Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/75
Sana29.01.2023
Hajmi0,8 Mb.
#904918
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   75
Bog'liq
академия пед психология

инсайт - ойдинлашув 
деб аталади. 
Одам фикрларида қачон ана шундай тиниқлик – инсайт пайдо бўлганини ўзи 
ҳам билмайди. Энг иқтидорли, зукко олимлар ҳам ўз фикр юритиш 
қонуниятларига эътибор бериб, янги ғоя қачон, қандай йўл билан пайдо 
бўлганига жавоб тополмаганлар. Ҳатто, баъзан янгилик кашф этган олимнинг 
ўзи ҳам фикри нақадар ноѐб эканлигини ҳам англаш имкониятига эга бўлмайди. 
Шунинг учун ҳам кўплаб оламшумул кашфиѐтларнинг ҳақиқий қадр-қимматига 
муаллиф ўтиб кетганидан кейин тарих баҳо беради. Худди шундай қадрга эга 
бўлган кашфиѐтлар юртимизда яшаб ўтган юзлаб алломалар ижодига 
тааллуқли. Масалан, Ибн Сино, Алишер Навоий, Абу Наср Фаробий, Ал- 
Фарғоний, Ал-Хоразмий, Аз-Замашҳарий каби алломалар ўзлари ижод қилган 
пайтларида яратган ғоялари ва кашфиѐтларининг қанчалик аҳамиятли ва ўлмас 
эканлигини кейинги авлод, бутун бир инсоният тарихи исбот қилиб, тан олди. 
Р. Декартнинг калласига аналитик геометрия ғояси келганида, у ўзида йўқ 
хурсанд бўлган ва мук тушиб, йиғлаб шу фикрни унга ато этган худога сажда 
қилган экан. Дарҳақиқат, миядаги тиниқлик, ойдинлашув ўша фикр эгасининг 
машаққатли меҳнати, тинимсиз илмлар дунѐсида тўккан заҳмати эвазига рўй 
беради. Умуман янгиликлар очиш, ижод қилишга алоқадор тафаккур унинг энг 
аҳамиятли ва шу билан бирга энг қийин туридир. Чунки ижодкор ѐки 
кашфиѐтчи ниманидир кашф қилишни хоҳлайди, тинимсиз изланади, лекин 
қачон, қандай шароитда, қандай йўл билан уни очиши мумкинлигини ўзи ҳам 
билмайди. Шу ўринда академик Кедровнинг Менделеев даврий жадвалини 
кашф қилганлиги хусусидаги эсдаликлари жуда ўринли. Олим узоқ вақт 
мобайнида барча кимѐвий элементларни маълум қонуният асосида жадвалга 


110 
туширишни ўйлаб юрган. ―Калламга келяпти-ю, уни кўролмаяпман‖, деб 
ташвишланарди олим. Кунлардан бир кун у жуда толиқиб, ѐзув столи устида 
ухлаб қолганда, тушида даврий жадвални ―кўрган‖. Уйғонган заҳоти хурсанд 
бўлиб кетиб, моддаларни жадвалга жойлаштира бошлаган. Тушдаги иши билан 
ўнгидаги ишининг фарқи шу бўлганки, тушида енгил моддалар пастда 
жойлашган бўлган, Менделеев уларни ўнгида ―тўғрилаб‖ чиққан. Бу ҳам ўша 
инсайтга бир мисол.
Инсоннинг фикрлаш жараѐни таҳлил қилинганда, унинг қандай 
шаклларда кечиши аҳамиятли бўлиб, бу унинг турлари ва шунга кўра 
фикрлашдаги индивидуаллик масаласидир. Қуйидаги жадвалда тафаккурнинг 
турли мезонлар асосидаги таснифи келтирилган.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish