IV. Талабалар учун топшириқ:
Кичик гуруҳларга бириккан ҳолда қуйидаги топшириқларни бажаринг:
1-гуруҳ: мактабгача таълим ёши болаларига хос ёш ва психологик хусусиятларни акс эттирувчи жадвал, схема ёки кластерларни яратиш.
2-гуруҳ: бошланғич таълим ёши болаларига хос ёш ва психологик хусусиятларни акс эттирувчи жадвал, схема ёки кластерларни яратиш.
3-гуруҳ: ўсмир ўқувчиларга хос ёш ва психологик хусусиятларни акс эттирувчи жадвал, схема ёки кластерларни яратиш.
4-гуруҳ: ўспирин ўқувчиларига хос ёш ва психологик хусусиятларни акс эттирувчи жадвал, схема ёки кластерларни яратиш.
V. Талабалар учун топшириқ:
Кичик гуруҳларга бириккан ҳолда ижодий фаолиятни ташкил этиш орқали “Шахс ва унинг камолоти” мавзусида схема, жадвал ёки кластерларни яратинг.
VI. Талабалар учун топшириқ:
Мавзуга оид қуйидаги тест саволларига жавоб қайтаринг:
1. Индивид ким?
A) хатти-ҳаракатларини онг орқали бошқариш имкониятига эга бўлмаган биологик мавжудот;
B) хатти-ҳаракатларини шартли рефлекслар ёрдамидагина ташкил эта оладиган биологик мавжудот;
C) хатти-ҳаракатларини шартли рефлекслар ҳамда юксак даражада тараққий қилган онг ёрдамида ташкил эта оладиган биологик мавжудот;
D) хатти-ҳаракатларини юксак даражада тараққий қилган онг ёрдамида ташкил эта оладиган биологик мавжудот.
2. Шахс ким?
A) шахсий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи ижтимоий мавжудот;
B) муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга эга бўлган ижтимоий мавжудот;
C) психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга эга бўлган ижтимоий мавжудот;
D) психологик жиҳатдан тараққий этган ҳамда маълум даражада маънавий-ахлоқий сифатларга эга ижтимоий мавжудот.
3. “Шахснинг ривожланиши” деганда нима тушунилади?
A) шахсга хос бўлган барча туғма хусусиятларнинг бойиб бориши, янги сифатларнинг ҳосил қилиниши, шунингдек, организмнинг анатомик тузилиши, физиологик ва психологик функцияларнинг такомиллашиши, фаолият ҳамда хатти-ҳаракатнинг миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгариб бориш жараёни;
B) шахсга хос бўлган барча туғма хусусиятларнинг бойиб бориши, янги сифатларнинг ҳосил қилиниши;
C) шахс организмининг анатомик тузилиши, физиологик ва психологик функцияларнинг такомиллашиши;
D) шахс фаолияти ҳамда хатти-ҳаракатининг миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгариб бориш жараёни.
4. Шахс ривожланишига қандай омиллар таъсир кўрсатади?
A) ирсият, табиий муҳит, ижтимоий муносабатлар;
B) муҳит, тарбия, билим;
C) ирсият, муҳит, тарбия;
D) тарбия, ирсият, фаолият мазмуни.
5. Инсон камолатида уч нарса – ирсият, муҳит, тарбия муҳим рол ўйнайди деган фикрни илк бор илгари сурган Шарқ мутафаккирининг номини аниқланг:
A) Абу Райҳон Беруний;
B) Абу Наср Форобий;
C) Абу Али ибн Сино;
D) Юсуф Хос Ҳожиб.
6. Шахснинг ривожланиши қандай ҳолатлар билан белгиланади?
A) шахснинг физиологик ва руҳий жиҳатдан камол топиши жараёнида кечадиган миқдор ўзгариш билан;
B) шахснинг физиологик, руҳий ва интеллектуал ўсишини таъминловчи фаолият ва хатти-ҳаракатларининг миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгаришлар билан;
C) шахснинг физиологик ва руҳий жиҳатдан камол топиши жараёнида кечадиган сифат ўзгаришлар билан;
D) шахс камолотида муҳим ўрин тутувчи фаолият кўникмаларининг миқдор ва сифат жиҳатдан такомиллашиб бориши билан.
7. “Шахснинг индивидуал хусусиятлари” деганда нима тушунилади?
A) шахснинг йўналганлиги, қизиқишлари, характерига хос, барқарор, муҳим хусусиятлар;
B) шахснинг йўналганлиги, қизиқишлари, характери, уни бошқалардан ажратиб турадиган ақлий камолотига хос, барқарор, муҳим хусусиятлар;
C) шахснинг йўналганлиги, қизиқишлари, характери, уни бошқалардан ажратиб турадиган ақлий камолоти ҳамда фаолиятининг ўзига хос, барқарор, муҳим хусусиятлари;
D) шахснинг қизиқишлари, характери, ақлий камолоти ҳамда фаолиятининг ўзига хос, барқарор, муҳим хусусиятлари.
8. Педагогикада қабул қилинган ёш даврларини кўрсатинг:
A) гўдаклик даври, болалик даври, мактабгача таълим даври, бошланғич таълим даври, ўсмирлик, ўспиринлик;
B) гўдаклик даври, болалик даври, мактабгача таълим даври, кичик мактаб ёши даври, ўрта мактаб ёши даври, катта мактаб ёши даври;
C) гўдаклик даври, мактабгача таълим даври, кичик мактаб ёши даври, ўрта мактаб ёши даври, катта мактаб ёши даври;
D) гўдаклик даври, мактабгача таълим муассасасигача бўлган давр, мактабгача таълим даври, бошлан?ич таълим даври, ўсмирлик, ўспиринлик.
9. “Ўтиш даври” ҳисобланган ўсмирлик ёши учун характерли бўлган хусусият нимадан иборат?
A) жисмоний фаолликнинг ортиши, шахси сифатида ўзини намойиш қилишга интилиш;
B) жинсий етилиш ва интенсив (тезкор) ривожланишнинг кузатилиши, мустақиллик ҳамда ўзини намойиш қилишга интилиш;
C) ижтимоий фаоллик кўникмаларининг шаклланиши, мустақилликка интилиш;
D) ўз хатти-ҳаракатларини мустақил равишда баҳолай олиш лаёқатининг ривожланиши ва жисмоний фаолликнинг ортиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |