Педагогик компетентлик ва креативлик асослари” модули буйича у к у в у с л у б и й м а ж м у а



Download 226,12 Kb.
bet19/21
Sana22.02.2022
Hajmi226,12 Kb.
#115533
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ped.kompetentlik

Педагогик хамдардлик - педагог томонидан талабалар, ота-оналар ва хамкасбларининг хатти-харакатлари, хиссиётлари, хаётий интилишлари, табиатларини тушуниш, бошкалар нуктаи назарини маъкуллаш асосида
жамоадаги муносабатларни меъёрда ташкил этилишини таъминлаш Ч /
Педагогик хамдардлик асосида педагог талаба шахси, унинг истакларини тушуниш ва у оркали талабаларга самарали таъсир этиш зарурлигини англайди.
Педагогик мулокотни ташкил этишда педагог, айникса, ёрдамига мухтож талабаларга алохида эътибор бериш, хар бир талабада турли укув фанлари асосларини узлаштиришга кизиктириш усулларини, хамкорлик, ижодкорликка асосланган мехнатни ташкил этишни олдиндан уйлаб куйиш лозим.
Педагогик амалиёт педагог томонидан ташкил этилаётган мулокотни бир неча турга ажратиш мумкинлиги курсатади. Педагоглар уз фаолиятларида мулокотнинг куйидаги турларига таяниб иш курадилар:
С N
Педагогик мулокот турлари:

  1. узаро ижодий фаолиятга кизиктирадиган мулокот;

  2. узаро дустона муносабатга асосланган мулокот;

  3. муайян масофани саклаган холда ташкил этиладиган мулокот;

  4. куркитиш, тахдид кидишга асосланган мулокот;

  5. хазил-мутойибага, юморга асосланган мулокот

Педагог томонидан жамоа билан мулокотни уюштириш техникасини доимий равишда тахлил килиб бориш максадга мувофикдир. Маълум вазиятларда педагог рахбар сифатида талабалар фаолиятларини бошкаради. Бу жараёнда хам мулокот етакчи омил хисобланади. Бирок, мулокотнинг самарадорлиги рахбар сифатида намоён булаётган педагог томонидан кандай мулокот услубининг танланганлиги билан белгиланади. Одатда, педагогнинг рахбар сифатидаги мулокот усуллари куйидаги уч турга ажратилади:



Педагогик мулокот услублари



  1. Авторитар услуб. Бунга кура талабалар томонидан барча турдаги фаолиятнинг ташкил этилиши, мазмуни, шакли, метод ва воситаларининг барчаси факат педагог томонидан белгиланади. Талабаларнинг хар кандай ташаббуслари ратбатлантирилмайди, аксинча, буйрук, курсатма, йулланма бериш, шунингдек, жазолаш чораларини куриш оркали талабаларга таъсир этилади. ^атто талабаларнинг фаолиятлари ижобий бахоланган вактда хам уларга булган таъсир турли кесатиклар билан баён этилади. Яъни: “Сендан ижобий хатти-харакатни кутмаган эдим?!”, “Буни кара-я, нахотки узгарган булсанг!?”, “Хара-я, биргина аъло бахо олиш билан узингни яхши инсон булиб колган деб хисоблайсанми!?” ва хк. мазмундаги рагбатлар, улар асли ижобий холатни эътироф этишга йуналтирилган булса-да, талабани янги ютукдарига илхомлантирмайди. Аксинча, унда таълим олишга, таълим муассасасига ва педагогларга нисбатан совукконликни юзага келтиради.

  2. Демократик услуб. Унга кура педагог педагогик фаолиятни ташкил этишда жамоанинг фикрига таяниб иш куради. Укув машгулотлари ва тарбиявий ишларни ташкиллаштиришда хар бир талабанинг фикрини инобатга олишга, уларни умумлаштирган холда энг самаралисини танлаб олишга интилади. Мухокамалар чогида барча талабаларнинг иштироклари таъминданади. Талабалар томонидан билдирилаётган ташаббуслар куллаб- кувватланади, мавжуд имкониятлардан келиб чиккан холда бу ташаббуслар амалиётга татбик этилади. Бу услубдан фойдаланаётган педагог зиммасидаги вазифа факатгина талабаларнинг фаолиятини назорат килиш, тузатишлар киритишдан иборат эмаслигини англаб етади. Асосий эътиборни талабаларнинг ютукларини эътироф этган холда ёки уларнинг хатоларини узларига англатган холда самарали тарбия чорасини куришга каратади. Хар бир талабанинг ютуги алохида эътироф этиладики, бу эса уларни янги зафарларга эришишга рухлантиради. Ушбу услубга асосланиб иш курадиган педагог хар бир талабанинг кизикишлари ва кобилиятларини хисобга олган холда бажариладиган ишларни тутри таксимлашга харакат килади, фаол талабаларни такдирлаб боришни фаолиятининг асосий йуналиши сифатида белгилайди. Педагог талабалар билан мулокотни урнатишда илтимос, маслахатга таяниб иш куради.

  3. Либерал услуб. Одатда бу услуб педагог ва талаба муносабтларининг келишувчанликка асосланишини таъминлайдиган услуб сифатида эътироф этилади. Бу услубга кура иш юритадиган педагог талабалар томонидан содир этилаётган салбий холатларга хам эътибор бермасликка интилади. Талабаларни тартибга чакириш, вазиятдан келиб чиккан холда уларнинг фаолиятини тутри бахолаб, жазолаш зарур булган вазиятларда хам индамасликни одат килиб олади. Бу эса талабаларнинг одобсиз, ялков, масъулиятсиз булишларига олиб келади. Либерал услубни маъкул курадиган педагог талабалар хаёти билан мутлако кизикмайди, уларнинг фаолиятларига аралашмайди, хал килувчи вазиятларда масъулиятни уз зиммасидан сокит килади. Айрим холатларда бир-бирига зид булган фикрларни хам бирдек маъкуллайди. Бу тахлитда иш курадиган педагог обруга эга булмайди. Чунки унга ишониш мумкин эмас.

Педагогик фаолиятни ташкил этишда педагогнинг нафакат узи, балки унинг
ижобий таъсири асосида талабалар хам мулокот маданиятини узлаштириб боришлари лозим.
/ X
Мулокот маданияти - мулокот жараёнини ахлокий меъёрлар,
ижтимоий талабларга мувофик ташкил этиш асосида
сухбатдошни тушуна олиш эхтиёжи ва кобилиятига эгалик
V J
Таълим амалиёти педагогик мулокот жараёнида педагоглар томонидан куйидаги камчиликларга йул куйилишидан далолат беради: эхтиётсизлик, шахсиятпарастлик, сухбатдошни ортикча мажбурлаш; сусткашлик, узини жуда юкори ёки паст куйиш; хаддан ташкари жонбозлик курсатиш.
Педагогик релаксация. “Фан-техника тараккиётининг хозирги боскичида, ишлаб чикариш муносабатларининг жадаллашуви, халк хужалигининг турли жабхаларида янги технологияларнинг жорий этилиши ва шу каби катор омиллар инсон рухиятига олдингиларига караганда купрок жисмоний, рухий зурикишлар бермокда”. Педагог фаолиятида рухан ёки жисмонан толиккан талабаларда рухий хамда жисмоний чарчокларни бартараф этишга хам эътибор каратиш талаб килинади. Мазкур талаб салбий рухий омиллар таъсири кучайган, катта хажмдаги ахборотлар билан тукнашиш руй бераётган мавжуд шароитда айникса мухим ахамият касб этади. Талабаларда рухий ва жисмоний толикишларни бартараф этишга каратилган педагогик фаолият “релаксопедия” (лот. “relaxation” - кувватсизлик, заифлашиш, рухан ёки жисмонан холда тойиш; холдан тойишни бартараф этиш педагогикаси) деб номланади. Сунгги йиллар жахон таълими амалиётида ушбу педагогика имкониятидан кенг фойдаланилмокда.

Download 226,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish