ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАЛАБА” СПОРТ КЛУБИ
СПОРТНИНГ ВОЛЕЙБОЛ ТУРИ БЎЙИЧА (ЭРЛАР ) ЎРТАСИДА УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ БИРИНЧИЛИГИ УЧУН ЎТКАЗИЛГАН МУСОБАҚА
ХУЖЖАТЛАРИ
УРГАНЧ - 2020
Спортнинг волейбол тури бўйича (эрлар ) ўртасида УрДУ биринчилиги мусобақасининг
ҲИСОБОТИ
Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларни олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан, мунтазам шуғулланишга жалб этиш, шунингдек инсонни жисмоний камолотга етказиш, бугунги куннинг энг долзарб вазифасига айланиб бормоқда.
Кишиларни сиҳат саломатлигини муҳофаза этиш ва мустаҳкамлаш ғоят муҳим иш бўлиб ҳисобланади. Буни амалга оширишда давлатимиз раҳбари И.А.Каримов ғамхўрлик қилиб келмоқда. Жумладан, 1999 йил 27 май № 271 сон «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2002 йил 24 октябрдаги «Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида» ги фармони, бундан ташқари уч бўғинли спорт тизими – «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» спорт мусобақаларини жорий этилиши бунга ёрқин мисолдир.
Мамлакатда амалга оширилаётган бундай ҳаракатлар ўсиб келаётган ёш авлоднинг, жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришини, соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга меҳр-муҳаббатни сингдиришнинг ғоят муҳим шарти сифатида талаба ёшлар оммавий спортини ривожлантиришни таъминлаш мақсадини кўзлайди. Шу мақсадда VI-Республика “Универсиада-2011” спорт мусобақалари дастуридаги Волейбол бўйича Урганч давлат университети биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Унда Урганч давлат университетининг факультетларидан 15 нафар жамоаси иштирок этди. Мусобақалар 10 кун давом этди. Жамоалар уч гуруҳга бўлиниб гуруҳларда ўйинлар айланма усулда ўтказилди. Ҳар бир гурухда иккита жамоа чиқиб улар ўртасида ўйинлар чиқиб кетиш усулида ўтказилди.
Мусобақа натижаларига кўра Жисмоний маданият факультетининг 2 курс жамоаси биринчи, Иқтисодиёт факультети иккинчи, Жисмоний маданият факультетининг 1 курс жамоаси учинчи, тарих факультети тўртинчи ўринларни эгаллашди. Мусобақа кўтаринки руҳда ўтди. Унда юздан ортиқ талаба спортчилар иштирок этдилар. Мусобақада иштирок этган талабалар орасидан энг кучли волейболчилар аниқланиб университет терма жамоаси сафига қабул қилинди. Мусобақада ғолиб бўлган жамоага ва энг яхши ўйнаган волейболчиларга диплом ва медаллар топширилди.
Бош хакам: Машарипов Ф.
“Тасдиқлайман”
|
“Келишилди”
|
“Келишилди”
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |