарий қисмини ўрганиш лари, методик ва хужжатли фильмлар куришлари, уз-ўзини тиббий назорат қилиш коидаларини билишлари, “актив, пассив дам”, “бажара олиш”, “ҳаракат малакаси”, “олий ҳаракат тартиби”, “малаканинг ижобий ва салбий кучиши” атамалари мохиятини тушунишлари лозим.
Ўзлаштирилиши, мустахкамланиши, такомиллаштирилиши лозим бўлган, нима учун ҳаракат фаолиятини айнан шундай(кўрсатилгандек) бажарилиши шарт эканлиги ўқувчи онгига етказилиши керак. Машқлан ган бармоклар (волейболчиники) турмшда нозик бармок ҳаракатларини талаб қиладиган касбларни эгаллашда (соатсоз, заргар ва бошқалар) кул келиши онгига етган шуғулланувчи таълим жараёнига онгли муносабатда бўлиши дан ташкари, унинг фаоллиги ортади.
Машқ, ҳаракат техникасини эгаллаш оз энергия сарфлаб самарали ҳаракат қилиш, уни бажариш оркали организмда содир бўладиган турли хил ўзгаришларни тушунтириш, топширикка нисбатан онглилик ва фаолликни оширади.
Ўқитувчиларнинг кўтаринки кайфияти, юзидаги табассуми, кийим ларнинг ярашганлиги ва ихчамлиги, ҳаракатларни хавас қиладиган дара жада чиройли, равон кетма-кетликда бажариши, машқлар таркибини унинг бажарилиши ритмига мослаб, туртликлар тарзидаги хор бўлиб, бара варига айтиладиган айтишувлар киритилиши таълим жараёнидаги вази фаларни ҳал киилишга зур кизикиш уйготади ва фикрлашни шакиллан тиради.
Жисмоний тарбия жараёнида онгли анализ ва жисмоний машқни бажаришда назоратданфойдаланиш таълимнинг принципиал механизм лари дан биридир.
Онгли равишда бажарилаётган “ихтиёрий ҳаракат» нинг мохиятига етиб, унинг бажарилиши технкаси асоси, звенолари, деталларини назорат кила олишнинг аҳамияти таълим жараёнида ўз самарасини бериши илмий - амалий исботланган.
Абельскийнинг тажрибаси бўйича шуғуллунувчиларни сакраш техни касига ўргатиш учун 120-150 ўриниш(попытка) тавсия килинган. Ўринишлар тугаллангандан сўнг шуғулланувчилар билан шу ҳаракатнинг тўзили ши, бажариш техникаси хакидаги сухбатлар (дискусия) натижаси ута кони карсиз бўлган. Навбатдаги гурухга эса машқ техникаси, унинг тузилиши, ҳаётий - амалий аҳамияти хакида етарли даражадаги назарий тайёргарликдан сўнг машқни бажариш тавсия килиганда, шуғулланувчи лар 2-3 ўринишдан кейин машқ техникасини осонгина ўзлаштириб олганликлари кузатилган.

Амалиётда юқори малакали спротчилар машқни спорт техникаси автоматлашган даражада, яъни ҳаракатни олий макомда бажара олишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўядилар. Механиқ равишда тушунмай, кур-курона, таклид тарзида машқ қилишнинг самарасизлиги сурункали машқ қилиш жараёнида меъридан ортик энергия сарфлашга, шуғулланувчида шу ҳара катга нисбатан совиш “токатсизликни» ни шаккиллантиради. Шунинг учун онгли тахлил - ўз ҳаракатини баҳолай олиш, ўқитиш жараёнининг чўзилиб кетишини олдини олади.


Онгли анализда машқ техникасини тахлили билангина билангина чегараланмай, уни биомеханиқ, математик хисоблаш, биоритмика ва спорт метрологиясининг қонуниятларини назарда тутган ҳолда, шуғулланувчининг анатомия, спорт физиологияси, биохимия соҳаларида ги билимларга таянган ҳолдаги изохланиши тушунилади. Тезликни талаб килувчи машқ лар вақтнинг микроинтервалини, гимнастика жихозлари даги машқлар эса ҳаракатнинг фазодаги чегараларини, ҳаракатнинг ютка зилаётганлигини хис қилишдек талабларни қўяди, бу ўз навбатида, ихтиё рий ҳаракатларнинг бажарилишини онгли назорат қилишга ўргатади.
Машқни бажаришдан олдин уни тузилиши, намоён килиниши, ифода си фикран кўз олдига келтира олиш (“идеомотор тренировка”) - онглилик принципининг асосий воситаларидан биридир.
Фаоллик асосан машғулотларда шуғулланувчиларнинг барчасини тугал банд қилиш, улар фаолиятини “фронтал”, гурухли”, ташкиллаш оркали, асосий жихозлар ёнига кушимча спорт анжомлари қуйиш, кучига яраша бўлмаган машқларни бир-икки хафталик тайергарлик ва машқдан сўнг бажара бошласалар, ўз-ўзидан шуғулланувчи машқни мустакил бажа ришга ўринишини ортишини вужудга келтаради.
Таълим жараёнида ўйин ва мусобака (“Жисмоний тарбиянинг услуб лари” мавзусига қаралсин) методларининг қўлланиши, спорт майдони, машғулот утказиладиган жойларнинг бадиий жихозланиши, гигиеник орас талиги таълим жараёнида шуғулланувчиларда жонбозлик(инициатива) кур сатиш, вазифани ҳал қилиш учун жавобгарлик хиссини ўз буйнига олаби лиш, маъсулиятни хис этиш ва ўзлаштириш жараёнига ижодий ёндошишни тарбиялайди.

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish