Таълим мазмуни, давлат таълим стандартлари.
Таълим мазмуни тизимлаштирилган билим, кўникма ва малакалар, қарашлар, ишончлар тўплами, ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этиш натижасида эришилган амалий тайёргарликнинг маълум даражаси билан белгиланади.
Таълим мазмунининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлган билимлар муҳим ижтимоий қадрият ҳам саналади. У индивиднинг ижтимоийлашиши, одамнинг социум (ижтимоий муҳит)га киришига ёрдам беради. Ўтган асрда таълим мазмунини сиёсийлаштиришга, уринишга қаратилган ҳаракатларнинг юзага келганлиги унинг мазмунини белгилашда экстенсив ёндашиш (миқдорий – сонини кўпайтириш) етакчи ўрин эгаллади. Натижада таълим мазмуни ўқув фанлари сонининг доимий ортиб бориш ҳисобига кенгайтирилди, таълим жараёнида тайёр билимларни бериш асосида, ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга эътибор қаратилиб, ўқувчи шахсини ривожлантириш масаласи ўз ечимини топмади.
Шахсга йўналтирилган ёндошишга мувофиқ таълим мазмуни моҳиятини аниқлашда асосий қадрият билим эмас, балки одамнинг ўзи ҳисобланади. Бундай ёндошув шахснинг таълим олиш, маънавий, маданий ва ҳаётий талаб-эҳтиёжларини қондириш, ривожланаётган шахсга нисбатан самимий муносабатида бўлиши таълим мазмунини эркин танлаш имконини беради.
Таълимни ташкилий шакллари ҳақида тушунча.
Дастурий таълим (дастурлаштирилган ўқитиш) ҳаракат (операция)лар кетма-кетлиги тизимини ифодаловчи, уларни бажариш илгаридан режалаштирилган натижага олиб келувчи “дастур” терминидан келиб чиқади. Ушбу таълим турининг мақсади ўқув жараёнини бошқаришни яхшилашдан иборат. Унга кўра ўқитиш мураккаб динамик тизим сифатида қаралади. Дастурий таълим янги дидактик, психологик ва кибернетик ғоялар асосида ХХ асрнинг 60-йиллари бошларида юзага келди.
Компьютерли таълим ўқитиш жараёнини махсус таълим дастурларига мувофиқ ташкил этилишини назарда тутади. Ривожланган мамлакатларда компьютер хизматидан таълимда фойдаланишнинг кенг ривожланиши бу борадаги қуйидаги асосий йўналишларни аниқлашга имкон берди: ўқув фанлари бўйича ўзлаштириш самарадорлигини таъминлаш; идрок этиш қобилияти (қўйилган масалани ҳал этиш, мустақил фикрлаш, коммуникатив малакаларни эгаллаш (ахборотни тўплаш, анализ, синтез қилиш)ни ривожлантириш, у ёки бу кўникмани шакллантиришга имкон берувчи жараёнларга эътибор)ни кучайтириш.
Компьютерлардан автоматлаштирилган тест синовлари ўтказиш, баҳолаш ва бошқаришда кенг фойдаланилади, бу вақтни тежаш имконини беради, натижада педагогик жараённинг самарадорлиги ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |