Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

Пул йўқми? Муаммо эмас
- Бу мен доим тўғри деб юрган нарсамнинг акси, - 
деди Лесли ичидагини ташқарига чиқариб. - Пул топиш- 
дан олдин, аввало, сармоялаш имкониятларини қидиришни 
маслаҳат беряпсанми? Мен сени тўғри тушундимми?
- Тўппа-тўғри, - қўшилдим мен. - Одамлар одатда ай- 
гишади: “Олдин мен пул топаман, кейин у пулларни бирор 
ишга ташлайман”. Мен бошқа нарсани гапиришга ўрганган- 
ман: “Олдинига мен пулни нимага тикишни ўйлаб топаман, 
кейин уларни қидиришни бошлайман”.
- Кейин-чи, кейин нима? - иккиланди Лесли.
- Ҳаммаси жуда осон, - давом этдим мен. - Олдинига 
нимага пул тикишни топинг. Ноъмалум имконият реал ҳа- 
ётга айланиши мумкин. Топган нарсанг ўзингники бўли- 
шига ўзингда кучли истак уйғот. Мисол учун агар уй ижара 
ҳуқуқили бўлса, бориб кўринг, унинг атрофини айланинг, 
деворларини ва буюмларни ушлаб кўринг. У қанча даромад 
бериши ҳақида ўйланг. Ўша пулларни қўлимда ушлаб туриб- 
ман, деб тасаввур қилинг. Бу ҳақда овоз чиқариб гапиринг. 
Ўшанда бу ғоялигича қолмайди ва чинга айланади. Сиз дар- 
ров ўйлашни бошлайсиз ва мўъжизакорлик билан уни сотиб 
олиш йўлларини кашф этасиз. Бизнесни сармоялашда ҳам 
ёки қиммат қоғозларда ҳам шундай йўл тутиш мумкин. Ме- 
нинг учун энг яхшиси - ташланган маблағдан келадиган пул 
оқими.
- Демак, олдин сармоялаш учун жой топиш керак ва 
кейин пул, - қайтарди Лесли. - Мен ҳозироқ бошлашим ҳам 
мумкин. Ростини айтсам, мен доим қаердан пул топишни ўй- 
лаганман, холос. Қанчалар кўп ишлаб пул топиш фикридан 
бошқа фикр калламга келмаган. Мен бу фикрдан чарчаб ҳам 
кетганман, чунки бирор марта ҳам сармоялаш билан шуғул- 
ланиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган.
- Сен айтмоқчисанки, мен сармоялаш учун яхши жой 
топсам, пул мўъжизавий тарзда ўз-ўзидан топилади, шун- 
дайми? - сўради Трейси.
119


- Қўлингни ковуштириб ўтирсанг, топилмайди, албат- 
та, - жавоб бердим мен. - Ҳаракат қилиш ва қидириш керак. 
Агар сенда кўзлаган жойинг бўлса, бу сенга иккита ютуқни 
беради. Биринчидан, сен нима учун пул қидириб юрганин- 
гни, қанчалигини аниқ ўзинг биласан, шунда бошқа сенга 
пул берадиган кредитор сармоядорлар билан гаплашишинг 
осон кечади. Иккинчидан, сен қандайдир муддат билан чега- 
раланган бўласан, сен ўша пулни шу муддат ичида топишинг 
керак. Тезроқ бўлиш сенга “Бу ишни кейинроқ қиламан”, 
дейишингга йўл қўймайди. Сен тезда ишга киришасан. Сен 
қанчалик кўп, потенциал кредиторлар ва сармоядорлар би- 
лан учрашсанг, қидирувни шунчалар тезкор равишда кўра- 
сан, сен қанчалар тезкор бўлсанг, олдингда шунчалар кўп 
имкониятлар очилиб бораверади. Ана шунда биз Роберт ик- 
кимиз билан юз берган мўъжиза юз беради.
- Сен ҳар сафар ҳам пул топа оласанми? Бирор марта 
уддасидан чиқа олмай қолган кунинг бўлганми? - сўради 
Лесли.
- Албатта, доим ҳам кафолат йўқ, аммо сен ҳеч бўлма- 
са, ўйинга қўшиласан, қандайдир ҳаракатни амалда қиласан. 
Сен ўзингга айтишинг мумкин: “Менда пул йўқ. Мен буни 
ўзимга эп кўрмайман”, бу ҳолатда ҳали ўйин бошланмай, 
ундан воз кечган бўласан. Агар шижоат билан пулни қиди- 
ришга киришсанг, уни топиш имконияти 50 фоиздан 100 фо- 
изгача ошади. Агар бундай қилмасанг, ўша савдо нолга тенг.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish