Таълим муассасаси бошқариши.
Бошқариш фақат ишлаб чиқаришгагина хос бўлган жараён эмас. Балки ижтимоий соҳалар, шунингдек, таълим тизимида ҳам бошқаришни тўғри ташкил этилиши жуда муҳим. Бошқариш маълум бир объектга ташкилий, режали, тизимли таъсир кўрсатишдир
Таълим муассасаларини бошқариш назарияси таълим муассасаларининг менежменти назарияси билан бойитилиб, “таълим муассасасини бошқариш” тушунчаси “таълим менежменти” атамаси сифатида қўлланилмоқда. “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да таълим муассасаси менежментини йўлга қўйишда қуйидаги вазифаларнинг ҳал қилиниши кўрсатилади:
Педагогик маҳорат ҳақида тушунча
Педагогик маҳорат- бу педагогик жараёнининг барча шаклларини энг қулай ва самарали ҳолатда ташкил этиш, уларни шахс камолоти мақсадлари томон йўналтириш, тарбияланувчиларда дунёқараш, қобилиятни шакллантириш ва уларда жамият учун зарур бўлган фаолиятга мойиллик уйғотишдир.
Узлуксиз таълимни амалга оширишда педагог, ўқитувчи ва тарбиячилар кадрлар билан ишлаш маҳоратига эга бўлмоғи лозим. Шу сабабли педагогика фанининг қонуниятлари ва мазмунини ҳар томонлама ўрганиш, уни ёш авлод тарбиясида қўллаш ҳар бир устоз, ўқитувчидан маҳорат талаб этади. Маҳорат - шахснинг тажриба орқали орттирган хусусияти, бирор соҳасидаги мослашувчан кўникма ва ижодкорлик асосида ҳосил бўлган касбий кўникмаларнинг назарий даражасидир.
Маҳорат – ёшларни танлаган касбига ҳурмат уйғотиш жараёнидаги касбий ғурурни шакллантиришда хизмат қилади.
Педагогик маҳоратга педагогик билимлар, фаҳм-фаросат билан бир қаторда педагогик техника соҳасидаги малакалар ҳам киради, улар тарбияга кам куч сарфлаб, кўпроқ натижаларга эришиш имконини беради.
Педагогик қобилият – педагогик маҳоратнинг асоси сифатида.
Қобилият – шахснинг муайян фаолият турини муваффақиятли бажаришга бўлган лаёқат даражасини ифодалайдиган, турмуш жараёнида ҳосил қилинган индивидуал хусусиятлари йиғиндисидир. Қобилиятнинг шаклланиши ва ривожланишида шахснинг туғма истеъдод нишоналари, яшаш шароити, таълим-тарбия, айниқса, унинг фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Педагогик фаолиятнинг самарали кечиши ҳамда ўқитувчининг педагогик маҳоратни эгаллаши учун унда қатор кобилият турлари мавжуд бўлмоғи ва тарбиялаб етиштирилмоғи лозим Бу педагогик қобилиятлар шахснинг ақлий томонини ҳам, эмотсионал - иродавий томонини ҳам тавсифлаб беради. Бу сифатларнинг ҳаммаси бир - бири билан ўзаро боғлиқ бўлиб, яхлит ҳолда педагогик қобилиятни ҳосил қилади.
Педагогнинг билиш қобилияти - фаннинг тегишли соҳаларига оид билимларни чуқур ўзлаштириш қобилиятидир. Бундай қобилиятга эга бўлган ўқитувчи фанни ўқув курси ҳажмидагина эмас, балки анча кенг ва чуқур идрок этади, ўз фани соҳасидаги кашфиётларни ҳамиша кузатиб боради. Фанига ниҳоятда қизиқади, тадқиқот ишларини ҳам бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |