Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т


“Пулни ҳамиша топиш мумкин”



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

Пулни ҳамиша топиш мумкин”
Мен дугоналаримга дедим:
Ўтган ҳафта менга брокер навбатдаги лойиҳага пул қўй- 
ишимни айтди. Бир-икки мунозаралардан кейин менинг 
таклифим қабул қилинди. Мен учта жойдан биринчи тўлов 
учун пул олишимни брокер кўриб турибди. Тан оламан, 
мени бу ишни уддалай олмайди, деб ўйлаб у бир оз асабий-
122


лашди ҳам. Шартномани имзолаганимиздан сўнг унга мен: 
Яхши битим учун сизга катта раҳмат. Яна бирорта шундай 
иш чиқиб қолса, қўнғироқ қилинг. Хоҳласангиз, эртагаёқ!” 
дедим. У ҳайрон назар билан менга қараб: “Эртага?! Нима 
сизда пул борми? Мен охирги ишимизда ҳамма маблағингиз- 
ни ишлатиб бўлдингиз, деб ўйлагандим”, деди. Мен ишонч 
оилан унга қараб жилмайиб: “Яхши битим бўлса, ҳамиша 
мен пул топа оламан”, дедим.
Энди мен сизларга биз Роберт билан кўп йиллардан бери 
қўллаб келаётган охирги маслаҳатимни бераман. У сизга 
ҳаёт тарзингизни ўзгартирмаган ҳолда, ҳар куни пул топа 
олишингизга ёрдам беради.
ЎН УЧИНЧИ БОБ 
ЯНА БИРОЗ ПУЛ ҲАҚИДА
Яхши мақсад

цийин машцца ўхшайди: 
ҳамма кучингизни ииллатишингизга тўгри ке- 
лади.
Мери Кэй Эш
- Хўш, қандай маслаҳат экан? - сўради Трейси.
- Бир воқеани эшитинг бўлмаса, - бошладим мен. -
1'.дингизда бўлса, мен сизларга биз Роберт билан Орегона- 
га келганимизда йигган пулимиз у ёқда турсин, ҳисобларни 
тўлашга ҳам пулимиз йўқ эди, деб айтгандим?
Дугоналарим бош чайқашди.
- Айнан ўша пайтда биз ҳаётимизда бирор ўзгариш қил- 
масак бўлмаслигини тушундик, агар бундай қилмасак, ҳеч 
қачон молиявий муаммолардан бошимиз чиқмасди ҳам.
- Нима қилдинглар? - қизиқиш билдирди Лесли.
- Биринчи навбатда биз ҳисобчи ёлладик, - жавоб бер- 
дим мен.
123


— Нимага ҳисобчи?! - ҳайрон бўлди у. — Сен ахир пули- 
миз йўк эди, дегандинг-ку. Ҳисоблашга ҳеч нарса бўлмаса, 
ҳисобчининг нима кераги бор?!
- Биласанми, ўз молиявий аҳволинг борасида ўзингни 
алдаш жуда осон, шундаймасми? — сўрадим мен. — Мен 
ўшанда қанақадир моддий муаммоларимиз ўз-ўзидан ечила- 
ди, деб ўйлагандим. Мен асли оптимистман, аммо муаммо- 
ларга қарагим келмасди. “Мен улар ҳақида ўйламасам, улар 
шунчаки ўзи йўқолади”, деб бир сеҳрли сўзлардек шуни қай-
тариб юрардим.
- Нима, сен фикрларни ўқий оласанми?! Мен ҳам шун- 
дай қиламан, - кулиб юборди Лесли.
- Ишон, ҳақикатни бўйинга олгандан кўра шу осон, - 
жавоб бердим мен. — Шунинг учун мен энг қийинини қил- 
дим: ҳисобчи ёлладим ва у билан ойда икки марта учрашиб 
турдим. Ҳар икки ҳафтада Бетти менга молиявий аҳволимиз 
ҳақида унчалик кўнгилни кўтармайдиган ҳақиқатни етказиб 
турарди. Бетти ҳар учрашганимизда ҳар бир ҳисоб рақами ва 
ҳар доллар ҳақида яхшилаб аниқлик киритиб олмагунимиз- <
ча мени қўйиб юбормасди. Бу ҳолат ёқимли эмасди. Мен ҳар 
учрашувга ҳадик билан борардим.
— Бу ҳикоянгда бирор арзигулик нарса борми ўзи? — ҳа- 
зиллашди Трейси.
Мен жилмайдим.
— Яхши томони шундаки, мен ўз молиявий аҳволимизни 
аниқ билардим. Мен ҳаммаси яхши, деб юрмасдим ва ҳам- 
маси ўзидан ўзи ўрнига тушади, деб ҳам ўйламасдим. Мен 
қанча даромадимиз ва қанча харажатимиз борлигидан воқиф 
эдим. Биз аҳволимизни яхши тушунардик, қаерга бориши- 
мизни, қандай қарор қабул қилишни ва нима қилишни би- 
либ турардик. Бетти йўклигида туяқушдек бошимни қумга 
тиққанча яшардим. Бу ресторанга қўнғироқ қилиб, ўзин- 
гнинг қаердалигингни айтмай, унга қандай боришни сўраш- 
дек гап. Агар одам ўзининг қаердалигини билмаса, қаёққа 
боришини қаердан билсин? Шунинг учун сиз агар молиявий 
мақсадларингизни аниқлаштириб олишни истасангиз, авва-
124


ло ҳозирги пайтда қандай аҳволдалигингизни билишингиз 
лозим.
Зарурий маслаҳат
Ҳисобчи билан учрашувимиздан сўнг Роберт иккимиз ту- 
шундикки, энди ҳеч нарсани кейинга қолдирмаймиз. Ҳар бир 
ишлаб топган тийинимиз ҳисобларга тўлашга кетарди. Биз 
олдин ўзимизга, кейин кредиторларга тўлашимиз керак, деб 
карор қилдик. Мен тушунаман, “биринчи ўзингга тўлаш” ту- 
шунчасини ҳамма турлича тушунади ва маъно киритади. Биз 
уни ўзимизнинг режамизга асосан амалга оширдик.
Бизга келиб тушган долларлардан, қаердан келишининг 
аҳамияти йўқ, 30 фоизини ўзимизда қолдиришга, яъни ҳар 
100 доллардан 30 долларни, ҳар бир доллардан 30 центини 
ўзимизга олиб қолишга қарор қилдик.
Кейин биз у пулларни учта ҳисобга тарқатдик:
1. Сармоядорликка (10 фоиз)
2. Жамғармага (10 фоиз)
3. Хайрия учун (10 фоиз)
Қолган пуллар харажат ҳисоб рақамларига кетди. Бу би- 
лан биз олдин ўзимизга тўлов қилиб, 30 фоиз даромадимиз- 
ни ўз молиявий келажагимиз учун ажратдик.
Бу режанинг қийин томони бунга ҳеч иккиланмай амал 
қилиш эди. “Бу ойга ўзимга тўламай тураман, келаси ойга 
икки ойликни қўяман”, деб бўлмасди. Агар шундай қилсан- 
гиз, келаси ойга аниқ бу ишни қилмайсиз. Асосийси - инти- 
зом, бу қоидани ҳамма даромадли ишларга қўллаш лозим. 
Қанча пул қўйишингизнинг аҳамияти йўқ, аҳамиятлиси бу 
одатни канда қилмаслик. Шундагина бу қоида одатий ҳолга 
айланади.
Фоиз миқдорини ҳар қанча қўйиш мумкин. Биз ўттиз 
қўйганимизга сабаб ўшанда молиявий аҳволимиз шуни 
тақозо қиларди. Агар сиз озроқ фоиз ажратишни истасангиз, 
бу ёмон эмас. Фақат ҳаддан зиёд озайтириб юбормасангиз 
бўлгани.
125


Биринчидан, фоиз оз бўлса, кўзланган мақсадга кечроқ 
эришилади. Иккинчидан, кўп вақтгача натижани кўрмасан- 
гиз, қизиқиш ҳам, одат ҳам йўқолади. Бу ишни қилинг ва 
ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз ўшанда, ҳисобингиз тезда тўлади.
Асосийси ана шу 30 фоиз бизнинг келажагимиз эканини 
тушундик. Агар биз ўша пайтда бунга тайёргарликни бошла- 
маганимизда бугунги келажагимиз бўлмаган бўларди.
- Ахир, бирингиз бирингизга етмай туриб, қандай қилиб 
ҳисобларни тўлардингиз? - сўради Трейси.
Мен кулиб юбордим:
- Айнан шу саволни Бетти ҳам берганди! Бизнинг ўрта- 
мизда қуйидагича суҳбат бўлганди: мен унга: “Бетти, ҳар бир 
кириб келаётган даромаддан 30 фоизини ўзимиз учун йиғ- 
моқчимиз. Биз уларни учта банк ҳисоб рақамига бўламиз ва 
фақат сармоялашга, хайрия ишларига ишлатамиз. Жамғарма 
ҳисоб рақамига тушган пул кутилмаган ишлар учун”, дедим. 
“Аммо сизлар бундай қила олмайсизлар! Сизнинг тўлов ҳи- 
соб рақамларингиз кўп. Уларни қандай қилиб тўламоқчисиз- 
лар?” деди Бетти. “Биз ҳар ой кредиторларга оз-оздан тўлаб 
борамиз. Баъзан озроқ тўласак ҳам бўлади. Агар керак бўл- 
са, ўзим уларга қўнғироқ қилиб айтаман ва тушунтираман, 
биз қарзларни тўлаймиз, фақат кечроқ”, дедим мен. “Менда 
ундан яхшироқ ғоя бор, - деди Бетти. - Келинг, ҳамма ҳи- 
собларни олдин тўланг, кейин эса қолганини йиғаверасиз”. 
“Шундай деб ҳамма айтади, - дедим мен рад этиб. - Муаммо 
шундаки, ҳеч қачон охирида бирор нарса қолмайди. Келинг, 
яхшиси, бизнинг режамиз бўйича ҳаракат қилайлик, креди- 
торларни мен ўз зиммамга оламан”.
Беттига бу ёқмаган бўлса-да, рози бўлишдан бошқа илож 
топа олмади.
- Кредиторлар сизларни қисташмадими? - сўради Лесли.
- Адолатли савол, - жавоб бердим мен. - Мен ҳисоблар- 
ни тўламанг, деб маслаҳат бермайман. Бизнинг мамлакатда 
банкротлик фоизи бошқа малакатларга қараганда жуда катта 
ва кўпинча бу одамлар шунчаки молиявий жавобгарликдан 
қочишади. Биз доим ҳисоб рақамларимизни тўлаб, албатта,
126


уларнинг пулларини беришимизга ишонтириб, кредиторлар 
билан доимий алоқада бўлиб турганмиз. Бу ҳолатда сизлар- 
га бир нарсани кўрсатмоқчиман, молиявий муаммоларни 
ечишнинг турли йўллари мавжуд. Тасаввурни ишга солиш 
лозим. Ўзингизга ўзингиз имконият яратинг. Ўзингиздан 
сўранг: “Агар мен ўзимга биринчи тўлашни истасам, буни 
қандай амалга ошираман?”; “Ҳаётимда нимани ўзгартири- 
шим керак?” Қандайдир пулларни йиғишдан маъно шуки, бу 
билан молиявий келажагингиз барпо бўлади. Яна бир нарса- 
ни айтишим керак, ҳисобларга қўйган пулларимиз миқдори 
биз ўйлагандан-да тез кўпайди.
- Яна бир бор тушунтир-чи, бу ҳисоб рамларининг нима 
кераги бор? - сўради Лесли.
Мен салфеткани олиб, унга қуйидагиларни чиздим:
Сармоялаш 
Хайрия 
Жамғарма
Биринчидан, биз сармоялаш билан шуғулланишга қарор 
қилдик ва бунинг учун сармоядорлик ҳисоб рақами ташкил 
этдик. Иккинчидан, биз бирор нарсани олиш учун олдин 
бериш кераклигига ишонамиз, шунинг учун хайрия ҳисоби 
пайдо бўлди. Ниҳоят, биз жамгарма ҳисоб рақами очдик, бу 
кутилмаган харажатлар ёки алоҳида имкониятлар учун.
- Демак, бундан чиқдики, “биринчи ўзига тўлов қилиш” 
- бу ўзига қандайдир янги туфли сотиб олиш ёки қаергадир 
саёҳатга бориш эмас. Ундан мақсад шуки, молиявий келажак 
учун қайғуриш, - деди ўйчан Лесли.
- Айнан шундай, - дедим мен. - Ва сен энг керакли мав- 
зуга қўл урдинг, чунки баъзи одамлар бу борада нотўғри 
тушунчага эгалар, тер тўкиб, қон ютиб топган пулларини 
беҳудага сарфлашади ва оқибатда ночор аҳволга тушиб қо- 
лишади. Ҳа, айтгандай, мен ўша илк бор сотиб олган икки 
ҳапхонали уйни сармоя ҳисобимдаги пулга сотиб олганман.
- Мен даромадимдан 30 фоизни йиғиб, қолган 70 фоизга 
яшай олишимни тасаввур қила олмасам керак, - деб арз қи- 
либ қолди Лесли.
127


- Агар бу шунчалар осон бўлганда ҳамма шундай қил- 
ган бўларди, - дедим мен. - Кашфиёт қил. Буни қандай қи- 
лишни ўйлаб кўр. Яхшиси, ўтган йили қанча даромад қилга- 
нингни ҳисоблаб чиқ.
- Ҳисобладим, - деди Лесли.
- Энди ўшандан 30 фоизни айир ва тасаввур қил: ҳозир 
ҳисобингда қанча пул бўлган бўларди?
Лесли тасаввур қилди ва ўз фикрлари билан жилмайди.
- Шу ҳақца ўйла. Сен йиғсанг, қанча бўлишини фикрла, 
бунинг учун нималардан кечишинг ҳақида умуман ўйлама, - 
деб таклиф қилдим.
- Сизларда ҳалиям шу 30 фоиз пул қўйиш одати сақла- 
ниб қолганми? - сўради Трейси.
- Ҳа. Фақат ҳозир у 30 фоиз эмас, анчагина кўп. Фарқи 
шундаки, бизнинг пулларимизнинг кўпи сармоялашга ке- 
тяпти.
Биз яна анча суҳбатлашдик, Лесли танлаган ресторандан 
завқ олдик. Биз ўзимизни бўш қўйиб юбориб, атроф-муҳит- 
дан баҳраманд бўлдик ҳам, шунда Леслининг телефони жи- 
ринглаб қолди.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish