ламан”, деб қолди. У 25 минг доллар тўлашга тайёр эди. Биз
энди 25 минг топсак бўлди эди.
“Зўр-ку! - деб Роберт қичқириб юборди.
- Эртага мен
аниқроқ ахборотни бераман”.
Дьюнинг қўнғироғи йўлдалигимизда жиринглаганди.
Мен шерикман, деганда калламга қувонли бир фикр келди.
Мен Робертга қараб: “Агар кўчмас мулк билан шунча йил-
дан бери шуғулланиб юрган Дьюга битим ёққан экан, демак,
яхггти
битим бўлибди-да!” дедим.
У
менга қўшилди.
Шунда мен кулиб унга: “Кел, битимни ўзимиз амалга
ошириб қўяқолайлик, 100 фоиз тўловни ўзимиз қиламиз!”
дедим.
Роберт машинани четга олиб тўхтатди. “Сен тўғри тушун,
агар биз ҳамма тўловни ўзимиз қилсак, қийналиб қоламиз”.
Иккаламиз ҳам ўйланиб қолдик. Иккимиз ҳам ўзимизча хаёл
сурардик. Кейин Роберт менга қараб: “Майли, мен розиман!”
деди.
Бизнинг бу ишимизни кўпчилик тентакликка йўйиши
мумкин эди, бундай фикр ўзимизда ҳам пайдо бўлди. Биз
яхши
таклифдан бош тортиб, ҳеч нарсасиз қолишимиз ҳам
мумкин эди. Картага ҳаммаси тикилганди.
Шундай қилиб, биз яна бошлаган жойимизга қайтдик: 50
минг доллар топишимиз керак эди. Биз у банкдан бу банкка
қатнадик, лекин ҳаммаси бир рад жавобини беришди. Биз
танишларимиздан яхшигина фоизга пул ҳам сўрадик, аммо
бўлмади. Ўз ҳамёнимизни титкилаб, арзимаган пул топган-
дик. Ўз бизнесимиз устида ишлаб, икки ҳафта ичида қўшим-
ча даромад олишни ишлаб чиқцик. Хуллас, ҳаммаси бўлиб
бизда 25 минг доллар пайдо бўлди.
Биз енгилмадик. Шартномага уч кун вақт қолганди.
Охирги умид билан ўзимизнинг
банкимизга бордик, тўгри-
си, бу банк бизга пул беришини хаёлимизга ҳам келтира
олмагандик. Чунки ўша пайтда бу банк янги очилган ва ҳи-
соб рақамимизда 3,5 минг доллар пулимиз бор эди, холос.
Банкка кириб бориб, менежеримиз Жемсни чақириб
бери-
шларини сўрадик. Банк катта эмасди. Жемс ҳам биз каби
117
яқиндагина бу шаҳарга келганди. Биз унга мақсадимизни
тушунтирдик. Пулни қандай қайтариш бўйича пул оқими
ҳақида гапирдик. Жемс бизни эшитиб ўтириб, хотиржамлик
билан деди: “Қарасам, сиз болалар жуда довюракка ўхшай-
сизлар. Биринчидан, мен сизларнинг бизнинг банкимизда
қанча пул сақлаётганингизни жуда яхши биламан. Иккин-
чидан, бизнинг мижозга айланганингизга ҳеч қанча бўлма-
ди ҳам”. Биз бизни бирор яхшилик кутмаётганини тушуниб
бораётгандик. Жемс давом этиб: “Агар бир дақиқага сизлар-
нинг қарз олишингизга ишонган бўлсам, биринчи қилади-
ган ишим мана шу қоғозларга имзо қўйиб беришингларни
сўраган бўлардим. Нега энди сизлар шуни қилмаслигингиз
керак? - таклиф қилди у.
Биз ўзимизча у бизни ранжитмаслик йўлини қидириб,
аста “йўқ” демоқчи деб ўйлаб ўтиргандик. Биз қоғозларга
имзо қўйдик ва уларни Жемсга узатдик. У қоғозларни пап-
касига эҳтиётлик
билан солиб, жилмайганча шундай деди:
“Табриклайман! Сизлар ҳозиргина пулга эга бўлдинглар!”
Биз карахт ҳолга тушиб қолгандик. “Ростданми?! Сиз
бизга пул берасизми?” ишонқирамай сўрадим мен. “Битим
жуда фойдали, - жавоб берди у. - Бундан ташқари, биз бор-
йўғи икки марта учрашган бўлсак-да, сизларга қараб сезиб
турибман, ўз ишингизга вафодор кўриняпсизлар, бундан
кейин маблағ қўйишингизга ҳам эътибор билан қарашингиз-
га ишонаман. Сизларга омад!”
Биз банкдан ўз бахтимизга ишонмаган ҳолда чиқиб кел-
дик ва брокеримизга қўнғироқ қилдик ҳамда
уйнинг бо-
шланғич тўловини 100 фоиз қилиб тўладик.
Агар тушунсангиз, аслида банк менежерининг бизга қарз
бермаслигига тўла ҳаққи ҳам бор эди. Биз тушундикки, у
бизга имконият бермоқчи бўлганди. Баъзан пул кутмаган
жойингиздан униб қолиши мумкин. Асосийси бизда ўша
уйни сотиб олиш истаги жуда кучли эди, агар шундай кучли
хоҳиш бўлмаганда ва брокеримиз қаттиқ муддат қўймагани-
да биз пул топа олмаган ҳам, уйнинг эгасига айланмаган ҳам
бўлардик, - деб тушунтирдим мен.
118