“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


-мавзу: Шахснинг ривожланиши, тарбияси ва ижтимоийлашуви



Download 3,63 Mb.
bet207/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

2-мавзу: Шахснинг ривожланиши, тарбияси ва ижтимоийлашуви
Машғулот учун материаллар


I. Талабалар учун топшириқ:
Мавзуга доир саволларга жавоб қайтаринг. Талабаларга қуйидаги саволлар берилади:
1. “Индивид” тушунчаси қандай маънони англатади?
2. Шахс ким?
3. “Шахснинг ривожланиши” деганда нима тушунилади?
4. “Индивидуаллик” деганда нимани тушунасиз?
5. “Шахсга хос индивидуал хусусиятлар” тушунчаси нимани ифодалайди?
6. Шахс тарбиясига қандай омиллар таъсир кўрсатади?
7. Шахснинг ривожланишида фаолият қандай ўрин тутади?
8. Шахснинг ривожланиши учун қандай ёш даврлари хос?


II. Талабалар учун топшириқ:
Мавзуга доир масалалар юзасидан дебат ташкил этинг.
Бу ўринда дебат уюштириш учун қуйидаги масалалар таклиф қилинади:

Муҳокама учун 1-масала:


1. 1) ўқувчининг қандай шахс бўлиб вояга етишида биологик омиллар юқори ўрин тутади;
2) ўқувчининг қандай шахс бўлиб вояга етишида ижтимоий омиллар ва тарбия муҳим аҳамиятга эга.

Муҳокама учун 2-масала:


1) ўқувчига хос ахлоқий сифатлар биологик хусусиятларга кўра умр бўйи ўзгармайди;
2) ўқувчига хос ахлоқий сифатлар ижтимоий омиллар ва тарбия таъсирида доимий равишда ўзгариб боради.

Муҳокама учун 3-масала:


1) биологик хусусиятларга кўра соғлом муҳитда тарбияланаётган болада ҳам аждодларига хос бўлган қусурлар албатта намоён бўлади;
2) ижтимоий омиллар ва тарбия таъсирида ашаддий жиноятчи бўлган шахснинг фарзандлари маънавиятли шахслар бўлиб вояга етишлари мумкин.
III. Талабалар учун топшириқ.
Мавзуга доир қуйидаги муаммоли вазиятларнинг ечимларини топинг:
1-вазият. Азиз оилада ёлғиз ўғил эди. Шу сабабли ота-онаси уни эркалаб ўстирдилар. Азиз нимани хоҳласа, ота-онасини ўша нарсани муҳайё қилардилар. Азиз ёшлигиданоқ кийим-бошларни тартибга келтириш, ўйинчоқларни жой-жойига қўйиш, хонасини тартибга келтириш каби оддий юмушларни ҳам ўзи бажармади. Мактабга борганида ҳам эрталабки нонуштани тайёрлаш, кийим-кечаклар ва ўқув қуролларини тартиб келтириш каби юмушларни ҳам унинг ўрнига онаси бажарди. Мактабда ҳам ўқув фанларини яхши ўзлаштира олмади, аммо ота-онаси бунга эътиборсиз бўлишиб, “ҳали ёш кейинчалик яхши ўқир” деб ўзларини овутишди. Йиллар ўтди, Азиз вояга етиб олий таълим муассасасига ота-онасининг кўмаги билан ўқишга кирди. Ўқишни ҳам ота-онаси ёрдамида тамомлади. Мутахассис сифатида иш бошлаганида меҳнат қилишга тоқати йўқлиги сабабли бир йилда бир неча бор иш жойини ўзгартирди. Азиз бир жойда астойдил ишламаса-да, ота-онасининг топганлари билан бекаму кўст ҳаёт кечирарди. Кутилмаганда ота-онаси автоҳалокатга учрадилар ва касалхонада вафот этдилар. Дастлабки йиллари Азиз ота-онаси йиққан маблағ ҳисобига кун кечирди. Бироқ, йиллар ўтиши билан бу маблағ камайди. Ҳали ҳам меҳнат қилишга тоқати етмас, аммо эҳтиёжларини “жиловлаш” ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасди. Осон маблағ топиш мақсадида ўзига тўқ хонадонлардан бирига ўғриликка кирди. Аммо ниятига ета олмай, ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
1. Сиз қандай фикрдасиз, шахсда меҳнат қилиш кўникмалари неча ёшдан бошланади?
2. Азизнинг фожиаси нимада деб ўйдайсиз: йўл қўйилган хатодами ёки Азизнинг меҳнат қилишни истамаганлигими?
3. Инсон меҳнат қилмай ёки касбий фаолият билан шуғулланмай кун кечириши мумкинми?
4. Сизнинг фикрингизча, ҳаётда мутлақо меҳнат қилишни истамайдиган кишилар ҳам топиладими?

2-вазият. Ҳар доим ҳам меҳнат қилиш машаққатли кечади. Зеро, уни ташкил этиш учун жуда кўп жисмоний ёки ақлий меҳнат сарф қилинади. Бироқ, донишмандлардан бири: “Меҳнат мен учун – маънавий эҳтиёж” деган фикрни билдирган. Сизнингча, бу фикр тўғрими?


1. Наҳотки машаққатли меҳнат маънавий эҳтиёжни қондириш воситаларидан бири бўлса?
2. Қандай шароитда машаққатли бўлса-да, меҳнат маънавий эҳтиёжга айланиши мумкин?
3. Сизнинг фикрингизча, меҳнатнинг қандай тури (жисмоний ёки ақлий меҳнат) кўпроқ маънавий эҳтиёжни қондиришга хизмат қилади?
4. Сиз ҳам донишманднинг юқорида келтирилган ўгитини ўзингиз учун шиор қилиб олишингиз мумкинми?



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish