Программалаш асослари
Мавзусини ўқитиш методикаси
Бобони ўрганишдан асосий мақсад - ўқувчиларга масалаларни ЭҲМда ечиш ҳақида асосий тушунчаларни бериш,
Мавзуларни ўрганишда қуйидагича мавзувий режалаштириш тавсия этилади.
-
№
|
Маълумотлар мавзуси
|
Маъруза
|
Амалий машғулотлари
|
1.
|
Масалаларни ЭҲМда ечиш
|
2 соат
|
|
2
|
Алгоритм тушунчаси. Алгоритм турлари.
|
2 соат
|
|
3
|
Программалаш асослари
|
6 соат
|
6 соат
|
4
|
Паскаль тилида программалаш
|
10 соат
|
4 соат
|
|
Жами
|
20 соат
|
10 соат
|
Биринчи мавзунинг кисқача мазмуни
Масалаларни ЭҲМда ечиш босқичлари
ЭҲМ билан бевосита ишлашдан олдин қандай босқичларни бажариш кераклигини кўриб чиқамиз. Исталган ҳаётий ёки математик, физик ва ҳоказо масала шартларини ифода қилиш дастлабки маълумотлар ва фикрларни тасвирлашдан бошланади ва улар қатъий таърифланган математик ёки физик ва ҳоказо тушунчалар тилида баён қилинади. Сўнгра ечишнинг мақсади, яъни масалани ечиш натижасида айнан нимани ёки нималарни аниқлаш зарурлиги кўрсатилади.
Масала шартининг аниқ ифодаси масаланинг математик (физик ва ҳоказо) қўйилиши деб ҳам аталади ва исталган масалани ечиш энг аввал унинг қўйилишидан бошланади. Масаланинг қўйилишида бошланғич маълумотлар ёки аргументлар ҳамда қийматлари аниқланиши керак бўлган катталиклар, яъни натижалар ажратилади. Масалани қўйиш уни ечишнинг б и р и н ч и б о с қ и ч и бўлади.
Амалий масалаларни ҳал этишда объектлар – табиат ҳодисалари, физик ёки ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот ишлаб чиқариш режалари ва шу кабилар билан иш кўришга тўғри келади. Ана шундай масалаларни қўйиш учун аввал текширилаётган объектни математик атамаларда тавсифлаш, яъни иложи бўлса унинг математик моделини (ифодасини) қуриш керак, бу ифода эса ҳақиқий объектни текширишни математик масалани ечишга келтириш имконини беради. Моделни ҳақиқий объектга мослик даражаси амалиётда тажриба орқали текширилади. Тажриба қурилган моделни баҳолаш ва лозим бўлган ҳолда уни аниқлаштириш имконини беради. Бу масалаларни ЭҲМ да ечишнинг иккинчи босқичини ташкил этади. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар доим ҳам қўйилган масаланинг математик моделини яратиб бўлмайди.
Юқорида келтирилган масаланинг математик моделини тузамиз. Бу масалада х деб ўқувчилар сонини белгиласак, у
ёки 3х - 84=0
кўринишдаги чизиқли тенгламага келади. Бу ерда 3 ва 84 бошланғич маълумотларни, х эса натижани ифодалайди.
Масаланинг математик модели яратилгандан сўнг, уни ечиш усули излана бошланади. Айрим ҳолларда масаланинг қўйилишидан кейин тўғридан – тўғри, масалани ечиш усулига ҳам ўтишга тўғри келади. Бундай масалалар ошкор кўринишдаги математик модел билан ифодаланмаслиги мумкин. Бу масалаларни ЭҲМ да ечишнинг учинчи босқичини ташкил қилади.
Навбатдаги, яъни тўртинчи босқичда, масалани ЭҲМ дан фойдаланиб ечиш учун унинг алгоритми тузилади. Алгоритмни турли – туман кўринишда ёзиш мумкин. Информатика курсининг асосий вазифаларидан бири ҳам алгоритм тузиш усулларини ўрганишдан иборатдир. Бу жараёнда талабаларда, ўқувчиларда масалани ечишнинг алгоритмик усули, яъни алгоритмик фикрлаш усули вужудга келади.
Алгоритмнинг ЭҲМ да бажарилиши учун у дастурлаш тилида ёзилган бўлиши лозим. Бу масалани ечишнинг бешинчи босқичи бўлиб, унда бирор бир усулда ёзилган алгоритм маълум бир дастурлаш тилига кўчирилади.
Олтинчи босқич – дастур кўринишда ёзилган алгоритмни ЭҲМ ёрдамида бажариш. Бу босқич натижа олиш билан тугалланади.
Ниҳоят, масалани ечишнинг якунловчи еттинчи босқичи олинган натижаларни таҳлил қилишдир. Бу босқич олинган натижалар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини аниқлаш мақсадида бажарилади.
Шундай қилиб, масалаларни ЭҲМ да ечиш босқичлари билан танишиб чиқдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |