Тарбия методлари ҳақида тушунча.
Tarbiya metodlari haqida tushuncha. Maqsad, mazmun, shakl, metod va vositalar kabi tushunchalar tarbiya jarayonining mohiyatini ochib beradi. Biroq, tarbiya mohiyatini yoritishda o‘ziga xos ahamiyatga ega bo‘lgan yana bir tushuncha ham mavjud, bu tarbiya metodlari tushunchasidir.Tarbiya metodi (yunoncha “metodos” – yo‘l) tarbiya maqsadiga erishishning yo‘li; tarbiyalanuvchilarning ongi, irodasi, tuyg‘ulari va xulqiga ta’sir etish usullari. Maktab amaliyotiga tadbiq etilganda, metodlar – bu tarbiyalanuvchilarning ongi, irodasi, tuyg‘ulari va xulqiga ta’sir etish usullaridir.Tarbiyaning mutlaqo yangi metodlarini yaratishga bironta tarbiyachining kuchi yetmaydi. Metodlarni takomillashtirish muammosi doimo mavjud, har bir tarbiyachi o‘zining imkoniyatiga ko‘ra uni hal qiladi, tarbiya jarayonining aniq shart-sharoitlariga mos ravishda o‘zining xususiy qarashlarini ifoda etish asosida umumiy metodikani boyitadi.Metodning ijobiy va salbiysi bo‘lmaydi, tarbiya jarayonida ma’lum yo‘lni yuqori darajadagi samarali va samarasiz deya baholash mumkin emas. Metodning samaradorligini u qo‘llanilayotgan sharoit nuqati nazaridan baholash mumkin. Tarbiya metodlarini to‘g‘ri tanlash bir qator omillarga bog‘liq.
Германйада талим тизимиГермания таълим тизимларининг баёни куйидагича: Германияда таълим тизими: Мактабгача тарбия тизими Германия таълим тизимида ҳам муҳим босқич ҳисобланади. Унинг 100 йилдан ортиқ тарихи бор. Болалар боғчалари таълимнинг қуйи босқичи ҳисоблансада, лекин у давлат тизими таркибига кирмайди. Боғчаларни маблағ билан таъминлаш турли жамоат ташкилотлари, ҳайрия бирлашмалари, корхоналар, ҳусусий шахслар, диний муассасалар зиммасидадир. Ота-оналар болалар боғчаларига ўз фарзандларини тарбияланганликлари учун анча миқдорда пул тўлайдилар. 3 ёшдан 6 ёшгача болаларнинг 80 фоизи боғчаларга қатнайди. Германияда одатда болалар боғчада тушгача тарбияланадилар. Куннинг ярмида эса уйда, оилада бўладилар. Германияда куни узайтирилган боғчалар ҳам бор.Мажбурий таълим 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга тегишли. Бу жараён 12 йил давом этади. Бундан 9 йиллик (баъзи жойларда 10 йил) мактабда тўла ҳафталик ўқишни битиради, кейин ҳунар-техника билим юртида тўла бўлмаган ҳафталик ўқишда ўқийди. Ўқиш давлат мактабларида текин. Мактаб ўқувчиларига ўқув кўлланмаси, асосан дарсликлар текин таъминланади. Ҳусусий мактаблар озроқ. Ўқиш 6 ёшдан бошланиб, 4 йил давом этади (фақат Берлинда 6 йил). Бошланғич мактабдан сўнг ўқувчилар йўналиш босқичидаги мактабга ўтадилар. Бу ерда 5-6 синф босқичдаги йўналиш мактабларда махсус дастур асосида ўқийдилар
Do'stlaringiz bilan baham: |