Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

ЭСЛАТМА УЧУН ФИКР
Ҳамма одамларнинг бу муаммо ҳақидаги фикрларини 
эшитиб, иккита маслаҳатга аҳамият қаратдим. Биринчиси, 
имконият даражасида эрингизни сармоялашга қизиқтиринг. 
Буни аста-секинлик билан қилинг. Олдинига қайсидир га- 
зетадаги мақолани кўрсатинг ёки бирор кишининг кўчмас 
мулк бозоридаги муносабатини муҳокама қилинг. Бу ҳакда 
қанчалар кўп гаплашсангиз, шунча яхши.
Кейин эса хотин биринчи қадамни қўйиши керак. “Мен 
билардим, олдин ўзим бошлашим керак эди ва, албатта, эрим 
ортимдан эргашарди ҳам. Шундай бўлди ҳам. Мен қандайин 
иштиёқ ва қизиқиш ила сармоядорлик билан шуғулланаёт- 
ганимни кўрган эримда қизиқиш уйғонди. Пулни кўргандан 
сўнг эса ортига қайтмади!” дейди бир аёл.
Оилада пулга бўлган муносабат
Шунинг учун ҳам бир савол туғилади, бунга, менимча, 
ҳамма эр-хотин - оилалар жавоб беришлари керак: “Оилан- 
гизда пулга муносабат қандай йўлга қўйилган? ”
Бошқача сўзлар билан айтганда, молиявий аҳволингизни 
очиқ-ойдин муҳокама қиласизми? Ҳамма молиявий масала- 
ларни биргаликда кўриб чиқасизми ёки биттангиз шуғулла- 
насиз, холосми? Балки пул мавзуси камдан-кам ҳолатларда 
кўтарилар?
Менимча, энг қизғин тортишувлар икки мавзу туфайли 
пайдо бўлади: муносабат ва пул. Агар улар бирлаштирилса, 
кўп нарса бўлиши мумкин. Сиз нима десангиз - деяверинг, 
аммо ҳамма оилавий келишмовчиликларнинг илдизи - пул!
138


“Сен бой бўлишни истайсанми?”
Учрашувларимиздан бирида Роберт мендан сўраб қолди:
- Бой бўлишга сен қандай қарайсан?
Мен бир оз ўйланиб қолдим: “Қандай ғалати савол?! Би- 
рор киши бормикан бой бўлишни истамаган?”
Овозимни чиқариб эса:
- Жуда ижобий. Нега буни сўраяпсан? - дедим.
- Ишонмайсан, кўпчилик аёллар бунга ҳақорат деб қа- 
рашади, бой бўлиш мақсадини иккинчи даражали деб ўйла- 
шади. Кўпчилик одамлар эса пул очиқ-ойдин муҳокама қи- 
линадиган нарса эмас, деб таъкидлашади. Бу ғаройиб, чунки 
пул ҳар кунлик муомаламизда учраб турадиган восита-ку. Бу 
ҳақда гапириш қачондан бери ман қилиб қўйилди? Мен бун- 
дай тушунчани ўзимга сиғдира олмайман. Бой отам айтарди: 
“Балки пул ҳаётда энг зарурий нарса эмасдир, лекин унинг 
сенга керакли бўлган ҳамма нарсага таъсири бор”. Давола- 
нишда, билим олишда, овқат ва бошпана учун - буларнинг 
ҳаммаси учун пул керак. Мен одамларнинг пул ҳақида му- 
лоҳаза юритмасликларига таажжубланаман. Мен жуда бой 
бўлишни истайман, шунинг учун ҳам сенга бу саволни бер- 
дим, сенинг фикрингни билмоқчи эдим.
Ўшандан бери биз пул борасида кўпроқ гаплашишни 
бошладик. Биз бир-биримизга қандай ҳаётни орзу қилиши- 
мизни айтардик. Болалигимизда бизнинг оилаларимизда пул 
мавзусида гаплашилганмиди-йўқми, шуларни ёдга олардик. 
Ёшлигимизда кўпинча ҳаммаси - пул ҳам, оила қуриш ҳам 
бизга гапирилмасди. Пул ҳақида бизга ота-оналаримиз ни- 
маларни айтишган? Пул биз учун нимани англатган?
Ўша пайтгача биз у билан бу мавзуда гаплашмагандик, 
баъзи муаммолар ҳақида умуман ўйлаб ҳам кўрмагандим. 
Бизнинг суҳбатимиз кўп нарсаларга бошқача назар билан 
қарашга ўргатди ва, албатта, кўп саволлар туғдирди.
Энг асосийси, бир-биримизнинг пулга бўлган қарашла- 
римизни аниқлаштириб олдик. Бу билан биз пул борасида, 
ҳамма нарсада очиқ-ойдин гаплаша оладиган ва тушунмов- 
чиликлардан холи бўлдик.
139


Пул ҳақида қандай гап очиш керак
Агар оилангизда пул ҳақида гапириш одат тусига кир- 
маган бўлса, унда эрингиз билан бу мавзуда алоҳида гапла- 
шинг. Олдинига қуйидаги саволларни муҳокама қилишингиз 
мумкин:
• Ота-онангиз пул ҳақида нима дейишганди?
• Эрингизнинг фикридан сизнинг фикрингиз ажралиб 
турадими?
• Сиз учун пул қандай аҳамиятга эга?
• Жуда бой бўлиш сиз учун нимани англатади?
• Бой одамлар ҳақида қандай фикрдасиз?
Бу саволларни муҳокама қилаётганингизда эрингизда 
қандайдир салбий ўзгаришларни сезсангиз, шошилманг ва 
мулойим бўлинг. Жавобни олиш учун турли томонлардан 
ёндашишга ҳаракат қилинг. Биринчи қадам сиз томон қўйи- 
лиши билан у ёғи осон кечади.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish