Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т


Пулнинг йўқлиги - бир томондан яхши



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

Пулнинг йўқлиги - бир томондан яхши
- Нима учун олдин сармоялаш жойини олдин топиш ке- 
раклигини тушундим. Лекин бир нарсани тушунмай туриб- 
ман, пулнинг йўқлиги ютуқ бўлиши ҳам мумкин. Менимча, 
уни топиш сизларга осон бўлмаган бўлса керак, - деди Трейси.
- Тўғри, пул топиш учун биз оз-мунча куч, вақт сарф- 
ламадик, албатта, кейинги битимларда ҳам, - жавоб бердим 
мен. - Умуман олганда, бизнинг қўлимизда бошланғич тўлов 
учун керакли пул бўлмасди. Олдинига аслида пул бўлмаган,
120


кейин эа пулларимиз бирор нарсага айланма маблағ сифати- 
да ташланган бўларди.
- Хўп, ўша пулнинг йўқлиги нима учун сенга қўл кела- 
ди? - сўради Трейси.
- Чунки унинг йўқлиги ўйлашга мажбур килади, кашфи- 
с гга ундайди. Ҳозир менда биргина маблағ қўйишни билиш- 
дан ташқари, турлича жуда кўп усуллар бор. Шунинг учун 
агар менга ҳозир яхши сармоялаш битими чиқиб қолса, уни 
амалга оширишимда пулнинг йўқлиги халақит қилмайди, - 
дедим мен. - Робертнинг бой отаси қуйидаги сўзни ҳеч қачон 
гапирмасликка ўргатган: “Мен буни уддалай олмайман!”. 
Сен “Мен буни қила олмайман”, дейишинг билан фикрлаш 
жараёни ўша пайтда тўхтайди. Бунинг ўрнига одам ўзидан 
сўраши керак: “Нима қилсам, буни уддалай оламан?”. Бу са- 
вол мияни ишлашга ва иложини топишга мажбур қилади.
Пулни қаердан олиш мумкин
Кўпинча одамлар одатда биринчи навбатда банкдан ссуда 
олишга ошиқишади. Рад жавобини олиб, улар дарров “Мен 
кредит ололмайман”, деган сўз билан таслим бўлишади. 
Яна ўша сўз - “...қила олмайман”. Улар бир нарсани тушу- 
нишмайди: улар учраган банк шунчаки кўчмас мулк учун 
ёки улар танлаган бизнес тури учун ссуда бермайди, холос. 
Турли банклар бор, турли сармоя асбоблари учун пул бери- 
шади. Бундан ташқари, сармоялаш лойиҳаларини маблағ би- 
лан таъминлайдиган алоҳида бошқа ўзаклар ҳам бор. Булар 
ҳақида аста малакангиз ошгандан сўнг билиб оласиз. Қуйи- 
да биз улардан баъзилари ҳақида гаплашамиз.
• Сотувчи томонидан маблағлаштириш. Кўчмас мулкни 
сармоялашда бу ҳолатда банкнинг ролини ўша жойни со- 
таётган сотувчи ўйнаши мумкин. Сиз у билан ссуда ҳақида 
шартнома имзолайсиз, яъни у айтган нарх устидан фоиз ҳи- 
собида пул тўлайсиз ва муддат оласиз.
• Пул оқимидан тўлов. Масалан, сиз бизнесни сотиб 
оласиз, сотувчи, кредитор ёки сармоядор билан келишув 
битимини имзолайсиз, яъни ўша бизнесдан тушадиган асо-
121


сий пул устидан пул оқими оркали кредиторга ёрдам сифа- 
тида белгиланган суммани тўлайсиз. Кредиторлар турлича 
бўлишади. Бу ҳолатда таниш бўлган кўчмас мулк бўйича 
брокерингиз бўлгани яхши. Улар қайси кредиторлар қайси 
сармоялашларга пул беришларини билишади. Хизмати учун 
брокерга кредитор ўзи тўлайди.
• Ипотекани ўтказиш. Баъзан кўчмас мулк кредити 
билан сотувга қўйилади, бунда харидор ҳамма қарзларни 
тўлашни ўз зиммасига олади.
• Бошқа сармоядорлар. Баъзи одамларнинг пуллари кўп, 
аммо сармоядорлик билан шуғулланишга иштиёқлари йўқ 
ёки билимлари етишмайди. Агар уларга сиз қилмоқчи бўл- 
ган иш фойдали эканини тушунтира олсангиз, у сизни керак- 
ли маблағ билан таъминлайди.
• Қариндошлар ва дўстлар. Уларга шерикчиликни 
таклиф қилишингиз мумкин. Сиз ўз кучингизни ва вақтин- 
гизни таклиф қиласиз, улар эса сизга пулни беришади. Бу 
ҳолатда иккита нарсага эътибор бериш лозим. Биринчидан, 
уларга сизни севувчи қариндош ёки дўст сифатида эмас, 
сармоядор сифатида қаранг. Уларга пулларини қайтариб 
олишларини ва, албатта, яхшигина фойда билан қайтари- 
шингизни исботланг. Яхшироғи, ёзма келишув қилганингиз 
ҳам маъқул. Иккинчидан, энг яхши боғланган одамларин- 
гиз билан пул борасида алоқа қилмаганингиз маъқул. Бирор 
лойиҳани деб орангизга совуқчилик тушиб қолиши мумкин. 
Ҳар қандай сармоялашга бизнесга қарагандай эътиборли бў- 
линг, чунки бу чиндан ҳам шундай қилинади.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish