Педагогик атамалар луғати



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/148
Sana25.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#286049
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   148
Bog'liq
'ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУАТИ

Синов дарси – педагогик амалиётни ўташ даврида педагогика олий ўқув 
юрти талабалари томонидан ўтиладиган дарс. 
Синов дафтарчаси – олий ўқув юрти талабалари, касб-ҳунар коллежлари ва 
академик лицей ўқувчиларининг муайян таълим муассасасига тегишли эканлигини 
тасдиқловчи академик хужжат. 
Синф, ўқув синфи 1) ўқув йили давомида ягона ўқув дастури бўйича 
шуғулланувчи ўқувчилар жамоаси; 2) бадиий ўқув юртларида ўқувчиларнинг 
бирор ўқув предмети бўйича ихтисослаштирилган гуруҳи (масалан, композиция 
синфи); 3) мактабда ўқувчилар шуғулланадиган хона; 4) махсус жиҳозланган, 
муайян санитария-гигиена талабларига (ёритилиши, майдони ва бошқаларга кўра) 
жавоб берадиган ўқув хонаси. 
Синф журнали – ўқувчиларнинг ўқув йили давомидаги ўзлаштириши, 
дарсга қатнашиши ва ўрганган мавзулари ифодаланган асосий ҳужжат. 
Синф раҳбаримуайян синфга бириктирилиб, мазкур синф ўқувчилари 
жамоаси билан таълим-тарбиявий ишлар олиб борадиган ўқитувчи. 
Синф сардори – умумий ўрта таълим мактабларида синф интизоми, мактаб 
тартиб-қоидаларига риоя этиш, тадбирларда, фанлардан ўзлаштиришни назорат 
қилишда синф раҳбарига яқиндан кўмаклашувчи ўқувчи. 
Синфдан ташқари ишлар – 1) умумий ўрта таълим мактаби ўқув тарбиявий 
ишининг таркибий қисми, ўқувчиларнинг бўш вақтини ташкил этиш шаклларидан 
бири; 2) дарсдан ташқари вақтда ташкил этиладиган мақсадга қаратилган 
машғулотлар. 
Синфдан ташқари ўқиш – мактаб адабиёт ўқув дастурида синфда ўрганиш 
учун тавсия этилмаган адабий асарлар, ёзувчи ва шоирлар ҳаёти ва ижоди ҳақида 
ташкил этиладиган ўқишлар. 
Синфларни комплектлаш – ўқув йили бошида ўтказилиб, ўқувчиларининг 
ёши, тайёргарлик даражаси, синфни тўлдириш меъёрларига кўра уларнинг 
синфларга тақсимланиши. 
Сиртдан ўқиш – тегишли ўқув дастури ва режага кўра , асосан мустақил 
равишда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўрта махсус ва олий таълим олиш 
жараёни.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish