“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Машғулотда қўлланиладиган метод ва технологиялар моҳияти



Download 3,63 Mb.
bet276/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Машғулотда қўлланиладиган метод ва технологиялар моҳияти


1. “Галерея” методи талабаларда кичик гуруҳ асосида бир йўла бир нечта масалани мухокама қилиш қобилиятини тарбиялайди. Методни қўллаш чоғида гуруҳнинг ҳар бир аъзоси таклиф этилган барча масалалар ечимини топишга ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга бшлади.
Машғулотлар даврида “Галерея” методидан фойдаланиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1-босқич – масалани қўйиш (ўқитувчи кичик гуруҳларга муайян муаммо (ёки масала)ни ҳал қилиш топшириғини беради; 2-босқич – ҳар бир гуруҳ ўзига топширилган масаланинг ечимини топиш устида ишлайди (бу жараён 5-10 минут ичида кечади); 3-босқич – ҳар бир гуруҳ навбати билан 2-, 3- ҳамда 4-гуруҳга топширилган муаммонинг ечимини топишга киришади (гуруҳлар ҳаракати доира тарзида соат стрелкаси бўйича амалга оширилади; маълум гуруҳ бошқа гуруҳларнинг топшириқ бўйича ечимларини ўрганади, уларга нисбатан ўз муносабатини билдиради; қўшимчалар қўшади); 4-босқич – гуруҳ ўз ўрнига қайтади; 5-босқич – ҳар бир гуруҳдан бир нафар талаба гуруҳ иши билан жамоани таништиради ва улар асосида муҳокама ташкил этилади; 6-босқич – муайян гуруҳ бошқа гуруҳларнинг ечимларига нисбатан ўзлари томонидан билдирилган мулоҳазаларни шарҳлайди; 7-босқич – гуруҳларнинг фикрларига кўра якуний хулосага келинади.
“Галерея” методини қўллаш жараёнини схематик равишда қуйидагича ифодалаш мумкин:


2. “Ялпи фикрий ҳужум” технологияси Ж.Дональд Филипс томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни бир неча ўн (20-60) нафар талабалардан иборат гуруҳларда қўллаш мумкин. Ушбу метод талабалар томонидан янги ғояларнинг ўртага ташланиши учун шароит яратиб беришга хизмат қилади. Ҳар бири 5 ёки 6 нафар талабани ўз ичига олган гуруҳларга 15 дақиқа ичида ижобий ҳал этилиши лозим бўлган турли топшириқ ёки ижодий вазифалар берилади. Топшириқ ва ижодий вазифалар белгиланган вақт ичида ижобий ҳал этилгач, гуруҳ аъзоларидан бири ахборот беради.
Гуруҳ томонидан берилган ахборот (топшириқ ёки ижодий вазифанинг ечими) ўқитувчи ва бошқа гуруҳлар аъзолари томонидан муҳокама қилинади ва унга баҳо берилади. Машғулот якунида ўқитувчи берилган топшириқ ёки ижодий вазифаларнинг ечимлари орасида энг яхши ва ўзига хос деб топилган жавобларни эълон қилади. Машғулот жараёнида гуруҳ аъзоларининг фаолиятлари уларнинг иштироклари даражасига кўра баҳолаб борилади.



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish