3. “Зинама-зина” методи талабаларда ўрганилаётган мавзуни кичик мавзуларга ажратилган ҳолда расм, тасвир, жадвал ёки слайдлар асосида ўрганиш кўникмаларини шакллантиради. Мазкур методни қўллаш жараёнида талабаларнингзуни ўрганишга ижодий ёндашиш, шахсий фикр, ўзлаштирилган тушунчаларни тасвирий кўринишларда ифодалаш қобилияти ривожлантирилади. Методдан фойдаланиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1) ўрганиладиган мавзу (масала, муаммо) муайян қисмларга ажратилади ва улар алоҳида қоғозларда ифодаланади; 2) талабалар кичик гуруҳларга бириктириладилар; 3) ҳар бир гуруҳга муайян қисмдаги матн тақдим этилади; 4) гуруҳлар ўзларига берилган қисм матни билан танишиб, унинг моҳиятини белгиланган вақт ичида маркерлар ёрдамида расм, тасвир, жадвал ёки слайдлар шаклида ифода этадилар; 5) белгиланган вақт тугагач, гуруҳнинг бир нафар аъзоси ўзлари бажарган иш билан жамоани таништиради; 6) барча гуруҳларнинг ишлари тинглангач, жамоа томонидан ўрганилган мавзунинг умумий образи кичик мавзулар моҳиятини ёритувчи расм, тасвир, жадвал ёки слайдлар асосида мантиқий кетма-кетликда ёзув тахтасида зинама-зина кўринишида жойлаштирилади; 7) ўқитувчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган ишларга изоҳ бериб, зарур ўринларга ўзгартиришлар киритади; 8) гуруҳларнинг ишлари уларнинг мазмуни, сифати ва дизайнига кўра баҳоланади (баҳолаш жараёни рангли карточкалар воситасида амалга оширилади, яъни талабалар ўзлари сифатли деб топган ишни рангли карточкалар ёрдамида белгилайдилар (иш устига карточка ёпиштирилади), энг кўп карточкага эга ишга юқори балл берилади).
Методни қўллашда талабалар қуйидаги шартларга амал қиладилар: 1) кичик мавзулар бўйича имкони борича маълумотларни тўла баён эта олишлари лозим; 2) кичик гуруҳларнинг ишларига баҳо берадилар.
13-мавзу: Махсус (коррекцион педагогика)
Машғулот учун материаллар
1. Талабалар учун топшириқ:
Махсус (коррекцион) педагогиканинг умумий моҳияти, бола ривожланишидаги нуқсонларни ташхис қилиш тамойиллари ва методларига оид қуйидаги блиц-сўров саволларига жавоб беринг.
1. Махсус педагогика қандай фан?
2. Махсус педагогиканинг соҳаларини кўрсатинг.
3. Махсус педагогиканинг асосий вазифалари нималардан иборат?
4. Махсус педагогика категорияларини санаб беринг.
5. Аномал ўқувчилар билан олиб бориладиган махсус ишларнинг асосий йўналишлари нималардан иборат?
6. Ривожланишдаги нуқсонлар қандай туркумларга бўлинади?
7. Ривожланишдаги нуқсонларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари нималардан иборат?
8. Бола ривожланишидаги нуқсонларни ташхислаш тамойиллари қайсилар?
9. Психологик-педагогик текшириш методларини санаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |