Педагогика университети жисмоний маданият кафедраси



Download 13,26 Mb.
bet13/181
Sana14.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#550975
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   181
Bog'liq
ЖМН ва М 2 курс мажмуа 2020-2021

Интернет сайтлари

1. www.tdpu.uz
2. www.pedagog.uz
3. www.edu.uz
4. www.nadlib.uz (А.Навоий номидаги Ўз.МК)
5. http://ziyonet.uz — Зиёнет ахборот-таълим ресурслари портали

4-МАВЗУ. ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ВАЗИФАЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ.
Режа:
1. Жисмоний тарбиянинг вужудга келиши ва ривожланишининг объектив ва субъектив сабаблари.
2. Жисмоний маданият жамиятнинг ривожланишидаги вазифалари.
3. Жамиятда жисмоний маданиятнинг ривожланганлик даражаси қуйидаги кўрсаткичлар.


Тарбия деганда, маълум мақсадни мулжаллаб инсонга таъсир этмоклик ва унинг кобилиятларини мақсадга мувофик ривожлантиришга йўналтирилган, ижтимоий - сиесий ва ахлокий - эстетик идеалларда, тарбиялангандагидек юксак орзуларга эришиш жараени тушунилади. Тарбия бу кишиларнинг (инсоннинг) маданий фаолияти сохаси, ана уша маданиятни ўзлаштириш, унинг ютуқларини такомилаштириш ва авлоддан-авлодга узатиш усулидир.
Жисмоний тарбияга инсон жисмоний камолотининг педагогик тизими сифатида ҳам қаралади. Жисмоний тарбия жараенида махсус олдиндан ишлаб чикиб қўлланиладиган жисмоний машқлар тизимидан, табиатни соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллар кушиб фойдаланилади. Ҳаракат малакалари ва кўникмалари шакллантириш, ҳаракат сифатларини ривожлантириш ҳамда ҳар томонлама морфофункционал ривожланган организмни тако миллаштириш учун махсус билимлардан фойдаланиш жамият талабларига мувофиклаштиради. Бошқа сўз билан айтганда, жисмоний тарбия педагогик жараен тарзида кишиларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний билим эгаллашини ўз зиммасига олади. Буржуа авторлари гўё жонивор “тарбияси» га ухшаш тугма жисмоний тарбия бор деб даъво қиладилар. Улар шундай дейиш билан меҳнат ва тафаккурни сифат жихатидан янги ходисалик ролини инкор қиладилар, инсон ана шу меҳнат ва тафаккур туфайли ҳамма жониворга нисбатан мисли курилмаган даражада юксакликка кўтарилади. Бошқа бир мулохазаларда жисмоний тарбиянинг пайдо бўлишида диний ибодат омили атайлаб биринчи ўринга қўйилади ва бу билан ижтимоий-тарихий тажрибанинг роли ерга урилгандек ҳам бўлиб кўринади. Буржуа назариетчиларининг жисмоний тарбияни инстинктив негизларга тўғрилаб қуйиши тасодифий ҳол эмас. Чунки шундай деб тушунил са, тарбиянинг бу турига хос бутун амалиёт ижтимоий шарт шароит ва эхтиежларга гуе боғлиқ бўлмаган у ёки бу инстинктни қондириш сифатида олдинга чикади ҳолос. Жисмоний тарбиянинг вужудга келиши ва ривожланишининг объектив ва субъектив сабаблари мавжуддир (А.Д. Новиков, Л.П Матвеев, 1975).
Жамиятнинг моддий хаетий шароитлари, жумладан ов жисмоний тарбия вужудга келишида объектив сабаб бўлган. Инсон пайдо бўлган вақтданок катта-катта жониворларни овлай бошлаган. Ов хужаликнинг истеъмол тармоги бўлган ва инсоният фаолиятининг бошқа ҳамма турларини ўзига буйсиндирган. Ов узоқ вақт тарихий давр мобайнида инсонга озик-овкатдан ташкари, қурол ясаш ва кийим-кечак учун, турар жой куриш учун материал етказиб берган, Узоқ вақт давомида ов одамни кучда, тезликда, чидамлиликда, чакконликда, хайвон билан ўзаро “кураш” мусобакасидек бўлиб келган. Ов жисмоний сифатларини ривожланитиришнинг хаддан ташкари юксак даражада бўлишни талаб этган, одамларнинг бутун фаолиятини активлаштириб, уларни жисмоний жихатдан ривожлантирган, атрофни ўраб олган табиат тўғрисида амалий тушунча берган.
Ишлаб чиқариш қуролларининг ясалиши ҳам маълум куч, чидамли лик ва чакконлик талаб килган ҳамда одамнинг бор кобилиятларини камол топмшмга имконият очган. Кадимий овчилар кейинчалик зарурият га қараб коллектив бўлиб ов қилишган - ут ердамида хайвонларни кулга туширишган, жарликларга камаб олишган, узоқ вақт кувиб юриб ушлаш ган. Отиладиган қуролларнинг ва овга якка-якка чиқиладиган бўлиб колинди - бунга ижтимоий онгнинг шаклланиши деб қаралди (А.Д. Новиков, Л.П. Матвеев ва бошқалар).22
Ижтимоий онгнинг ривожланиши жисмоний тарбиянинг шаклланишида субъектив омил деб карай бошланди, онгли хает фаолияти, ҳарак тери ва яшашининг маъноси билан фаркланди. Инсон ўз тажрибасини бировга ўргатишнинг ижтимоий усулидан фойдаланди, тажрибанинг туп ланиши ижтимоий жараенни тезлаштирди. Янги авлод ўзидан аввалги ав лоддан урганиб, уларнинг тажрибалари, махорат ва малакаларини, билим ларини ўзлаштириш такомилида давомийлик урнатилди деган тахмин мавжуд.
Шундай қилиб, жисмоний тарбия инсон жамиятининг карор топиши билан вужудга келди. Жисмоний тарбия инсоннинг табиатини ўзлаштиришга қаратилган ҳаёти ва фаолиятининг кечишидаги абадий табиий шарт-шароит сифатида мухим восита тарзида намоён бўлди. Жисмоний тарбия сиз авлодларнинг алмашиши двомида илгор тажриба тупланиши тасаввур қилиб ҳам бўлмасди.
Ибдитоий жамоа тузуми даврида ижтимоий меҳнат таксимоти содир бўлди, жамият синфларга бўлина бошлади. Синфий жамият вужудга келганга кадар ривожланган жамиятда жисмоний тарбияни ҳалкнинг ўзи амалга оширар эди, бу даврда жисмоний тарбия ҳалк тарбия системаси нинг бир қисмини ташкил этарди, умумий ва катъий тартибда мажбурий эди. Хукумрон синфлар (синфий жамият шакллангандан сўнг) жисмоний тарбияни узларининг иктисодий ва сиесий манфаатларига мослаб ташкил этдилар.
Собик шуролар давлати тадкикотчилари ва чет эллик тараккийпар вар олимларнинг олиб борган тадкикотлари шуни кўрсатдики, жисмоний тарбия боланинг усиши маромига ташкаридан таъсир этмай, амалга оширилиши мумкин эканлигини, лекин бу жароаен бошқарилса, энг яхши натижаларга эришиш мумкинлигини исботлади. Бошқариш имконияти чегарасиз эмаслигини ҳам унутмаслик лозим. Инсон табиатини ўзгар тириш мумкин эмас, шунга карамай, боланинг резерв имкониятларини тайерланиши учун мумкин бўлган шарт-шароитни вужудга келтириш лозим бўлди.
Шундай ривожланишга эришииш учун “жисмоний тарбия” деб аталмиш махсус йўналтирилган ва ташкил килинган фаолиятдан фойдалана бошланди.

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish