Тўртта имкон
Сармоялаш билан шуғулланишни бошламоқчи бўлган
аёлларнинг олдиларида тўртта имконият бор.
1. Сармоялаш билан эрлари билан биргаликда шуғулла-
ниши.
2. Сармоялаш билан ўзи шуғулланиши, эрининг ёрдами
билан.
3. Сармоялаш билан ўзи шуғулланиши, эрининг ёрдами-
сиз.
4. Сармоялаш билан шуғулланмаслик.
Биринчи имкон. Айтилади-ку, битта калла битта, икки-
131
таси яхшироқ. Сармоядор турли истеъдод эгаси бўлиши
керак — яхши битимларни топиши ва келишув битимлари-
нинг ҳамма қирраларини билиши лозим. Эр-хотинлар бир-
галикдаги фаолиятлари давомида ўзларидаги имкониятлар-
ни очиб боришади ва уни ўз сармоядорлик стратегияларида
муваффақиятли қўллашади. Бундан ташқари, улар бирга-
ликда ўқиб-ўрганишар экан, уларнинг қизиқишлари бир
хилда бўлади ва суҳбатга янгидан-янги мавзулар топилади.
Бу ажойиб ҳолат нафақат ишларида, балки оилавий муно-
сабатларда ҳам ўзининг ижобий томонларини кўрсатади.
Жасмин исмли аёл ёзади: “Биз эрим билан илундай циммат-
ли вақтимизни асабий ҳолатдаги меҳнат билан бегона ком-
панияда ўтказиш адолатдан эмаслигини сеза бошладик. Биз
биргаликда китоб ўқишни бошладик ва бу кўп нарсани ўз-
гартирди, иккимизнинг ҳам дунёқарашимиз ўзгара бошлади.
Бизга китобларни бирга ўцишимиз ва улар ҳацида мулоҳаза
цилишимиз, янги гояларни кўриб чицишимиз, сармоядорлик,
кўчмас мулк билан шугуллансак, ўз вазифаларимизни цан-
дай бўлиб олишимиз ҳацидаги суҳбатлар цизицарли туюла
боишади. Менга аёл сифатида мени цўллаб-цувватлашлари
жуда ёцади. Мени цўллашлари мен учун жуда керак ҳам ”.
Иккинчи имкон. Биринчисига ўхшаб бу ҳам яхши. Эр-
нинг қўллаши бу фронтда ўзингизни ҳимоя қилишдан озод
қилади. У сиз томонда ва, менимча, у сизга муваффақият ти-
лайди. Мен бундай ҳолатда иш бошлаган кўп сармоядорлар-
ни кўрганман, уларга эрлари: “Ҳаракат қил! Мен сени қўл-
лаб-қувватлайман, лекин ўзим қатнашмайман”, дейишади.
Кўп вазиятларда сиз бошлашингиз билан эркак киши
келаётган пулни кўрса, четда қолишни истамайди. Унда
қизиқиш ортиб, жараёнга яқинлашиб бораверади. Мен қай-
сидир семинарда ўртага савол ташлаб: “Агар аёлнинг эри
сармоядорликка қизиқмаётган бўлса, нима қилиши керак?”
деганимда қатнашчилар ичидан бир овоз янгради: “Унга
пулни кўрсатинг!”
Бу борада эркакнинг қарашларини билишингизни сизлар-
га таклиф қилмоқчиман. Шунинг учун бир мактубни қўшя-
132
пман, менимча, баъзан аёлларнинг ўзлари эрларининг ҳаёт-
ларида иштироклари қандай кераклигини билишмаса керак.
“Мен сармоядорликни ўзим боигладим, аёлим эса бунга
унчалик иштиёқ билан қарамади. Мен икки жойда ишлар-
дим, ишдан келиб, шошилганча овқатланиб, биринчи ижара-
га бериш ҳуқуқили кўчмас мулкимни қидиришга жўнардим.
Кўп рад жавобларидан сўнг барибир ҳар ой менга 350
доллар даромад келтирадиган битта кўчмас мулкни топ-
дим. Ишонинг, ўша омадсиз келган кунлар ичида бу ишимни
ташлашга неча бор отландим, аммо ўзимнинг қизиқишим
ва охиригача боришга тиришқоқлигим туфайли мақсадимга
эришдим. Мени кўпроқ бир нарса, у ҳам бўлса, бу корхонамга
бир кун келиб хотинимни ҳам жалб қиламан, деган истак
ушбу ишни охирига етказишга ундарди.
Шу аҳволда бир йш ча ўтди. Мен уйимга огир меҳнат
қшиб, чарчаган ҳолда келардим ва ярим тунгача ўзимнинг
сармоялаш лойиҳам устида ишлардим. Бу вазиятда хоти-
нимнинг қўллаши, албатта, халақит бермаган бўларди.
Бир оз муддатдан сўнг уни қилаётган ишим қизиқтир-
гандай бўлди. Аёлим мендаги ўз ишимга бўлган шижоатим-
ни ва корхонамнинг муваффақиятга эришишига ишончимни
ва, албатта, топаётган пулимни кўрди.
Уй ишлари, икки фарзанд тарбияси ва қирқта хонадон-
ли уй бш ан овора бўлиш - бу осон иш эмас. Менинг аёлим
- ажойиб инсон. Мен унинг ютуқларидан фахрланаман.
Биз ўзимизни такомиллаштириш йўлини узоқ босиб ўтдик.
Биз бшамиз, доимо ўсишни давом эттиришимиз ва ҳами-
ша ўқиб-ўрганишимиз керак. Мен муносабатларимиз бун-
чалар ижобий, ҳавас қиладиган даражада бўлиб кетишини
тасаввур қила олмаган ҳам бўлардим. Ҳамма муаммоларни
биргаликда ечишдек ажойиб нарса йўқ ”.
Учинчи имкон. Мураккаб вазият. Сиз нафақат сиз учун
янги бўлган ҳаётга қадам қўясиз, буни ҳаётингиздаги энг
яқин кишингизсиз амалга оширасиз. Шунинг учун мен ал-
дамайман ва бу осон ҳам демайман. Аммо шундай ҳам бў-
лиши мумкинки, эрингиз сизни эришган ютуқларингизни
133
кўриб, бир кун келиб қизиқиши уйғониб, ёнингизга ўтиши
ҳам мумкин. Бундай вазиятдаги аёлларга атрофдагиларнинг,
асосан бошқа сармоядорларнинг ёрдами керак.
Тўртинчи имкон. Бунга имкон деб ҳам қараш шарт эмас-
дир, аммо кўпчилик аёллар, афсуски, шу йўлни танлашади:
сармоялаш билан шуғулланмаслик. Бир аёл қачондир ай-
тганди: “Агар эрим мени қўлламаса, бизнинг никоҳимизга
путур етади, аммо мен ишонаман, қачондир у ўз нуқтаи на-
зарини ўзгартиради”.
Афсуски, бу муаммони ечадиган яхлит ечим йўқ, лекин
кўп ҳолларда аёллар қизиқишсиз эрларини ўз томонларига
оғдиришни уддалашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |