“МЕНДА ПУЛ ЙЎҚ”
Пуллар бахт келтирмайди, аммо улар би-
лан бахтсиз бўлиш ёқимли.
Клер Буг Льюс
111
Мен Нью-Йоркка бормоқчи бўлдим ва ваъдамнинг усти-
дан чиқиш борасида Лесли билан учрашиш учун қўнғироқ
қилдим.
- Алло, - деди у гўшакни олиб.
- Салом, Лесли! Мен Ким бўламан, икки дақиқанг бор-
ми?
- Албатта! - жавоб берди у.
- Эшит, икки ҳафтадан кейин Нью-Йоркда бўламан, уч-
рашишни истармидинг?
- Фақат иккимиз тушлик қилсак, албатта! - кулди у.
- Мен ҳам кулдим:
- Бу, менимча, иккимиз билан яхши амалга ошади. Бир
неча кун олдин Женис келганди ва биз учрашдик - тушлик
устида, албатта.
Биз бир неча дақиқа гаплашдик ва учрашувни ташкил-
лаштиришни муҳокама қилдик.
- Сен жойни танлайсан, - таклиф қилдим мен.
- Мен севган бир жой бор. Бўшлигини билиб, сенга ха-
бар бераман, - жавоб берди у ва биз хайрлашдик.
Дугоналар билан яна бир марта тушлик
Фақат мусаввир шундай ўхшаши йўқ ресторанни танла-
ши мумкин, деб ўйлардим учрашувга кетар эканман.
Мен у жойнинг қаердалигини билмаганим учун Леслига
қўнғироқ қилдим.
- Салом, Лесли! Мен кўприқдан ўтяпман. Қайси томон-
га юрай, ўнггами чапгами? - сўрадим мен.
- Унгга бурил ва йўлакдан юриб келавер, бизни кўрасан.
Бугун ажойиб кун, тўғрими!? - жавоб берди у.
Мен кулдим. Чиндан ҳам об-ҳаво яхши эди: осмон бу-
лутсиз, унчалик иссиқ ҳам эмас, мен енгил свитер кийиб ол-
гандим. Бурилишга келганимда чиндан ҳам Леслига кўзим
тушди. У парк ўртасига ўрнатилган сомонли ёпқич тагида,
шундоқ майсалар устига солинган очиқ қизил духоба устида
ўтирарди ва қувонч билан жилмайиб турарди.
112
Мен унга қўлларимни силкитдим ва у томон одимладим,
унинг ёнида бир аёл ҳам ўтирганди.
Яқинроқ борганимдагина унинг кимлигини билдим.
- Трейси! Сен бу ерда қандай пайдо бўлдинг? - ҳайрон
бўлиб қичқирганча уни бағримга босдим.
- Мен олдинги учрашувда қатнаша олмаганимдан жуда
хафа бўлгандим, сенинг келишингни Леслидан эшитибоқ
хурсанд бўлиб кетдим, шунинг учун бу ёққа шошдим.
Биз бир соатча бир-биримиз билан янгиликларни ўр-
тоқлашдик. Лесли олиб келган тушликни ҳам унутмадик.
Трейси ўзининг Чикагодаги енгил бўлмаган ҳаёти ҳақида
гапириб берди.
- Бу ҳаёт эмас, бу қанақадир қўрқинчли туш, - чуқур на-
фас олди Трейси. - Мен аристондек ишлайман, кирим йўқ.
Кетма-кет маошимни оширишади, аммо мен ўрнимда тура-
вераман. Эримнинг ҳам меҳнатдан боши чиқмайди. Икки-
та фарзандимиз бор: биттаси коллежда, иккинчиси еттинчи
синфда ўқийди. Мен қўлимдан келганча ҳаракат қиляпман,
аммо ҳеч қандай юксалишни кўрмаяпман. Жойимда қолиш
учун жон-жаҳдим билан ишлаб юрибман. Хуллас, бирор
нарсани ўзгартиришнинг вақти келган кўринади. Мени энг
кўп қўрқитадиган нарса бир неча ой олдин эрим ишлаб тур-
ган фирма сотилди, янги бошқарувчилар эски иш ўринда-
гиларни янгиламоқчи бўлишди, сал бўлса, эрим ишдан бў-
шаши мумкин эди, бахтимизга ўз иш ўрнида қолди, агар у
бўшаганда бу биз учун жуда оғир кечинма бўларди. Аммо
мен шундан сўнг бир нарсани тушундим, бизнинг молиявий
аҳволимиз жуда мўрт экан.
- Мен Трейсига сен билан пул ҳақида, молиявий озод-
лик тўғрисида мулоҳаза юритганимизни айтиб бердим, ме-
нимча, бу мавзу унинг тирик жойидан олди, шекилли, - деб
гапга қўшилди Лесли.
- Ҳозирча ҳолатим шуни тақозо қилади, - деди Трейси.
Биз анчагача гаплашдик. Трейси иш билан оилани бир
хилда олиб бориш қанчалар қийин вазифа экани ҳақида
гапириб берди. Мен суҳбатни сал ҳазилга йўйишни истаб,
113
«М8.Ма§агте» журналининг асосчиси Глори Стейнемнинг
сўзларини ёдга олдим: “Менга ҳалигача бирорта эркак ка-
рьера билан оилани қўшиш ҳақида гапирмаган”.
Биз ҳаммамиз кулиб юбордик ва бирозга бу сўзларда
қанчалар ҳақиқат борлигини тушуниб жимиб, хаёлга чўмиб
қолдик.
Кейин Трейси яна давом эттирди:
Менимча, мендаги вақт йўқлиги ҳақидаги фикр ҳаётимга
ўз таъсирини ўтказса керак. Кимдир менга бирор нарсани
таклиф қилса, агар унга бирор дақиқа ажратишим керак бўл-
са, ўша сўз дарров миямда айланади. Лесли менга сизнинг
пул ва сармоялаш ҳақидаги суҳбатингизни айтиши билан
калламга келган бирин сўз ҳам ўша бўлди. Лекин мен ўз ша-
сий ҳаётимнинг назоратини йўқотиб қўйганимни сезиб ту-
рибман, уни ўзгартирмасам бўлмайди. Бу ерга келганимнинг
ҳам сабабларидан бири шу.
Do'stlaringiz bilan baham: |